#Тuron_2025
Айни кунларда барча ҳудудларда давом этаётган “Турон мактаб театри”нинг Норин тумани босқичи алоҳида тайёргарлик ва кўтаринкилик билан ўтказилмоқда. Унда мавжуд 44 та таълим масканлари жамоалари ғолиблик учун баҳс олиб бормоқда.
Тадбирда сўз олган туман ҳокими ўринбосари Сайдулло Сиддиқов барча қатнашчиларга зафарлар тилади. Ёшлар саҳнада жадид боболаримиз ҳаёти, ўзбек адабиётининг энг сара асарларини маҳорат билан ижро этибгина қолмай, театр ва нотиқлик санъатини қанчалик пухта ўзлаштирганликларини ҳам намойиш этишаётир. Қолаверса, мактабларда ташкил этилган театр студиялари эртанинг қобилиятли актёрларини кашф этиш имконини бераётгани билан аҳамиятли. Мазкур истеъдод беллашувида 6-11-синфлардан тузилган ташаббускор, ўз креатив ғояларига эга, билимдон жамоа навбатдаги босқичга йўл олади.