Вилоят ҳокими бугунги ўрганишлари давомида Косонсой туманидаги умумтаълим мактабларида бўлди
Дастлаб "Жар" маҳалласида жойлашган 54-сонли умумий ўрта таълим мактабида олиб борилаётган қурилиш, таъмирлаш ишлари ҳамда куз-қишга тайёргарлик жараёнлари билан танишди.
Аҳолининг талаб-истакларидан келиб чиқиб, мазкур таълим масканига қўшимча бино қуриш учун Инвестиция дастури доирасида 3 млрд. 600 млн. сўм маблағ ажратилган. Айни пайтда қўшимча қурилаётган 420 ўринли бинода пардозлаш ишларини олиб борилмоқда.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов мазкур таълим маскани ҳамда 25-сонли умумтаълим мактабининг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги, иссиқлик тизими, қозонхоналар ва иситиш тизимлари ҳамда ўқувчиларга яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирди.
Вилоят раҳбари мактабларда иситиш тизими бир меъёрда ишлаши кераклигини таъкидлаб, камчиликларни тезкор бартараф этиш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берди.
Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube