🆕 #Иқтибос #Қаҳва
Усмонли империясининг 7 хил қаҳвахоналари
Зиёратчилар, савдогарлар, талабалар ва саёҳатчилар орқали қаҳва бутун Ислом оламига тарқалди. Ал-Азҳар қаҳва ичиш маданиятининг дастлабки марказларидан бирига айланди. XVI аср муаллифларидан бири Ибн Абдулғаффор Қоҳирадаги дарвешларнинг учрашувларини шундай тасвирлайди: «Улар ҳар душанба ва ҳар жума кунлари қизил сополдан ясалган катта идишга қуйилган қаҳва ичишган. Уларнинг бошлиғи уни қуяр ва бошқалар зикр, асосан "Ла илаҳа иллаллоҳ ..." ("Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ") калимасини айтар экан, ўнг томондан узатар эди.
Яманлик сўфийларнинг яна бир диний одатича қаҳва ичиш "ротиба" – 116 марта "Я Қавий!" ("Эй барча кучларнинг эгаси!") сўзларини айтиш билан давом этган.
Вақт ўтиши билан қаҳва атрофида афсоналар ривожланиб, унинг пайдо бўлишини фаришталарнинг аралашуви билан ҳам изоҳлаганлар. Форс ривоятларига кўра, у биринчи бўлиб уйқудан уйғонган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга фаришта Жаброил томонидан берилган эмиш. Бошқа бирларининг иддаоларига кўра, Сулаймон алайҳиссалом аҳолиси сирли касалликка чалинган шаҳарга кириб келганда Жаброил алайҳиссаломнинг буйруғи билан қовурилган қаҳва донларидан дамлама тайёрлаган ва шу билан шаҳар аҳолисини даволаган экан.
XVI асрнинг бошларида қаҳва ичиш дунёвий жиҳатга ўтди ва бутун ислом дунёсида ижтимоий ҳаётни ўзгартирган янги институт – қаҳвахона пайдо бўлди.
Ёқуб Умар. azon.uz
🔸Қаҳва шарафига қасида ҳам ёзилган
🔸Қаҳва сўфийлардан қолган мерос
🔸Усмонли империясининг 7 хил қаҳвахоналари
🔸Нима учун ҳукмдорлар Мисрдаги қаҳвахоналарни ёпган эди?
🔸Мирра, бу – махсус байрамлар учун қаҳва
••••━━━❉•ৡ🌾ৡ•❉━━━••••
♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг 👇👇👇
https://t.me/nasoimul_hikmat
Ижтимоий тармоқларда кузатинг ⤵️
instagram 🔸 facebook 🔸 telegram