Барча ишларда истихора қилиш
«Истихора» луғатда «яхшилик сўраш» деган маънони англатади. Истилоҳда эса мусулмон кишининг бирор ишни қилмоқчи бўлиб, у тўғрида иккиланиб қолган пайтда икки ракъат намоз ўқиши ва ортидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таълим берган дуони уқиши истихора дейилади.
Истихорадан асосий мақсад, қилмоқчи бўлаётган ишида ишида яхшилик сўраш ва Аллоҳга таваккул қилиш бўлгани учун ҳар қандай ишда истихора қилинади. Мўмин кишининг ҳар бир ишида истихора қилиши, яъни Аллоҳ таолодан яхшилик сўраши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таълим берган одоб ҳисобланади. Бу ҳақда ҳадиси шарифда шундай дейилган:
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга барча ишларда истихора қилишни Қуръондан бир сура ўргатгандек ўргатар эдилар...» (Бухорий ривоят қилган).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг барча ишларда истихора қилишни Қуръондан бир сура ўргатгандек ўргатишлари мусулмон киши учун бу иш ниҳоятда аҳамиятли эканини билдиради.
Аммо шариатда буюрилган ёки яхши саналган ишлар учун, шунингдек, шариатда ҳаром қилинган ёки қилмаслик тавсия этилган ишлар учун истихора қилиш мумкин эмас. Чунки мазкур ишларни қилиш ёки қилмаслик аниқ айтиб қўйилгани учун мўмин киши уларда иккиланиши асло мумкин эмас. Шунинг учун Жобир розияллоҳу анҳунинг «барча ишларда» деган сўзларидан барча мубоҳ ишлар тушунилади.
Ибн Ҳажар Асқалоний раҳматуллоҳи алайҳ «Фатҳул Борий»да қуйидагиларни айтган: «Истихора юқоридагилардан бошқа вожиб ва ихтиёрий мустаҳаб ишлар учун ҳамда амалга ошириш вақти кенг бўлган ишлар учун қилинади. Истихора қилишга бўлган умумий кўрсатма барча катта-кичик ишларни ўз ичига қамраб олади. Чунки гоҳида бир кичик ишдан катта натижалар келиб чиқади».
“Ислом одоблари энциклопедияси”дан.
Xuja.Nisbatdor.uz