Оилада эркак ва аёлнинг бир бирига севги изҳори
• Дадаси, нонушта тайёр,
турақолинг
• Дадаси, ташқари совуқ, қалин курткангизни кийиб олинг.
• Дадаси, йўлда эҳтиёт бўлинг.
• Дадаси, тушлик қилиб олинг.
•Дадаси, таҳоратингизга сув
тайёрлаб қўйдим.
• Дадаси, кечикмай келинг
• Дадаси, келяпсизми, таом тайёр бўпқолди.
• Дадаси, чарчамадингизми?
Булар аёлнинг эрига “Дадаси, мен сизни яхши кўраман” деган
гапининг турли услубдаги
изҳорлари.
• Онаси, яхши ўтиринглар, Ўзига
омонат.
• Онаси, рўзғорда нима кам,
келишимда нима олиб келай?
• Онаси, болаларимиз сени
қийнамадими?
• Онаси, кун бўйи чарчамадингми?
• Онаси, пиширган таоминг жуда
мазали бўпти.
• Онаси, кийининглар, кўчани
айланиб келамиз.
• Онаси, узр, кел ярашайлик.
• Онаси, қанақа кўйлак оберай?
• Онаси, мени дуо қил.
Яратган ҳамма оилаларни тотув,
саодатли қилсин, жанжалдан
асрасин. Оила неъматига
эришмаганларга солиҳ-солиҳа
жуфтлар ато этсин.
Норин янгиликлари
➥
@Norinliklar