Norin tuman hokimligi | rasmiy kanali


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Ta’lim


Ushbu kanalda siz Norin tumanidagi so'nggi yangiliklar, sektorlarda olib borilayotgan ishlar haqida xabardor bo'lasiz.
Murojaat uchun: @NorinTumanbot
Youtube: https://bit.ly/3gosnFH
Instagram:https://bit.ly/3sOV30u
Facebook: https://bit.ly/3oZz2uD

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Сарҳисоб

Норин - Янги Ўзбекистоннинг юксалиб бораётган тумани!


Кейинги йилларда туманда саноат, таълим, спорт, ишлаб чиқариш, экспорт,  тиббиёт, пахтани қайта ишлаш, форел балиғи етиштириш каби йўналишларда сезиларли илгарилашлар кўзга ташланади. Ўз навбатида шунга муносиб равишда аҳолининг турмуш фаровонлиги ҳам ошиб боряпти.

Норин туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.


#ТАВСИЯ

🔰 Дори-дармон қабул қилиш бўйича муҳим маслаҳатлар

▪️Дори-дармон воситалари ўрнига имкон қадар доривор гиёҳлардан тайёрланган дамламалар ичиб туринг.

▪️Ҳар бир дори воситасини қабул қилишдан аввал кўрсатмадаги дори номи ва яроқлилик муддатига эътибор беринг.

▪️Агар бир вақтда икки хил дори воситасини ичишга тўғри келиб қолса, улар оралиғидаги вақт 15-20 дақиқадан кам бўлмаслиги керак.

▪️Дори воситаларини 1 стакандан кам бўлмаган миқдордаги сув билан ичинг.

▪️Энг муҳими, ҳар бир дорини шифокор назорати остида қабул қилинг.


#Об_ҳаво

🌧🌨 Наманганда 2 январь куни айрим жойларга туман тушиши мумкин

▫️Ўзгидромет 2 январь, пайшанба куни кузатиладиган об-ҳаво тўғрисида маълумот берди.

▫️Наманган вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.   

▫️Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади), баъзи туманларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 4 даража совуқ, 1  даража илиқ бўлади.   


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Ассалому алайкум азиз юртдошлар, қадрли норинликлар!

Янги йил байрами ҳар доим ҳаётбахш умидлар, янги ташаббуслар рамзи бўлган. Мана шу қувончли дамларда Сизларни кириб келаётган янги – 2025 йил билан самимий муборакбод этаман.

Йил давомида муҳтарам Президентимиз кўрсатмалари билан аҳолини ҳар томонлама ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш фаровонлигини янада яхшилаш, кам таъминланган оилаларга эътибор қаратиш асосий фаолиятимиз марказида бўлди.

Янги йилда ҳам жамиятимиз ҳар бир аъзосининг ҳаётига ижобий ўзгаришлар, иш ўринларининг яратилиши, таълим, соғлиқни сақлаш, ёшлар масаласи ва инфратузилма соҳаларининг ривожи учун хизмат қиладиган режалар тузганмиз ва уларни биргаликда амалга оширамиз.

Барчаларингизга сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга фаровонлик, тўкинлик, бахт-саодат тилайман. Келаётган “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили туманимиз учун янги марралар, муваффақиятлар даври бўлсин!


Янги йил барчамизга қутлуғ келсин!

Жўрабек НУРМАТОВ, Норин тумани ҳокими


#Online

Норинда Янги йил шукуҳи


ТУМАН ҲОКИМИ КИРИБ КЕЛАЁТГАН ЯНГИ ЙИЛ БАЙРАМИ БИЛАН ЮРТДОШЛАРИМИЗНИ МУБОРАКБОД ЭТДИ

Саноқли дақиқалардан сўнг ўлкамизга янги 2025 йил кириб келади. Туман марказидаги безатилган арча атрофида байрам тадбири бўлиб ўтмоқда.

Бугун марказий арча атрофига йиғилган юртдошларимизни туман ҳокими Жўрабек Нурматов қизғин муборакбод этди.

Янги йил элу юртимизга қут-барака, тинчлик-ҳотиржамлик олиб келишини, хонадонларда хурсандчилик, тўкин-сокинлик ҳукм суришини тилади.

Арча атрофида жам бўлган байрам иштирокчилари туман Маданият уйи ходимлари томонидан жонли ижрода таралаётган куй-қўшиқлардан баҳра олиб, байрамни янада завқли ўтказмоқда.

Туман ИИБ бошлиғи У. Бойхонов бошчилигидаги ходимлар ҳам ҳамюртларимиз байрамни турли хил кўнгилсизликлардан ҳоли ўтказишлари учун ҳар қачонгидан ҳам сергак туриб, фуқаролар тинчлигига посбон бўлиб турибдилар.

Норин туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Сарҳисоб

Норин - Янги Ўзбекистоннинг юксалиб бораётган тумани!


Кейинги йилларда туманда саноат, таълим, спорт, ишлаб чиқариш, экспорт,  тиббиёт, пахтани қайта ишлаш, форел балиғи етиштириш каби йўналишларда сезиларли илгарилашлар кўзга ташланади. Ўз навбатида шунга муносиб равишда аҳолининг турмуш фаровонлиги ҳам ошиб боряпти.

Норин туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.


#Об_ҳаво

🌧🌤 Наманганда 31 декабрь куни ҳарорат 11 даражагача илиқ бўлади

▫️«Ўзгидромет» Наманган вилояти бўйлаб 31 декабрь, сешанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

▫️Наманган вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 6-11 даража илиқ бўлади.

▫️Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво  ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади). Тошкент ва Наманган вилоятларида  қор кўчиши хавфи бор. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ, 3  даража илиқ бўлади.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🎅Норинда Қорбоболар ва Қорқизлар паради бўлиб ўтди!

🎄Бугун Нориннинг Маданият маркази кўчалари бўйлаб, туман қошида ўрнатилган арчагача 500 дан ортиқ Қорбобо ва Қорқизлар қатнашишмоқда.

🎄Ушбу кўтаринки тадбирда туман аҳолиси ҳам фаол иштирок этиб, байрам кайфиятидан баҳраманд бўлишди. Норин кўчалари ҳақиқий байрам манзарасига айланди!

❄️Тадбирнинг ёрқин лаҳзаларини сиз билан бўлишамиз!

💥 Байрам давом этади, янги йил арафасида туман ҳокимлиги яна кўплаб қизиқарли тадбирлар режалаштирилган!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Online
Норин туманида Янги йил шукуҳи


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Online
Норин туманида Янги йил шукуҳи



13 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.