КЎР ОДАМ
Бу бола туғилишдан кўр эди. Шунинг учун ота -онаси уни етимхонага ташлаб кетганди. Шу кўр болани кки ёки уч ёшига етганида бир “бобо” асраб олганди. Бобоси жуда яхши одам эди, уни кундузлари қўлидан етаклаб масжидга олиб борар, кечалари эса қучоғида олиб ётарди. Аммо бобосининг икки ўғли кўр болани жуда ёмон кўришарди. Улар катта ёшда бўлсалар ҳам оталарини қизғанар эдилар. Шунинг учун оталари уйда бўлмаганда бу икки ака кўр ўгай укаларининг додини беришарди: истаганча муштлашар ёки қўлларида таёқ бўладими, тош бўладими, ҳатто оёқ кийимлари билан уни калтаклашарди...
Кўр боланинг момоси йўқ эди, бобосининг хотини анча йиллар олдин вафот этганди. Шунинг учун кўр болани ўгай акаларидан ҳеч ким ҳимоя қилмасди. Аммо бобоси уйга қайтиб келгач икки ўғлининг адабини бериб қўярди. Бобоси кўр ўғлонга Аллоҳга иймонни ўргатганди. Аҳволинг яхши бўлса ҳам, ёмон бўлса ҳам Аллоҳ, Аллоҳ, дегин дер эди унга бобоси. Шунинг учун кўр боланинг тилидан “Аллоҳ, Аллоҳ” зикри тушмасди. Ёши беш ёки олтига етганда бобоси унга таҳорат олишни ва намоз ўқишни ҳам ўргатиб қўйди. Шу тарзда кўр ўғлон бобоси билан масжидга қатнайдиган, жамоат билан намоз ўқийдиган ҳам бўлди...
Тақдир экан, кўр ўғлоннинг бобоси у тўққиз ёшга етганда вафот этди. Орадан вақт ўтиб, унинг иккала акаси ҳам уйланди, кичкина акаси хотини билан шаҳарга кўчиб кетди. Кўр ўғлон катта акасининг инсофига қолди. Аммо унда инсоф деган нарса жуда оз эди. У энди кўр ўғлоннинг ягона хўжайини эди. Истаса урар, истаса туртарди. Истаса овқат берар, истамаса бермасди. “Кўрга шу ярашади”, дерди акаси уни ҳақорат қилиб. “Сендан ҳовлидаги итим яхши, унинг кўзлари кўради, ҳовлини қўрийди. Сен эса ейиш ичишдан бошқа нарсага ярамайсан, кўр телба...”
Аслида кўр ўғлон томорқа ишларини қила оларди, томорқанинг тўридаги икки сигир, бузоқлари, беш олти қўй ва товуқларга ем бера оларди. Аммо акаси учун булар иш ҳисобланмасди...
Кўр ўғлон акасининг хўрлашлари ва таёқларидан жуда эзиларди. Кечалари бобосининг ҳиди қолган ёстиқни қучоқлаб, ҳўнгир ҳўнгир йиғлари. Унинг кўз ёшлари юзига шошқатор бўлиб оқар экан, тили эса “Аллоҳ, Аллоҳ”, дея зикр қилишдан тўхтамасди...
Шу тарзда кўр ўғлон ҳам катта йигит бўлди. Бир куни акаси унга ҳақоратомуз шундай деди: Ўзинг кўр бўлсанг ҳам, бахтинг очиқ экан. Сенга қўшни қишлоқдан ўзингга ўхшаган кўр қиз топилди...
Акаси уларга тўй қилиб ўтирмади. Қизнинг уйида никоҳ ўқилди ва ош ейилди. Аммо кўзлари ожиз келин ва куёв жуда бахтли эдилар. Акаси ва унинг хотинининг ҳақоратлари ва уришлари ёш келин куёвни бахтларидан ажрата олмасди. Ҳаёт шундай эканда, у баъзан кўзи кўрадиганларни золим, кўзи кўрмайдиганларни ҳалим қилар экан...
Дунё кўзлари ёпиқ, лекин қалб кўзлари очиқ куёв- келин жуда бахтли эдилар. Улар ёлғиз қолганларида тўхтамай суҳбатлашар, бир бирини севиб эркалашарди. “Осмондаги ойимсиз”, дер эди кўзлари ожиз куёв ёрига. “Кўкдаги қуёшимсиз”, дер эди кўзи ожиза келин ҳам эрига. Улар бир -бирларини ҳам, осмонни ҳам, қўёшни ҳам, ойни ҳам, юлдузларни ҳам ҳеч қачон кўрмаган эдилар. Шунинг учун бўлса керак уларнинг онгида қуёш ва ой тенгиз қийматга эга эди ва шунинг учун ҳам улар бир -бирларини ойга ва қуёшга қиёслашарди...
“Биласизми”, деди кўзи ожиза келин тўйларидан уч ойдан кўпроқ вақт ўтиб. “Биласизми, қуёшим?”
“Билмайман”, деди кўзи ожиз куёв ёрини қучоқлаб, “билмайман осмондаги ойим...”
“Сиз ота, мен она бўламан”, деди кўзи ожиза келин ҳам ёрини қучоқлаб.
“Аллоҳ, Аллоҳ”, деди кўзи ожиз куёв кўзларида севинч ёши билан.
“Инша Аллоҳ, ўғлимиз бўлади”, деди кўзи ожиза келин ҳам севинчдан йиғлаб....
“Биласизми, қуёшим”, деди яна кўзи ожиза келин. У кейин эрининг жавобини кутиб ўтирмай гапида давом этди:
“Ўғлимиз инша Аллоҳ қуёшни ҳам, ойни ҳам, юлдузларни ҳам кўради. У бутун дунёни кўради. Шунда бутун дунё бизники бўлади... ”
“Ҳа, ҳа”, деди кўзи ожиз куёв ёрига жўр бўлиб. “Инша Аллоҳ, ўғлимиз катта дўхтир бўлади. Бизга ўхшаган барча кўзи ожизларнинг кўзларини амалиёт қилиб, уларга дунёни кўрсатади.