Abdulloh Rahim


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


«Оппоқ қушлар қоп-қора қарғалар билан учсалар, патлари оқлигича қолади, лекин қалблари қораяди».

@AbdullohRahim


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Сени шундай ранг-баранг яратган ва сенга оналик шафқатини берган Зот нақадар буюк!

@AbdullohRahim


Muslimaat.uz dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🎉Болангизга ҳузур-ҳаловат беринг!

🎙Солиҳа Эрдим
✍️Таржимон Абдуллоҳ Раҳим

https://youtu.be/TauXxL-uKXk?si=IN4e_sRoO9n9Kbig
@Muslimaatuz


Muslimaat.uz dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Хўжайнингиздан ширин сўзларни аяманг!

🎙Солиҳа Эрдим
✍️Таржимон: Абдуллоҳ Раҳим

https://youtube.com/shorts/XpWOWblvR2I?si=_0UIUJ7Zt8LC03WO
#Soliha_Erdim
@Muslimaatuz


Muslimaat.uz dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
❗️Исроф умрдан баракани кетказади!

🎙Солиҳа Эрдим
✍️Таржимон Абдуллоҳ Раҳим

https://youtu.be/bkIbGywMmzg
#Soliha_Erdim
@Muslimaatuz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
У зот икки денгиз-дарёни бир-бирлари билан учрашадиган ҳолларида (ёнма-ён) оқизиб қўйди.

@AbdullohRahim


Muslimaat.uz dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Борини қадрига етишни ўрганинг!

🎙Солиҳа Эрдим
✍️Таржимон Абдуллоҳ Раҳим

https://youtu.be/KiTceh2-DVA?si=95UNeU4v0CV7OmOY
#Soliha_Erdim
@Muslimaatuz


«Иблисга илмсизлиги зарар келтирмади, одобсизлиги зарар келтирди».

© Саййид Муҳаммад Алавий Моликий роҳимаҳуллоҳ

@AbdullohRahim


Muslimaat.uz dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
💐Оила қуриш ибодатдир!

🎙Солиҳа Эрдим
✍️Таржимон Абдуллоҳ Раҳим
▶️https://youtu.be/Y9AMtVmI-28?si=YLkS17TuAUlb_DAU

#Soliha_Erdim
@Muslimaatuz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бизнинг Аллоҳдан ўзга дўстимиз йўқ!Имом Ғаззолий

@AbdullohRahim

4.8k 0 112 2 58

Топганингни бўлишолмаётган бўлсанг, қўлинг билан ҳисоблаш,
Қалбларни яралаётган бўлсанг, тилинг билан ҳисоблаш,
Юрганингда йўлдан чиқаётган бўлсанг, йўлинг билан ҳисоблаш,
Умринг ўтса ҳам ўзгармаётган бўлсанг, кунинг билан ҳисоблаш,
Севганларингга вафо қилмаётган бўлсанг, қалбинг билан ҳисоблаш,
Қандай вазиятда бўлсанг бўл, оқибатинг билан ҳисоблаш.

@AbdullohRahim


Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам маҳзун ҳолда ўтирган эдилар. Саҳобалардан бир киши:

— Сизга нима бўлди, гўё маҳзундексиз, эй Аллоҳнинг Расули? - деб сўради. Шунда Пайғамбаримиз:

— Онамни соғиндим, деб марҳамат қилдилар.

© Ибн Абу Шайба, «Ал-мусаннаф», 11935-ҳадис (Муҳаммад Аввома ҳафизаҳуллоҳ таҳқиқи)

@AbdullohRahim


Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар:

«Роббига нисбатан ихлос (билан ибодат) қилган киши худди қумда юрганга ўхшайди. Оёқ товушини эшитмайсан, лекин изини кўрасан».

© Ибн Роғиб Исфахоний, «Жомеъул улум вал ҳикам», 302-бет

@AbdullohRahim


Қисқа маълумот

Аҳли сунна вал жамоа - мўътабар тўрт мазҳаб аҳллигининг, бирдамлигининг, тотувлигининг асосчиси ким биласизми?

Бунинг асосчиси, маъмури Имом Ғаззолий раҳматуллоҳи алайҳ бўладилар. Буни имом Ғаззолийнинг энг катта, оламшумул ишларидан бири, десак ҳам бўлади. Суннийларни бир том остида бирлаштирган улуғ аллома. Имом Ғаззолийнинг машҳур «Иҳёу улумид-дийн» асарлари айнан шу ишнинг бош лойиҳаси, десак ҳам бўлади. Иҳёнинг ҳар бир бўлимининг кириш қисмида тўрт мазҳаб имомлари албатта авлиё даражасига кўтарилади, уларнинг фазилатлари, бир-бирлари билан алоқалари баён қилинади, бунга катта урғу берилади. Иҳё асари нафақат бугун, балки ўша вақтда ҳам халқ орасида яхшигина машҳурликка эришган ва кўп мутолаа қилинган асар бўлган. Бу асарнинг таъсиридан, файзидан мазҳаблар орасидаги тотувлик, бирдамлик вужудга келган.

Бундан олдин, хусусан, Имом Ғаззолийдан олдинги даврга назар солсак, мазҳаблар орасида бир-бирига жуда қаттиқ танқидий асарлар ёзилганини кўришимиз мумкин.

Аллоҳ таоло Имом Ғаззолий раҳматуллоҳи алайҳни Ўзининг раҳмат ва мағфиратига олган бўлсин.

@AbdullohRahim


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бир ота фарзандини ювинтирса, иккиси ҳам кулади. Лекин фарзанд отасини ювинтирса, иккиси ҳам йиғлайди.

@AbdullohRahim


Muslimaat.uz dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
"Оқ сутимга рози эмасман!" деса бўладими?

🎙Солиҳа Эрдим
✍️Таржимон: Абдуллоҳ Раҳим

@muslimaatuz

4k 0 28 2 19

Чин аралаш ҳазил

💦Турмуш қуриш арафасидаги қизларга эслатма!

6️⃣ тоифа йигитлар билан турмуш қурманг:

1️⃣ Шаммома: шахсийдан ёзадиган.
2️⃣ Уммома: онасининг эркатойи
3️⃣ Каслона: онасига ёрдам қилмайдиган.
4️⃣ Саввора: молтабиат бўлган.
5️⃣ Тиктока: тикток ишлатадиган.
6️⃣ Инстока: инстаграмдан чиқмайдиган.

@AbdullohRahim

5.6k 1 96 32 112

Muslimaat.uz dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Эркак аёлига бепарво бўлса...

🎙Солиҳа Эрдим
✍️Таржимон: Абдуллоҳ Раҳим

@muslimaatuz


Дунё заҳардир, унинг давоси — зуҳд (юз ўгириш).
Мол-давлат заҳардир, унинг давоси — закот.
Йил заҳардир, унинг давоси — Рамазон.
Дунёвий сўзлар заҳардир, унинг давоси — Аллоҳнинг зикри.
Тун билан кун заҳардир, унинг давоси — намоз.
Гуноҳ заҳардир, унинг давоси — чин тавба.

@AbdullohRahim


Алҳамдулиллаҳ!

Бугун устозимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг карималари, муҳтарама устозамиз Одинахон Муҳаммад Содиқнинг «Кифоятул ғулом» асарига ёзган таржима ва шарҳларининг тақдимоти бўлиб ўтди. Тақдимот ниҳоятда сермазмун ва сермаҳсул бўлди. Сўзга чиққан барча устозларнинг нутқлари бизлар учун конифойда маълумотлар бўлди.

Бундан ташқари, устозамизнинг биз ғарибни тақдирлаб берган совғалари ҳам беназир бўлди. Совғалардан ғоятда хурсанд бўлдик. Ўзимизда йўқ китобларни олишнинг сурури бошқача бўларкан...

Устозамизнинг ҳақларига хайрли дуоларингизни илтимос қилиб сўраб қолардим. Аллоҳ таоло устозамизни яхшиликлар билан сийласин. У кишига ва барча яқинларига икки дунё бахту саодатини берсин. Исломга, умматга хизматлари давомли ва доимий бўлсин. Ўзи у кишидан рози бўлсин.

@AbdullohRahim

5.3k 0 14 12 79
20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.