Газ ва бензин заправкалар электрон тўлов тизимларига уланишга мажбур
Ҳукумат қарорига кўра, 2025 йил 1 июлдан бошлаб аҳоли учун хизмат кўрсатувчи бюджет ташкилотлари, газ ва нефт маҳсулотларини реализация қилувчи ҳамда мулкни ижарага берувчи юридик шахслар мажбурий тартибда электрон тўлов тизимларига уланади ва тўловларни улар орқали амалга ошириш имкониятини яратади.
Электрон тўлов тизимлари орқали тўловларни қабул қилишдан бош тортиш солиқ қонунчилигига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади. Яъни тўловларни электрон тўлов тизимлари орқали қабул қилишни рад этиш терминал орқали тўловни қабул қилишни рад этишга тенглаштирилади.
Мазкур қоидаларни босқичма-босқич равишда маиший техника, автомобиль ва кўчмас мулк сотувчи компанияларга ҳам қўллашни бошлаш керак.
@ng_uz