Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ёшларни тадбиркорликка кўмаклашиш бўйича йиғилиш ўтказилди
Норин тумани Маданият марказида туман ҳокими, сектор раҳбарлари, вилоят ёшлар ишлари бошқармаси ҳамда туман бўлими мутахассислари, маҳалла еттилиги, шунингдек, алоқа банк ва бандлик бошқармаси ходимлари иштирокида Президентнинг ёшлар бандлиги ва тадбиркорлигини ривожлантиришга оид қарорлари ижросини таъминлаш юзасидан йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда ПҚ-62-сон қарори – ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш ва уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича вазифалар ижросини амалга ошириш масаласи кўриб чиқилди.
Муҳокамалар давомида ёшлар бандлигини ошириш, уларни тадбиркорликка жалб этиш ҳамда бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш бўйича аниқ режалар белгиланди. Битирувчиларни иш билан таъминлаш, уларнинг касбий ривожланишига кўмаклашиш ва тадбиркорлик экотизимини шакллантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Давлат томонидан ёш тадбиркорларга ажратилаётган имтиёзлар ва грантлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Норин янгиликлари
➥ @Norinliklar