#Карвон_қўнғироғи
Алишер Навоий “Ҳайрат ул аброр” достонининг XXIII бобида Анушервони Одил ҳақида бир ҳикоятни келтиради. Анушервон шоҳ бўлмасдан бурун бир гўзал қизга ошиқ бўлади. Унинг васли умидида кўп машаққатлар ва озорлар чекади. Охир висол насиб этади. Йигит билан қиз боғда эдилар. Анушервон суюкли ёрини бағрига тортиб, бўса олмоқчи бўлади ва.. шу лаҳзада боғдаги бир туп наргис гулига кўзи тушиб, бирдан ортига тисланади. Қиз шаштидан қайтган йигит олдида ҳижолат тортади. Шунда Анушервон уларга қараб турган бир туп наргис гулининг кўзларидан уялганини, шу гул бўса олишига монеълик қилганини қизга айтиб беради. Навоий бу ҳолни шундай изоҳлайди:
Бугунги кунда дунё миқёсида ҳар 29 минутда битта беҳаё фильм ишлаб чиқарилиб, жаҳонга тарақатилаётган пайтда ўз ёридан бўса олмоқчи бўлган Анушервон боғдаги бир туп гулдан уялиб, шаштидан қайтганини ва бу ҳаё уни “Жумлаи олам аро шоҳ айлаганини” эслаб қўйсак яхши бўларди.
✍️ Эшқобил ШУКУР, "Элсизлик, бу йўлсизликдир".
Manba.
https://t.me/navoiyshunoslik_rasmiy

Айш, Навоий, неча дилкаш дурур,
Лек адаб бирла ҳаё хуш дурур.