ҲУРМАТЛИ ВА АЗИЗ АЁЛЛАР!
Сизларни баҳор фаслининг файзли ва нафосатли байрами – 8-Март, Халқаро хотин-қизлар куни билан самимий муборакбод этаман!
Бугунги кунда сизлар нафақат оила мустаҳкамлиги, балки юртимизнинг тараққиёти ва келажаги йўлида ҳам беқиёс хизмат қилаётганингиз билан фахрланамиз. Сизларнинг меҳрингиз, оқилона маслаҳатларингиз ва сермазмун фаолиятингиз жамиятимиз равнақига улкан ҳисса қўшмоқда.
Юртимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, улар учун муносиб шароитлар яратиш, жамиятдаги ўрнини янада мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Айниқса, сиёсат, бизнес, фан, таълим ва тиббиёт каби соҳаларда аёлларимиз муваффақиятли меҳнат қилиб, мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшмоқда.
Муҳтарам аёллар! Сизларга чуқур ҳурмат ва эҳтиром билан мустаҳкам соғлиқ, оилавий тинчлик, касбий фаолиятингизда муваффақият ва бахт-саодат тилайман!
Ҳурмат билан,
Соҳиба Гаппарова
Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутати
https://t.me/namuzlidep_uz