#Яшил_макон
Чортоқ туманида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кузги кўчат экиш ишлари уюшқоқликда давом эттирилмоқда
Бугуннинг ўзида туманнинг 3 та ҳудудида кўчат экиш акцияси ташкил этилди.
"Бешкапа" маҳалласидаги "Ёшлар тадбиркорлик ва саноат зонаси" ҳудудида ўтказилган тадбир байрамона тус олди.
Секторлар раҳбарлари, меҳнат жамоалари, нуронийлар ва ёшлар бу ерда яратилаётган "Маҳалла боғи"га кўчат экдилар.
Вилоят "Нуронийлар" жамоатчилик Кенгаши раиси Икромхон Нажмиддинов, туман ҳокими Илҳомжон Саттаров сўзга чиқиб, яшил майдонларни кенгайтиришнинг аҳамияти ҳақида тўхталдилар.
Шундан сўнг жонлиқ сўйилиб, оқсоқолларнинг дуоси билан боғ ҳудудида кўчат экишга киришилди. Бу ерга ноёб манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди.
Лойиҳа доирасидаги тадбирлар давом этмоқда.
Чортоқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати