📚📚ЭСЛАТМА📚📚


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


АСЛИНГ КАБИ КЎРИН, ЁКИ КЎРИНГАНИНГ КАБИ БЎЛ!
——
Каналдаги материалларни тарқатишга рухсат, розимиз!

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Инсон икки нарсага тўймайди:
Илмга ва бойликка…


Охирги нафасда нима билан шуғулланиш зарур бўлса, ўша билан машғул бўлинг...

Хожа Баҳоуддин Нақшбандий қуддиса сирруҳу


📖МЎЪМИНГА ЭСЛАТМА 🌹


Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ: “Илм қалбнинг таоми, шароби ва давоси бўлиб унинг ҳаёти, тириклиги ўшанга боғлиқдир. Агар қалб илмни йўқотса, у ўликдир. Лекин ўлганини ҳис қилмайди, билмайди”, деди.

“Мифтаҳу дарус саъадати” китобидан.

arabik.uz

📖
МЎЪМИНГА ЭСЛАТМА 🌹


​​​​​​Тўрт эшик... Тўрт эшикда тўрт мақом...

Сиз ўзингизни қайси эшик ёки мақомда деб ҳисоблайсиз? Келинг, бироз тафаккур қилайлик, қўлингиздаги қимматбаҳо телефонни қўйинг, ҳаётингизда бир марта бўлса ҳам эътибор қаратинг-чи, уят-хижолатдан юзимиз қизармасмикин? Айтайлик, бошингизга бирор ташвиш тушганда ёки эҳтиёжингиз бўлганда тақиллатган эшигингизни очувчи бормикин?

Ва «яхши кўраман, қиёматлик дўстимсан», деган кишингиздан ҳам бир сўранг-чи, қайси мақомда кутмоқда экан сизни? Сўраб кўринг, дўстим, сўранг...

Талабаларидан бири Мавлоно Румий ҳазратларидан сўрабди:

‒ Ҳазрат, бу тўрт эшик масаласини яхши тушунмадим. Менга тушунтириб берсангиз?

Мавлоно:

‒ Қара, ҳув анави мадрасада дарсини қилаётган тўрт талабанинг барчаси лавҳларига эгилганича сабоғини ўқияпти. Сен бориб улардан ҳар бирининг бўйнига бир ургин ва қайтиб кел, кейин тушунтириб бераман.

Талаба бориб, биринчисининг бўйнига бир урибди. Калтак еган мадраса талабаси дарҳол ўрнидан туриб, орқасига қарабди ва ундан ҳам қаттиқроқ зарба билан Мавлононинг талабасини урибди. Мавлононинг талабаси таъзирини ебди, қайтмоқчи бўлибди-ю, устозининг сўзини эслаб, амрига итоат қилибди: Яратгандан умид қилиб, иккинчисини ҳам бир урибди. У ҳам дарҳол ўрнидан туриб, қўлини кўтарибди. Қасос олмоқчи бўлибди-ю, лекин дарҳол қайтиб ўтирибди.

Талаба устозининг буйруғини давом эттириб, учинчи талабани ҳам урибди. У бошини буриб қараб қўйибди-да, дарсида давом этаверибди. Тўртинчи талаба эса калтак еса ҳам, ҳеч нарса сезмагандек, ўтирган ҳолида дарсини давом эттираверибди. Талаба Мавлононинг ҳузурига қайтиб, бўлиб ўтганларни сўзлаб берибди.

‒ Мана шулар сен сўраган саволларга жавоб бўлади:

Биринчиси ҳали шариат эшигидан ўтмаган эди. Шариатда қасосга қасос борлиги учун калтак егач, туриб худди ўшандек сенга ҳам қайтарди.

Иккинчиси тариқат эшигида эди. Калтак егач, у ҳам туриб энди қасос олмоқчи бўлган эди, лекин тариқат таълим берган сўз ёдига тушди: «Сенга ёмонлик қилганга ҳам яхшилик қил!» Шунинг учун қайтиб ўтирди.

Учинчиси маърифат эшигига келган эди. Яхшилик ва ёмонликнинг Аллоҳдан эканини билар ва шунга иймон келтирган эди. Яратган Зот бу ёмонликка қайси шайтонни сабаб қилди экан, деб ҳайратидан бир қараб қўйди, холос.

Тўртинчиси ҳақиқат эшигидан ўтган эди. Яхшилик ва ёмонликнинг Эгаси борлигини билар эди. Шунинг учун қараб ҳам қўймади... Шундай экан, ҳақиқат эшигининг калити ризолик билан бўлади. Рози бўлган киши шундай бир ҳақиқатни топадики, натижада яратилиш мақсадининг чўққисига, камолига эришади, – дея жавоб берибди Мавлоно ҳазратлари.

Хўш, комил бўлиш учун қуйидаги санаб ўтилган 40 мақомнинг нечтасига эгасиз? Бир назар солинг-чи?!

Шариат эшигининг мақомлари:

– Иймон келтириш;
– Илм ўрганиш;
– Ибодат қилиш;
– Ҳаромдан узоқлашиш;
– Оиласига манфаатли бўлиш;
– Атрофга зарар бермаслик;
– Пайғамбар амрига бўйсуниш;
– Шафқатли бўлиш;
– Поклик;
– Ёмон амаллардан сақланиш.

Тариқат эшигининг мақомлари:

– Тавба;
– Муршиднинг ўгитларига амал қилиш;
– Покиза кийиниш;
– Яхшилик йўлида жидду жаҳд қилиш;
– Дини йўлида хизмат қилишни яхши кўриш;
– Ноҳақлик қилишдан қўрқиш;
– Умидсизликка тушмаслик;
– Ибрат олиш;
– Яхшилик тарқатиш;
– Ўзини фақир санаш.

Маърифат эшигининг мақомлари:

– Одобли бўлиш;
– Манманлик, худбинлик, кин, адоват ва ғараздан узоқ бўлиш;
– Парҳезкорлик;
– Сабр ва қаноат;
– Ҳаё;
– Сахийлик;
– Илм;
– Самимий ва бағрикенглик;
– Ўзини таниш;
– Орифлик.

Ҳақиқат эшигининг мақомлари:

– Тавозе;
– Бировнинг айбини кўрмаслик;
– Қўлидан келган барча яхшиликлардан тўхтамаслик;
– Аллоҳнинг барча махлуқотларини яхши кўриш;
– Барча инсонларни бирдек кўриш;
– Бирлик ва бирдамлик тарафдори бўлиш ва тарғиб қилиш;
– Ҳақиқатни яширмаслик;
– Маънони билиш;
– Илоҳий сир-ҳикматларни ўрганиш;
– Ваҳдатул вужуд.

Илоҳий ишқ


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ayni haqiqat. Bir tinglab ko'ring!


📚📚ЭСЛАТМА📚📚 dan repost
☝️Инсон шахсиятини бино қилишда энг кучли омил: «Аллоҳ кузатиб турибди», деган тушунчадир.
☝️Инсон шахсиятини бузишдаги энг кучли омил эса: «Одамлар кузатиб турибди», деган тушунчада бўлишдир.


Мен ўзимни Aллоҳни севаман деб ҳисоблардим. Aммо билдимки муҳими Унинг сени севиши экан. Aгар У севса қалбингни Ўзидан бошқа билан машғул қилиб қўймас экан

Султонул Орифийн Ҳазрат Боязид Бастомий қуддиса сирруҳу

481 0 11 6 14

📚📚ЭСЛАТМА📚📚 dan repost
ЯШИРИН СОЛИҲ АМАЛ

Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам бир куни саҳобаларга дедилар:
- Ким яширин солиҳ амал қилишга қодир бўлса қилсин!

Мусулмонлар кунлар ўтиб Румга қарши жангга чиқишди. Улар юзма-юз келишгач Рум қўшинидан бир киши чиқиб мусулмонлардан бирини яккама-якка жангга чақирди. Шунда мусулмонлардан юзи беркитилган бир киши чиқиб уни ўлдирди. Рум қўшинидан иккинчи бир киши яккама-якка кураш учун мусулмонлардан яна бирини талаб қилди. Яна ҳалиги юзи беркитилган киши чиқиб Румликни ўлдирди. Сўнгра учинчи Румлик чиқиб мусулмонлардан бирини жангга чақирди. Ҳалиги юзи беркитилган киши чиқиб уни ҳам ўлдирди. Мусулмонлар унинг кимлигини билишга қизиқишди. У қўли билан юзидаги ниқоби очилиб кетмаслиги учун уни қаттиқ ушлаб олган эди. Абу Умар деган киши унинг юзидаги ниқобини тортиб олди. У Абдуллоҳ ибн Муборак экан. Шунда Абдуллоҳ деди:
- Эй Абу Умар! Мени сен шарманда қиласан деб ўйламаган эдим!

Абдуллоҳ ибн Муборак роҳимаҳуллоҳ бу жиҳодини ўзи билан Аллоҳ ўртасидаги яширин амали қилмоқчи эди. Кишилардан ҳеч ким уни билмаслигини истаган эди. Шунинг учун Абу Умар томонидан юзининг очилишини шармандалик деб ҳисоблаяпти. Ундаги ихлос шу қадар эди. У юзлар беркитилмайдиган жойда кишилар кўриб уни мақтамасликлари учун юзини беркитиб олган эди. Ўзининг бу жиҳодини яширин қолишини истаган эди.

“Ким яширин солиҳ амал қилишга қодир бўлса қилсин!”.

Яширин солиҳ амал шундай ибодатки, уни қилганингни Аллоҳдан ўзга ҳеч ким кўрмайди. Уни сирлар фош бўладиган кун учун захира қилиб қўясан.

Яширин солиҳ амал фақирнинг қўлига уни суратга туширмасдан, уни видеотасвирга олмасдан берган садақангдир. Уни ҳатто хотинингдан ҳам яширасан.

Яширин солиҳ амал аҳли байтинг ухлаб ётганида ҳатто уларга ҳам билдирмасдан кеча ярмида туриб ўқиган намозингдир. Унда тўшагингдан шунақанги сирпаниб чиқасанки, биров сени сезмайди.

Яширин солиҳ амал ҳеч ким билмайдиган, кишилар олдида фахр туймайдиган тиловатинг ва Қуръондаги вирдингдир.

Яширин солиҳ амал машинангда кетаётиб ёки кундалик пиёда юришингни адо қилаётиб қилган, Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмаган зикрларинг, тасбиҳларинг, таҳлилларингдир.

Яширин солиҳ амал Аллоҳнинг азобини эслаб тўккан, сўнгра уни кишилар кўриб қолмасин дея дарров артиб олган кўз ёшларингдир.

Яширин солиҳ амалларни кўпроқ қилайлик. Уни Аллоҳ яхши кўради!

© Абдулқодир Самарқандий

📖МЎЪМИНГА ЭСЛАТМА 🌹


📚📚ЭСЛАТМА📚📚 dan repost
Йигирма яшар йигитга «Олтмиш ёшингда нима қилган бўлардинг?» десангиз, «Ҳали унга анча бор-ку», дейди. Олтмиш ёшли чолдан «Йигирма ёшингизни эслайсизми?» десангиз, «У пайтлар гўё кечагидек тез ўтиб кетди», дейди. Умр жуда қисқа бўлгани учун сизни алдаб қўяди. Огоҳ бўлинг!

📖МЎЪМИНГА ЭСЛАТМА 🌹


Abdulloh Rahim dan repost
Аёлларнинг тилига сабр қилиш, валий зотларнинг бошига тушадиган имтиҳондандир.

@AbdullohRahim


ДУНЁ — тўлиқ жаҳолат,
магарам ундаги илм бундан мустасно.

ИЛМ — ҳаммаси бало,
агар унга амал қилинмаса.

АМАЛ — барчаси пуч,
агар унда ихлос бўлмаса.

Саҳл ибн Абдуллоҳ ат-Тустарий раҳимаҳуллоҳ

📖
МЎЪМИНГА ЭСЛАТМА 🌹


НАФСИНИНГ АЙБЛАРИНИ КЎРА ОЛИШ

Саййид Сибғатуллоҳ Арвосий шундай дейди:

«Сўфий товус қушидай бўлиши лозим. Товус қуши патлари гўзал эканига эмас, оёғининг қоралигига қарайди. Сўфий ҳам яхши одатларига ишониб манмансирамаслиги зарур. Махлуқотлар орасидаги маънавий комиллик Аллоҳ таоло камолотининг жилосидан бир заррадир, холос. Инсоннинг комилликка ўз зукколигим билан эришдим, деб ўйлаши унинг катта айбидир».

(Олтин силсила. 368-бет)

📖
МЎЪМИНГА ЭСЛАТМА 🌹


📚📚ЭСЛАТМА📚📚 dan repost
БУ БАНДЛИКМИ ЁКИ МАҲРУМЛИКМИ?

Баъзилар, бандман деган баҳона билан Қуръонга озгина вақт ҳам ажратишмайди. Лекин ейиш, ухлаш, кўнгилхушлик қилиш ва ижтимоий тармоқларда банд бўлиш уларни чалғитмайди. Балки бу нарсаларга энг муҳим вақтларини сарф қилишади. Шубҳасиз бу улкан маҳрумликдир.
Аллоҳга қасамки, саодат Қуръон билан ҳамнафас бўлишдадир.

📗”Ҳикматлар - саодатга етаклар”📌
Таржимон: Анвар Аҳмад


📖МЎЪМИНГА ЭСЛАТМА 🌹




Сиз учун энг яқин инсон ким эканлигини биласизми? Бу - сукутингизни ҳам эшита оладиган ва тушуна оладиган инсондир...

📖
МЎЪМИНГА ЭСЛАТМА 🌹


Ухлаётган одам туш кўраётганини уйғонганидан кейингина билади. Худди шунингдек, охиратдан ғофил одам ҳам вақтни бой берганини ўлим келгандагина билади.
Аллоҳим, бизни ғофиллардан қилиб қўйма!


​​***
Қийналиб қолди банданг,
Ўйланиб қолди банданг,
Оловранг иплар билан —
Бойланиб қолди банданг.

Илон чиқди йўлимдан,
Чаён чақди тилимдан,
Норозиман дилимдан,
Лойланиб қолди банданг.

Кўксим тўлди заққумга,
Аждар тутди халқумдан,
Жин каби битта хумга,
Жойланиб қолди банданг.

Муҳаббат сойдай оқди,
Шаҳватлар мойдай ёқди,
Эшигим кимдир қоқди,
Пойланиб қолди банданг.

Кутганим ул Меҳмондир,
Икки дунём мезбондир,
Ал Мисоқ бўлган ондин,
Найланиб қолди банданг.

Раҳимжон Али

28.07.2022

@Rahimjon_Aliy


📖МЎЪМИНГА ЭСЛАТМА 🌹


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Эй Роббим!
Кўрлик кўзда, карлик қулоқда, дармонсизлик тиззада, сукунат эса оғизда қолсин!
Лекин Қалб ҳаргиз кар бўлмасин, кўр бўлмасин,
Дармонсиз қолмасин ки,
Доимо Сени кўрсин, Сени эшитсин, Сен томон охир дамгача чопсин!
Қалб агар яшамаса, кўз кўришни найласин.
Қалб агар ҳис этмаса, қулоқ эшитишни найласин.
Қалб агар севмаса, қўл тутишни найласин!

Ҳазрати Мавлоно Румий қуддиса сирруҳу


Сен энди ҳаммаси тугади деб ўйлаганингда, У сенга сен кутмаган туҳфани тайёрлаб қўйган бўлади…

📖МЎЪМИНГА ЭСЛАТМА 🌹

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.