"Миллий ҳунармандлик туризм" маркази ташкил этилади
Наманган шаҳар "Шарқ тонги" ва "Чорсу" маҳаллалари кесишмасида жойлашган Самарқанд кўчасида "Миллий ҳунармандлик туризм" маркази лойиҳа таклифи кенг жамоатчиликка тақдим этилди.
Унга кўра ушбу кўчадаги хонадонлар замонавий кўринишда реконструкция қилинади ҳамда ушбу маҳаллада барча комунал тармоқларни янгилаш бўйича кенг жамоатчилик билан келишилди.
Лойиҳа таклифи билан танишган Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Ғофиржон Жамалов, шаҳар ҳокими Анваржон Отаходжаев лойиҳани мукаммаллаштириш бўйича қўшимча таклифларни билдирдилар. Бунинг натижасида маҳалла ҳудуди обод бўлиши, янги иш ўринлари яратилиши ва бунинг ортидан туризм оқимини ҳам кўпайишига имкон бўлиши таъкидланди.
Ушбу маҳалла фуқаролари билан мулоқотда бўлган маъсуллар олиб бориладиган ишларни бамаслаҳат амалга оширилиши, бунда барча учун тенг манфаатли йўлини топиб лойиҳани амалга оширилишини билдириб ўтди.