Айни ҳозирги кайфиятимдан фойдаланиб қолишим ва албатта, уни қайгадир нусхалаб қўйишим керакдек туйилди.
Одам дунёни ўзидан фарқли ҳолатда қабул қиладиган бошқа бир одамдан нафратланиши табиий а, сенингча? Бироқ, мен бир вақтлар ўша ўзим нафратланадиган тоифалар умрини яшай бошлаганимда нима ҳис қилишни унута бошладим. Ҳар қандай мансубликларим ўз кучини йўқота бошлади. Мен бир вақтлар назаримга илмаган, дейлик нафратланган тоифамга мансубман айни пайт ва биламанки, ҳозир ҳам нафратимни қўзғаб турган тоифанинг эшигини қоқаман вақт ўтиб. Бу ёзувларни, бу хотираларни қачондир кўзим тушиши мумкин бўлган жойда қолдиришим кейинчалик менга қанчалар азоб бериши ўзимга маълум. Ва шуни англаб туриб ҳам ёзаётганим эса ўз ҳиссиётларим билан ўйнашишимдан бўлак нарса эмас.
Тўхта, гапирмай тур! Эшит озроқ... Эҳтимол, шу охирги ёзғиришим бўлар. Бари бўғзимга қадалган. Ёзғириш, нолиш, ўзингдан руҳий қурбон ясаш, дунёни қабул қила олмаслигингни мана шу ёзмалар билан ниқоблаш, одамларни, атрофни тушуна олмаслигингни уларга нисбатан бошқачароқ – гениалроқ шаклдаги қарашларга эга эканлигинг билан оқлашга уриниш... Йўқ, дейишинг мумкин. Билмадим, деявер. Эҳтимол, дунёга оптимист кўзи билан қарайдиган, ким яратганини ҳатто ўзи ҳам билмайдиган қадриятлар унга қачондир саодат келтиришига Худога ишонгандек ишонадиган одамни кўрсанг, сениям кулгинг келар. Мен ҳозир унга нисбатан бирор муносабат пайдо қилолмай қолдим ўзимда. На ачина оламан, на ҳавас қилолишим мумкин. Ўзи умуман нега уни ўйлашим керак? Нега у менинг ҳисларимга таъсир эта олиши керак? Ўзимнинг кўнглимда ўзим марказга чиқа олмаётган бир вақтда унинг дунёни англаши ҳақида ўйлашим менда нимани ўзгартиради?
Ўзининг ҳаёти учун масъулиятни ўз бўйнига олишга ожиз одам муҳитдан, атрофдан, шароитдан ёзғиришни бошлайди. Дунё менинг хотиржамлигим кафиллигини олмаганлигини тушуна бошлаган лаҳзамдан бошлаб, ҳамма-ҳаммаси: қоғозга тушган барча қораламаларим ўзимни устимдан кулаётгандек туйила бошлади. Чунки ҳаммасида мен – қурбонман. Ҳатто вазиятни ўнглашга уриниш истагини ҳам йўқотган қурбон. Оламга тиланиб ёзилган ҳиссиётлар уюмидан кўра атрофимдаги реал оламда чин маънода яшашга уриниб кўриш менга кўпроқ ёрдам бера олишига ишона бошладим. Кейинми? Кейин барчаси эриш туйилишдан ўзгасига ярамай қолди.
Айтганча, ҳислар... Мени янгилаб бориши мумкин бўлган ягона илинжим улар. Бироқ, унинг самимий майллари кетидан эргашган вақтим ҳис қилинадиган бандилик, йўқотилган озодлик, ўз эркинг билан бой берилган эркинлик аламичалик ҳеч бир туйғу мени ҳанузгача қийнай олмади. Қайсидир кун ичимда онгли ҳаётни яшашни истайдиган бир “мен”им пайдо бўлади-ю, ўзимни ожиз ҳис қилишимга ўзи имкон яратиб берган бошқа бир бўлагимни бутунлай йўқ қилишга уринади. Мана шу “мен”им устунлик қилиб турган вақтда ўзимни “эмоциональ арғамчи” измига топшириб қўйганимни ўйлашнинг ўзиёқ миямда дўзахнинг шаклини пайдо қила бошлайди. Мен ҳиссиётлардан қочиш билангина ўзимни сақлаб қолишим мумкин эди, холос. Бироқ, қайсидир лаҳзаларда у ўзининг сендан минг карра кучлироқ эканлигини исбот этмоқчидек, ҳаёлингга сенинг измингсиз бостириб келади ва яна унинг қўлида қандай тусларга киришинг мумкинлигини ожиз кузата бошлайсан. Барибир, сен уни ҳис этиб кўргинг келади. Бошингга тушиши мумкин бўлган энг оғир мусибатларни ҳам аллақачон ҳис қилиб кўришга, тасаввуран уни яшашга уриниб кўрганингга ишонаман. Чунки, барибир сени қалқитиб юбориши мумкин бўлган ҳислар доим ўзингни кучли тутиш мажбуриятидан халос қилади. Сени билмайман, бироқ мен мана шу кучли бўлиш кераклигини унуттира оладиган ҳисларга эҳтиёжмандман. Улар менга керак. Баъзан эркинликнинг масъулиятидан қутулмоқлик учун ҳам!
@navroza_m