🩵🩵🩵🩵🩵🩵
🔵Навоий вилояти ҳудудлари ҳокимликлари Ахборот хизматлари фаолиятини ўрганиш ишлари Конимех тумани ҳокимлиги мисолида давом эттирилди.
🔵Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати фаолияти "Конимех тонги" газетаси таҳририяти билан бевосита ҳамкорликда йўлга қўйилганлиги "Бирлашган ўзар" деган халқ мақолини эслатади. Ҳамжиҳатликда меҳнат қилаётган иккала хизматнинг меҳнат самарадорлигини ижобий баҳолаш мумкин. Туман ҳокимлиги раҳбарияти ҳар иккала ахборот воситасини бирдек қўллаб-қувватлаб келмоқда.
🔵Ахборот хизматига "Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4366-сонли Президент Қарорига асосан яратилиши керак бўлган барча шароитлар яратилган. Хизматнинг оқсаётган биргина томони янгиланаётган сайтни йўлга қўйишда бироз кечиктирилаётган муддатдир. Сайт тўлақонли ишга тушганидан очиқлик ва шаффофликка урғу берган ҳолда барча маълумотлар ўз вақтида киритилиб борилишига имкон етарли.
🔵Ҳокимлик муассислигидаги нашр ҳолатини ҳам қониқарли деб ҳисоблаш ўринли. Ахборот хизмати ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар орқали тезкор янгилик ва хабарларни бериб бораётган бўлса, улар тўғрисидаги таҳлилий, танқидий ва турли жанрдаги каттаю кичик мақолалар "Конимех тонги" саҳифаларидан ўрин олмоқда.
🔵Навоий вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари Шоҳира Рауфбоева туман ҳокими Руслан Рўзиев билан мулоқотда замон билан ҳамнафасликни таъминлашда Ахборот хизматининг медиа воситалари мунтазам янгиланиб борилиши, хизмат раҳбари билан ҳамжиҳатликда ишлаш натижадорлиги тўғрисида суҳбатлашди. Туман ҳокими ўз ўрнида доимо биргаликда ишлашдан манфаатдор эканлигини, ҳамкорликни давом эттириб, Ахборот хизмати фаолиятини қўллаб-қувватлашини таъкидлаб ўтди.
👌Навоий вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати
🧠Veb Sayt |✈️ Telegram | 🌐Facebook | 📸Instagram | ▶️ Youtube