#Сўз_демай
"Наводиру-ш-шабоб", 254-ғазал:Сўз демай икки шакардек лабиким банд ўлмиш,
Кула олмастин иши эмди шакарханд ўлмиш.
Кўнглума барча шикоят ери йўқ, андинким
Тиғидин чок эса, ўқи била пайванд ўлмиш.
Гулдин олман кўзу ислармен ани невчунким,
Ранг ила бўйи менинг ёрима монанд ўлмиш.
Бутун эрмас бу кўнгул шишаси аҳдингдекким,
Синмишу ҳар синуқ андин неча парканд ўлмиш.
Юзи бирла лабини кўрса қилур кўнглум заъф,
Гар кўнгул қувватининг мужиби гулқанд ўлмиш.
Ул пари то мени девонаву расво қилди,
Ваҳки, Мажнун менинг оллимда хирадманд ўлмиш.
Ранжа бўлма тилаб ортуқки эрур осуда,
Улки, Ҳақ ҳар не насиб айлади хурсанд ўлмиш.
Хосса маъниларим эл қилса тасарруф, кулдик,
Киши фарзанди қачон кимсага фарзанд ўлмиш?
Қовма, эй шайх, Навоийни эшитмас деб панд
Ким, сенинг пандинг эшитмаслик анга панд ўлмиш.
Абдуҳошим Исмоилов мусиқаси.KANALGA ULANISH:👇👇👇
https://t.me/navoiyshunoslik_rasmiy