#сарҳисоб
Муҳтарам Юртбошимиз томонларидан 2020 йил 8-октябрь куни “Жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари” муҳокамасига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида берган топшириқларига асосан “Аёллар дафтари” жорий этилди.
2020 йилдан бошлаб ушбу тизимга 5 та босқич орқали 291 027 нафар (I-босқичда 35 275 нафар, II-босқичда 36 179 нафар, III-босқичда 53 571 нафар, IV-босқичда 81 002 нафар, V-босқичда 85 000 нафар) хотин-қизлар киритилиб, 289 мингдан ортиқ хотин-қизларга манзилли ёрдамлар кўрсатилди. Бу ёрдамларга 290 млрд.сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилди.
Мисол тариқасида, жорий йилнинг ўзида 84 мингдан ортиқ хотин-қизларга 6 та тоифа бўйича Вилоят ҳокими раҳбарлигида секторлар, масъул ташкилот ҳамда бошқармаларни жалб этган ҳолда ижтимоий-иқтисодий, тиббий, хуқуқий ва психологик ёрдамлар берилди.
Дафтарга киритилган 85 000 нафар хотин-қизлардан 84 516 нафари(99,4 %)нинг муаммолари ўрганилиб, ҳал этилди. Жумладан, тегишли масъулларни жалб этган ҳолда 54 448 нафар ишсиз хотин-қизларни бандлиги таъминланди, 2 673 нафар тадбиркорлик қилиш истагида бўлган хотин-қизларга кредитлар чиқариб берилди, 11 089 нафар боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизларга бир марталик моддий ёрдам маблағлари ажратилди, 227 нафар хотин-қизларни уй-жойи таъмирлаб берилди, 11 103 нафар ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II-гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизларга бир марталик моддий ёрдам маблағлари ажратилди, 28 нафар хотин-қизлар уй-жой билан таъминланди, 203 нафар хотин-қизларни ижара конпенсацияси тўлаб берилди, 4 972 нафар қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзандлари мавжуд хотин-қизларга бир марталик моддий ёрдам маблағлари ажратилган бўлса 53 нафар хотин-қизларга эса томорқадан унумли фойдаланиши учун имтиёзли ер берилди.
Ушбу ҳайрли ишларга 75 млрд.сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилди. Бу ёрдамлар орқали ҳар бир эҳтиёжманд хотин-қизлар албатта “Президент меҳри”ни ҳис этмоқда.
"Аёллар дафтари" вилоят штаби.
Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube