Nisbatdor.uz


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Самарқанд шаҳар "Хӯжа Нисбатдор" жоме масжидиниг телеграмдаги расмий веб сахифаси.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


Кимки одамларнинг мақтовига учса, у фитналангандир.

Одамларнинг мақтовига учган киши учун кибр ва манманлик хавфи бор. Мақтов туфайли пайдо бўладиган бу икки иллат ҳам ҳалокатлидир.
Ҳасан розияллоҳу анҳу дейди: «Умар розияллоҳу анҳу қўлида қамчини ушлаб ўтирган эди, ёнида одамлар ҳам бор эди. Шу пайт Жоруд ибн Мунзир келиб қолди.
– Бу Робиъа қавмининг саййидидир! – деб юборди биттаси.
Буни Умар ва унинг ёнида ўтирганлар, шунингдек Жоруднинг ўзи ҳам эшитди. Жоруд яқинлашгач, Умар қўлидаги қамчиси билан уни савалай бошлади. Шунда Жоруд:
– Мен нима қилдим, сизга нима бўлди, эй амирал мўминин? – деди.
– Мен нима қилдим, сизга нима бўлди, деяпсан, ҳозир айтилган сўзларни эшитмадингми?!
– Анавининг оғзидан чиққанини эшитдим, деди Жоруд (лекин унга эътибор бермадим, деган маънода).
– Бу сўзлар туфайли қалбингга кибр ва манманлик аралашиб қолишидан қўрқдим. Шунинг учун бўйнингни бир эгиб қўяй, дедим».
Мақтовнинг яна бир фитнали жиҳати мақтовни эшитган кишининг суст бўлиб қолишидир. Негаки у шаънига ёғилаётган мақтовлардан маст, ўзидан мамнун ва тўла рози. Шунинг учун ўз устида ишлашга ҳожат йўқ. Ўз устида ишлаш учун эса инсон, лоақал, ўзини нималардадир қосир ҳисоблаши керак. Тиллар мақтовга югурар экан, мақтовни эшитаётган киши «ҳақиқатан ҳам шундайман» деган гумонга боради. Шунинг учун Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: «Қачонки биродарингни юзига мақтасанг, гўё унинг бўйнига устара тортибсан» Ибн Муборак ривояти.
Аслида, мақталаётган киши мақтовчидан кўра ўз аҳволини яхшироқ билади. Агар у ичидаги барча сирларидан, хотирида кечаётган нарсаларнинг ҳаммасидан мақтовчини огоҳ этса, мақтовчи уни мақташдан тийилган бўларди. Шунинг учун ҳам Мутафаккир дейди: «Қачон бир мақтов, олқиш эшитсам, ўзимни кичраяётгандек кўраман».

“Унвонул баён”дан.

Xuja.Nisbatdor.uz


Барча ишларда истихора қилиш

«Истихора» луғатда «яхшилик сўраш» деган маънони англатади. Истилоҳда эса мусулмон кишининг бирор ишни қилмоқчи бўлиб, у тўғрида иккиланиб қолган пайтда икки ракъат намоз ўқиши ва ортидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таълим берган дуони уқиши истихора дейилади.

Истихорадан асосий мақсад, қилмоқчи бўлаётган ишида ишида яхшилик сўраш ва Аллоҳга таваккул қилиш бўлгани учун ҳар қандай ишда истихора қилинади. Мўмин кишининг ҳар бир ишида истихора қилиши, яъни Аллоҳ таолодан яхшилик сўраши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таълим берган одоб ҳисобланади. Бу ҳақда ҳадиси шарифда шундай дейилган:
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга барча ишларда истихора қилишни Қуръондан бир сура ўргатгандек ўргатар эдилар...» (Бухорий ривоят қилган).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг барча ишларда истихора қилишни Қуръондан бир сура ўргатгандек ўргатишлари мусулмон киши учун бу иш ниҳоятда аҳамиятли эканини билдиради.

Аммо шариатда буюрилган ёки яхши саналган ишлар учун, шунингдек, шариатда ҳаром қилинган ёки қилмаслик тавсия этилган ишлар учун истихора қилиш мумкин эмас. Чунки мазкур ишларни қилиш ёки қилмаслик аниқ айтиб қўйилгани учун мўмин киши уларда иккиланиши асло мумкин эмас. Шунинг учун Жобир розияллоҳу анҳунинг «барча ишларда» деган сўзларидан барча мубоҳ ишлар тушунилади.

Ибн Ҳажар Асқалоний раҳматуллоҳи алайҳ «Фатҳул Борий»да қуйидагиларни айтган: «Истихора юқоридагилардан бошқа вожиб ва ихтиёрий мустаҳаб ишлар учун ҳамда амалга ошириш вақти кенг бўлган ишлар учун қилинади. Истихора қилишга бўлган умумий кўрсатма барча катта-кичик ишларни ўз ичига қамраб олади. Чунки гоҳида бир кичик ишдан катта натижалар келиб чиқади».

“Ислом одоблари энциклопедияси”дан.


Xuja.Nisbatdor.uz


Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Одам боласи Аллоҳнинг азобидан қутқарадиган ишлар орасида Аллоҳни зикр этиш каби бирор иш қила олмайди”. Яъни, инсон боласи Аллоҳнинг азобидан қутулиш учун кўп иш қилади, лекин бу ишлар орасида Аллоҳни зикр этиш энг афзал амалдир.

Xuja.Nisbatdor.uz


«Ҳақ бўлсангиз ҳам ота-онангиз билан тортишманг. "Биррул волидайн" – бу отангиз ёки онангизнинг бошини ўпиб қўйишгина эмас. Бу билан уларнинг розиликларини олдим деб ҳам ўйламанг.
"Ота-онага яхшилик қилиш" дегани, уларни бахтиёр қиладиган нарсани амалга оширишга шошилиш ҳамда уларни хафа қиладиган нарсадан йироқ бўлишдир».

Доктор Аҳмад Исо Маъсоравий

Xuja.Nisbatdor.uz


УММУ УМОРАНИНГ ЖАСОРАТИ

Уҳуд куни жанг қизғин тусга кирди. Шижоатли, қаҳрамон аёллардан бири Умму Умора Насиба бинти Каъб ҳам урушга чиқди. У аскарларга сув етказиб туриш, ярадорларга кўмаклашиш каби ишларни бажарар, Расулуллоҳнинг ёнларида юрсам, бас, дер эди. Мусулмонлар устунлик қилаётган, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ғолиб бўлаётганларидан жуда хурсанд эди аёл. Бироздан сўнг вазият ўзгариб, энди мушрикларнинг қўли баланд кела бошлади. Умму Умора Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир неча саҳоба билан қамалда қолганларини кўриб, қилич билан мушриклар ичига ўзини урди. Расулуллоҳни ҳимоя қиламан, деб бир неча жойидан жароҳат олди. Бу орада мушриклардан Ибн Қомиъа келиб: «Қани, менга Муҳаммадни кўрсатинглар», дея Расулуллоҳга ҳужум қилмоқчи бўлди. Умму Умора Насиба бинти Каъб розияллоҳу анҳо шу ҳолида ҳам Қомиъанинг бўйнига қилич уриб ўлдирди.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга муҳаббат ҳақида 101 қисса” китобидан.

Xuja.Nisbatdor.uz


#бугун   
   
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Бугун хафтанинг якшанба Куни 
22-декабрь 2024-йил,  
21-жумодус-соний 1446-йил.

Аллоҳ барчамизни ушбу ойда қиладиган солиҳ амалларимизни қабул қилсин!

Яқинларингизга ҳам улашинг!
👉 Xuja.Nisbatdor.uz


#бугун   
   
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Бугун хафтанинг шанба Куни 
21-декабрь 2024-йил,  
20-жумодус-соний 1446-йил.

Аллоҳ барчамизни ушбу ойда қиладиган солиҳ амалларимизни қабул қилсин!

Яқинларингизга ҳам улашинг!
👉 Xuja.Nisbatdor.uz


Бизга ета олмайсан!

Имом Бухорий, имом Муслим каби зотларнинг устози бўлмиш Убайдуллоҳ Қоваририй розияллоҳу анҳу айтади:
"Хуфтон намозини жамоат билан ўқишни ҳеч қачон канда қилмаганман. Бир куни уйимга меҳмон келиб қолди. У билан машғул бўлиб, хуфтонни жамоат билан ўқий олмадим. Кўчага чиқиб, қайси масжидда хуфтон ҳали ўқилмади экан деб, ҳаммаёқни қидира бошладим. Ҳамма жойда намоз ўқиб бўлинган, масжидларнинг эшиги ёпилиб бўлган эди. Ноилож уйимга қайтиб, "Ҳадисда айтилганки, жамоат билан ўқилган намоз ёлғиз ўқилган намоздан йигирма етти баравар устун бўлади", дедим-да, хуфтонни йигирма етти марта ўқидим.

Сўнг ухлаб қолибман. Тушимда от устида кетаётган бир тўда одамлар билан бирга эмишман. Менда ҳам от бўлиб, биз мусобақалашаётган эканмиз. Мен отимни ҳар қанча чоптиришимга қарамай, уларга ҳеч ета олмас эдим. Улардан бири менга ўгирилиб қараб:
— Отингни бекорга чарчатма, сен бизга ета олмайсан, — деди.
— Нима учун ета олмайман? — деб сўрадим. У:
— Чунки биз хуфтон намозини жамоат билан ўқидик, сен эса ёлғиз ўқидинг, — деди. Уйқудан ғамга ботган, маҳзун ҳолда уйғондим".
("Солиҳлар гулшани")

Xuja.Nisbatdor.uz


Жума намоздан фото лавҳалар. Xuja.Nisbatdor.uz


Жума намоздан фото лавҳалар. Xuja.Nisbatdor.uz


#Дуо
НАЖОТ ТОПИШ УЧУН
ЎҚИЛАДИГАН ДУО


اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ الثَّبَاتَ فِي الْأَمْرِ، وَالْعَزِمَةِ عَلَي الرُّشْدِ، وَأَسْأَلُكَ مُوجِبَاتِ رَحْمَتِكَ، وَعَزَائِمَ مَغْفِرَتِكَ، وَأَسْأَلُكَ شُكْرَ نِعْمَتِكَ ، وَحُسْنَ عِبَادَتِكَ ، وَأَسْأَلُكَ قَلْبًا سَلِيْمًا ، وَلِسَانًا صَادِقًا ، وَأَسْأَلُكَ مِنْ خَيْرِ مَا تَعْلَمُ . وَأَعُوذُبِكَ مِنْ شَرِّ مَا تَعْلَمُ ، وَأَسْتَغْفِرُكَ لِمَا تَعْلَمُ ، إِنَّكَ أَنْتَ عَلَّامُ الْغُيُوبِ.

Ўқилиши: “Аллоҳумма инний ас‘алукас-сабаата фил-амри вал-азимати ъалар-рушд. Ас‘алука мужибаати роҳматика ва ъазааима мағфиротика ва ас‘алука шукро ниъматика ва ҳусна ъибаадатика ва ас‘алука қолбан салиман ва лисанан содиқон ва ас‘алука мин хойри маа таълам. Ва аъуузубика мин шарри маа таъламу ва астағфирука лимаа таълам. Иннака анта ъаллаамул-ғуюууб”.

Маъноси: “Ё Аллоҳим! Мен Сендан ишда собитқадам бўлиш, ҳидоят йўлида барқарор бўлишни сўрайман. Сендан раҳматингни вожиб қиладиган, мағфиратингга ҳақли бўладиган нарсаларни сўрайман. Сендан неъматингга шукр қилишни ва гўзал ибодатингни адо этишни сўрайман. Сендан соғлом қалб ва тўғри сўзловчи тилни сўрайман. Сендан Сен яхши деб билган нарсаларни сўрайман. Сендан Сен ёмон деб билган нарсалардан паноҳ тилайман. Сен ёмон деб билган нарсадан мени кечиришингни сўрайман. Албатта, Сен ғайбни билгувчи Доносан”.

Xuja.Nisbatdor.uz


Эр ва хотин суҳбати!

- Дадаси мени яхши кўрасизми?
- Ҳа, албатта. Биласанми баъзида сени жуда-жуда яхши кўриб кетаман.
- Наҳотки?! Қайси маҳалда?
- Ўзинг топиб кўрчи!
- Ҳм, янги кўйлак кийганимдами?
- Йўқ.
- Балки, чиройли пардоз-андоз қилиб, сизни кутиб олганимдадир.
- Йўқ.
- Ҳа бўлди топдим, мазали таом тайёрлаб, олдингизга олиб келганимда.
- Унда ҳам эмас.
- Ие, унда қачон экан, ҳа-я эсим қурсин, менимча болаларимизга тарбия бераётганимни, улар билан дарс тайёрлаётганимни, уст-бошларини ювиб тараб мактабга жўнатаётганимни кўриб, мени яхши кўриб кетасиз, шундайми?
- Йўқ, ундай эмас булар учун ҳам сендан миннатдорман албатта, балки ўзинг сезмасдирсан, лекин яна бир жиҳатинг борки, мен уни кўриб туриб, сендан хурсанд бўлиб кетаман, сенга уйланганимга ва сени менга рўпаро қилган Оллохга шукроналар келтираман.
- Ростанми?!
- Рост!
- Унда ўзингиз айтингчи, қайси жиҳатим экан ўша сизга мени қаттиқ севдирадиган?
- Онамга қилаётган муомаланг, онамга бўлган меҳринг ва у кишини кўнглини олишларинг!

Xuja.Nisbatdor.uz


Nisbatdor.uz dan repost
ТЎРТ НАРСА РИЗҚНИ ЖАЛБ ҚИЛАДИ:

1. Қиёмул лайл (тунги ибодат);

2. Саҳар пайтида (бомдоддан олдинги пайтда, яъни саҳарлик қилинадиган пайтда) истиғфорни кўп айтиш;

3. Садақа беришга одатланиш.

4. Куннинг аввалидаги ва охиридаги зикрларни айтиш.

Xuja.Nisbatdor.uz


Nisbatdor.uz dan repost
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

💐 Саййид-ул айём
(кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!

Каналга аъзо бўлиш: 👇

Xuja.Nisbatdor.uz

14 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.