#Alisher_Navoiy_584
НАВОИЙ
Беш асрким гоҳ отмаган
Тонглари бор Навоийнинг
Ҳар бир шеъру ҳар ғазалда
Оҳлари бор Навоийнинг.
У ҳам инсон, у ҳам одам,
Гоҳ вужудин кемирди ғам,
Темир каби қириб борган
Занглари бор Навоийнинг.
“Хазойин...”дан сабоқ бериб,
“Хамса” билан панжа кериб,
Бутун дунёни забт этган
Жанглари бор Навоийнинг.
Подшоҳ эди шоҳ Бойқаро,
Олис Ҳирот шаҳри аро
Ҳам дўсту ҳам мотамсаро
Шоҳлари бор Навоийнинг
Оққан дарё оқар экан,
Абдулла-ю Эркин деган,
Авлодларда давом этган
Қонлари бор Навоийнинг.
Шарқдан чиққан порлоқ ёғду,
Ғазал мулкин султони у.
Баъзан чидаб бўлмас оҳу-
Воҳлари бор Навоийнинг.
Тили ширин шевалари,
Карвон-карвон тевалари.
Адо бўлмас мевалари,
Боғлари бор Навоийнинг.
Ашъор асли юрак ганжи,
Фарзандлар аждод таянчи.
Юртбошимдай зўр суянчи,
Тоғлари бор Навоийнинг.
Ниёзмуҳаммад ПАНЖИЕВ.
https://t.me/navoiyshunoslik_rasmiy
НАВОИЙ
Беш асрким гоҳ отмаган
Тонглари бор Навоийнинг
Ҳар бир шеъру ҳар ғазалда
Оҳлари бор Навоийнинг.
У ҳам инсон, у ҳам одам,
Гоҳ вужудин кемирди ғам,
Темир каби қириб борган
Занглари бор Навоийнинг.
“Хазойин...”дан сабоқ бериб,
“Хамса” билан панжа кериб,
Бутун дунёни забт этган
Жанглари бор Навоийнинг.
Подшоҳ эди шоҳ Бойқаро,
Олис Ҳирот шаҳри аро
Ҳам дўсту ҳам мотамсаро
Шоҳлари бор Навоийнинг
Оққан дарё оқар экан,
Абдулла-ю Эркин деган,
Авлодларда давом этган
Қонлари бор Навоийнинг.
Шарқдан чиққан порлоқ ёғду,
Ғазал мулкин султони у.
Баъзан чидаб бўлмас оҳу-
Воҳлари бор Навоийнинг.
Тили ширин шевалари,
Карвон-карвон тевалари.
Адо бўлмас мевалари,
Боғлари бор Навоийнинг.
Ашъор асли юрак ганжи,
Фарзандлар аждод таянчи.
Юртбошимдай зўр суянчи,
Тоғлари бор Навоийнинг.
Ниёзмуҳаммад ПАНЖИЕВ.
https://t.me/navoiyshunoslik_rasmiy