Яна ҳокимлар балогардонми?Газлидаги ёнғиндан кейин газзаправкалар фаолияти чекланиши ҳақидаги хабар қисмини ўчириб юборган
Энергетика вазирлиги энди республикамизнинг барча ҳудудларидаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари аввалдан вилоят ҳокимликлари билан келишилган тартибда ишлашини маълум қилмоқда.
"Яъни айтайлик, Марҳаматда, Чустда, Қўрғонтепада, Бешариқда заправкада газ бўлмаса (ўзи январдан бери йўқ газ), касофатлар қолиб, ҳокимлар балогардон этиб кўрсатилмоқда. Ҳоким билан нима келишилади? Ким келишади? Қанақа йўл билан келишади? Бу шаблон қишки мавсумда энергетикларнинг кўп қўлланиладиган арпа баҳонасига айланиб бўлди. Ҳоким дегани босим нима, лимит нима, баланс нима билмаса, газ жўмраги унинг қўлида бўлмаса, нимага стрелка уларга рўпара қилиниши керак? Аквариум кабинетда
ўтирволиб газ тақсимлаётган ўзингларку!" дея хулоса қилган Отабек Бакиров
@ng_uz