📚📚ЭСЛАТМА📚📚


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


АСЛИНГ КАБИ КЎРИН, ЁКИ КЎРИНГАНИНГ КАБИ БЎЛ!
——
Каналдаги материалларни тарқатишга рухсат, розимиз!

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, азиз каналимиз обуначилари. Барчангизни бугунги улуғ байрам билан муборакбод этамиз.

РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗЛАР!

https://t.me/Nasibam29


Аллоҳга қасамки , агар қабр аҳлига "орзу қилинглар" дейилса , Рамазонни бир кунида бўлишини орзу қиларди ..

Ибн Жавзий роҳимаҳуллоҳ


Шундай кун келади… ана ўшанда сен ҳеч кимни маломат қилмайдиган, беҳуда гап-сўзлардан ўзини тиядиган, кетиб кетаётган одамларга хотиржам нигоҳ ташлайдиган ва ҳар нарса яхшиликка эканини аниқ тушунадиган инсонга айланасан.

https://t.me/Nasibam29


Rahimjon Ali dan repost
НАФС ВА ШАЙТОН ВАСВАСИ ОРАСИДАГИ ФАРҚ

Нафс агар сендан бир нарсани талаб қилса сени (ўша ишга) ундайди ва қайта қайта келаверади бу ҳол токи сени ўзи истаган нарсани бажартирмагунича давом этади. Aллоҳим бундан паноҳ берсин, бундай ҳолатдан фақатгина нафсини тарбиялаш йўлида ҳақиқий кураш қилганлар омонда қолур. Нафс бир гуноҳга қайта қайта чорлайверади.

Шайтонга келадиган бўлсак, у сени бир ёмонликка васваса қилса-ю сен унга қарши чиқиб буни рад қилсанг у энди сени бошқа ёмон ишга васваса қилади, чунки шайтон учун ёмонликлар ҳаммаси баробар (яъни қайсидур гуноҳ ишни қилдирса кифоя). Шайтон ҳар доим сени қайсидур гуноҳ иш билан машғул қилишни истайди, унинг фақат бир гуноҳнигина васваса қилиш деган мақсади бўлмайди.


ЖЎНАЙД БАҒДОДИЙ ҚУДДИСА СИРРУҲУ

@Rahimjon_Aliy


Абдулҳодий Юсуф dan repost
Бу улуғ кечаларда айтиладиган энг афзал дуо:

"Аллоҳумма иннака афуввун туҳиббул афва фаъфу анний".

Маъноси:

«Раббим, Сен кечирувчи Зотсан, кечиришни яхши кўрасан, мени (бизни) кечир».🤲🤲🤲

@abdulhodiy_yusuff

442 0 12 2 13

Агар Аллоҳ билан бирга бўлолмасангиз, Аллоҳ билан бирга бўладиган инсонлар билан бирга бўлинг.

Сайфиддин Сайфуллоҳ

https://t.me/Nasibam29


Кишининг солиҳлиги аломати ўз нафсидаги фасодларни тан ола билишидир.

Вуҳайб ибн Вард

https://t.me/Nasibam29


رَبَّنَا وَلَا تُحَمِّلْنَا مَا لَا طَاقَةَ لَنَا بِهِ

Роббим, бизга тоқатимиз етмай
диган нарсани юкламагин.

https://t.me/Nasibam29


"Абдуллоҳ ибн Муборак айтадилар:
Ким одобларга эътиборсиз бўлса суннатлардан
маҳрумлик билан жазоланади. Суннатга
эътиборсиз эса фарзлардан маҳрум қилинади.
Фарзга беъэтибор киши эса Аллоҳни танишдан
маҳрумдир"

https://t.me/Nasibam29


Яҳё ибн Муоз айтадилар:
"Жасади касалланган киши овқат мазасини сезмаганидек, қалби гуноҳлар билан касалланган киши ибодат лаззатини сезмайди"

https://t.me/Nasibam29


Аллоҳнинг гўзал 99 исмини 30 кунда ёд олишнинг ажойиб усулидан фойдаланинг🌹
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилади:

«Аллоҳнинг тўқсон тўққизта исми бор. Ким уларни ёд олса, Жаннатга киради. Албатта, Аллоҳ тоқдир ва тоқни яхши кўради» дедилар.

Абу Ҳурайра розияллохҳу анҳудан ривоят қилинган
.

https://t.me/Nasibam29


Отлар сиздан ақллироқ бўлиб қолмасин!

Имом Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ мусулмоннинг Аллоҳга йўлидаги саъй-ҳаракатини от пойгаси билан солиштиради ва шундай дейди:

"Отлар пойга охирига яқинлашганда, ғолиблик учун бор кучини сарфлайди. Бас, сиз ҳам отлардан ақллироқ бўлинг! Чунки амаллар охирига қараб баҳоланади."

Шунинг учун бу муборак ойни чиройли якунланг, уни яхшилик билан кузатинг ва ҳеч қачон отлар сиздан ақллироқ бўлиб қолмасин!

https://t.me/Nasibam29


Имом Зуҳрий роҳимаҳуллоҳ деди:

«Рамазонда айтилган бир тасбеҳ бошқа ойларда айтилган минг тасбеҳдан афзалдир».

https://t.me/Nasibam29


Муборак ойда масжид қурилишига ҳисса қўшишга улгуриб қолинг!

Қурилишга керак бўлиб турган қурилиш махсулотлари:
1)Лист 6 лик 1.5*6  8та
2) уголог 50*5  15 тонна
3)Электрод
4) усталарга иш ҳаққига 30 милион сўм пул.


Узcард:
5614681622625659
Обидов В номида.

5614681627018645
Бердибеков Ш номида

Масжидга ёрдам қилишни истаганлар ушбу маҳсулотларни масжидга олиб боришлари ёки имконига қараб масжид учун очилган карта рақамига пул ўтказишлари мумкин.

Телеграм орқали боғланиш:
👉@Murodjon_6606
Телефон орқали боғланиш:
👉 +998996076606

Манзил: Тошкент вилояти Бекобод тумани "Ўрикзор" МФЙ.

Қурилиш ҳақда қўшимча маълумот👇

@Yangioboduzb


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
РАМАЗОННИНГ ОХИРГИ ЎН КУНЛИГИ. ИМКОНИЯТНИ ҚЎЛДАН БЕРМАЙЛИК😢🌹

🌹яқинларга улашинг🌹

https://t.me/Nasibam29


#охирги_ўн_кун

Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ: “Қадр кечаси умид қилинадиган (Рамазоннинг охирги ўн) кечаларда покланиб, тозаланиш, хушбўйланиш, ғусл қилиш ва хушбўйликлар суриш билан ўзига оро бериш ва яхши кийимлар кийиш мустаҳаб саналади”, деди.

“Латоифул маъориф” китобидан.

© Арабикуз

https://t.me/Nasibam29


Насиҳат қиладиган инсонга эмас, ўрнак бўладиган инсонга эҳтиёж кўпроқ.
Фатво берадиган кўп бўлади, аммо тақво билан яшайдиган оз топилади...

МAВЛОНО ЖАЛОЛИДДИН РУМИЙ ҚУДДИСА СИРРУҲУ


© Илоҳий ишқ

https://t.me/Nasibam29


“Ҳаётингда хатоларингни самимий эслатадиган, яхшиликларинг учун қувониб, ғоибона дуо қиладиган, сени оғир кунларингда ҳам ҳеч қачон тарк этмайдиган, буюк даъво учун фидоий бўла оладиган дўст учратсанг, ишонки, нақадар бебаҳо неъматга эришибсан!
Бу бахтни қўлдан бой берма!
Зотан бу каби дўстлар тарихда Пайғамбарларга насиб этган ва уларга эса то қиёматга қадар Аллоҳнинг розилиги бўлсин, дейилади.”



https://t.me/Nasibam29

886 0 34 1 12

Эй Роббим, гуноҳ-маъсиятларга тўла бўлсакда, уйингга боришдан ман қилмайсан а? Нақадар буюксан!

https://t.me/Nasibam29


Ҳаётда шундай мураккаб масалалар учрайдики, ҳатто энг кучли математиклар ҳам уни еча олмайди…

https://t.me/Nasibam29

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.