Замбаракнинг ўқи dan repost
Исмоил ва ота-онам билан бир ҳафта давомида жанубий Германияни айландик. Ота-онам билан бирга вақт ўтказдик, чиройли жойларни кўрдик, мириқиб суҳбатлашдик. Саёҳатларда эсда қоладигани чиройли манзара ёки тарихий обидалар эмас, балки одамлардир.
Кетар жафосида эса Германиядаги баъзи ўзбекистонликлар билан ҳам учрашдим. Улар билан Твиттерда танишганман, аммо бирор марта ҳаётда кўришмаган эдик. Улар ҳам вақтини аямасдан, мамлакатнинг турли бурчакларидан Франкфуртга келишди ва биргаликда “Караван” ресторанида ош едик.
Афсуски, мен кўришмоқчи бўлганларнинг ҳаммаси ҳам кела олмади, улар билан кейинги сафар учрашаман, насиб қилса.
Фурсатдан фойдаланиб, Наргиза, Нодирбек, Шоҳсанам, Мадина, Озодбек ва Беҳзодга вақтларини аямай келишгани, ҳатто совға-салом, ўзбекча таомлар кўтариб келишгани учун миннатдорлик билдирмоқчиман.
@zambarakning_oqi