Ишқ
Доим ич-ичимдан уни тополган вақтдагина яшагим келарди. Қолган вақтлар кун кечирардим, холос, эҳтимол. Яшаш истагини қўя турай, кунларимга тўймай борардим. Кўзгуга қарардим, бир олам қорачиқ тўлган кўзимга узооқ тикилиб қолардим: “Қанчалар ёқимли бу умрни яшаш…” Нимани гапирмай, қониқиш овозида чиқади ҳар бир гапим бундай вақтлар. Ҳатто, норозиликларим(!)
Уни олдида заифлигингни қанчалар ҳис қилганинг сари, шунчалар ичингга хотиржамлик ёйилиб боради. Энг ичкарингдан ҳис қилинадиган розилик билан сен билан юз бериши мумкин бўлган барча қалтисликларга эмин тутиб бераверасан бошингни. Бу ҳатто завқни кўпиртиради томирларингда. Ёшликнинг нуқси кетмаган табиатинг эса ҳиссиётларинг билан ўйнашиши мумкин бўлган кунларга қараб “хуш келдинг”, дея шивирлайди. Чунки, сезиб турасанки, нима билан тугамасин, охирида яна ва яна инсонийлашаверасан. “I’m only human after all”, деган жумлани вазиятингга уйғун қилиб олгинг келади хаёлан.
У ичингда ҳеч қачон ўлмайдигандек туйилади. Уни олиб келган одамларнинг исми эсингдан чиқар ҳатто. Лекин манбаи аслида улар эмаслигини билиб ҳам хотиринг жам бўлади, гўё. Одамлар келиб-кетаверади. Сен эса ҳалиям яшашга, севишга лаёқатли эканлигингни тушунган сари ўпкангни тўлдириб нафас олаверасан.