Билмайман, қанчадир вақт илгари сенга қачондир ҳозирги яшаб турган босқичимдан чиқиб кетишим, бари ўзгаришини, мен ичида яшаб турган ҳиссиёт ҳам эскиришини айтгандим. Бу жараённи эврилиш деб атай қолайлик. Янги бир босқичда янгитдан руҳан туғилиш. Унинг ичидаги оғриқларга у қадар ҳам фожиавий тус берма. Тушунганим: инсон ҳиссиёт излар экан. Индивидуал шахсни эмас. Ана шу ҳиссиётни ташиб келувчи одамни. Одамни восита сифатида кўраётганим жаҳлингни чиқармасин. Бу хулосага келгунча ўзим ҳам енгил ҳиссиётларни яшаб ўтмадим. Бироқ, айни вақтдаги ҳақиқатим шу. Сен эҳтиёжманд бўлган ҳиссиётга эга одамни учратиш эса, энди бу бошқа мавзу. Зарра-зарра ҳолда у одамдан, бу одамдан кимнидир йиғиб кетарканмиз, бир шоир айтгандек.
Ницше кутган аъло одамни ўлдириш керак, аслида. Биламан, сендаям бор аъло одам. Ҳамманинг ичида яшайди ўз аъло одами. Ахир ҳамма ўзини фавқулодда алоҳида ҳисоблайди. Ёки ҳисоблаган, ҳеч йўқ бир марта. Ичингда яшаб турган аъло одам аслиятингга ҳар қадамда зарба бераверади. Зеро, у шу ҳолда сенинг барбод бўлишингни истайди. Бу бир томондан.
Иккинчи томондан, сен дунёдан кутаётган аъло одам мавжуд ҳам эмас, асли. У ҳеч қачон келиб сени қутқара олмайди. Сен одамлардан заррама-зарра йиғган ҳиссиётларинг ас қотар, эҳтимол, қутқарилишга муҳтож вақтингда.
Хуллас, ўша босқичдан ўтгандек ҳис қиляпман ўзимни (билмайман, бу фикрим қанчалар ўзини оқлайди).
Ва бир ҳижолатлик ҳисси ёпишган хаёлларимга.
Орзулар, хаёллар олдидаги ҳижолатликни ҳис қилганмисан? Ўзи қачон мана шу ҳижолатлик юзага келади? Унутиб юборишга уриниш, ўзингни ноқобил ҳисоблаш ё айбдор излаш туйғуси эмас бу. Айнан ҳижолат бўлиш. Мана шу кечинмага ном топиш керак.
20..