Radio blog Sahwii dan repost
Ажиб одамлар туркумидан
Таниганимиз бир одамни жуда котта пулга тушириб кетишди. Пулни олиб қочган нокас Америкада кайфини суриб юрибди. Қарз берган яхши гапириб, ялиниб ҳар ой 1000$ дан олиб туради. Дўқ-пўписа қилишга қўрқади бермий қўяди деб. Берганига шукур қилиб яшаб юрибди. Шу ҳақида укам билан гаплашсам, укам этади: "Опа, шунақаям мусулмонларни ичида кўпайиб кетганки машенниклар, олдиндан ҳамма ишни режалаб кейин чув туширишватти. Биттада тушириб кетмийди, олдин обдон ишончига кириб олади, ана кейин томоша кўрсатади. Яна ачинарлиси соқоли бор, рўмоли борларни ичида авж олиб кетган".
2-3 йил олдин бир яқинроқ танишимизни оғир аҳволда эканини эшитгандим. Синглим телефон қилиб: "Опа, фалончи Мисрда эдику, келибди. Аҳволи оғирмиш... Закот йиғиб беришимни илтимос қилди. Дўхтирлар кўп яшамисан, кўп умринг қолмаган деганмиш", деб айтди. Ман ишонмадим. Синглимга айтдим: "Негадир ишонгим кемаяпти. Берма закот, аралашма қўй!" Ўшанда синглим бир нарсалар қилиб ёрдам йиғиб берди. Кеча гаплашиб туриб, ўша аёл эсимга тушиб қолиб сўрадим: "Эй этганча ану аёл нима бўлди, тузалиб кетдими?" Синглим: "Вой опа, эшитсангиз оғзингиз очилади. Мандан номери ўчиб кетиб, уни йўқотиб қўйгандим. Кеннойисини номери сақланиб қолган экан. Телефон қилиб, хабар олдим. Кеннойиси: "Ҳавотир олманг, туппа-тузуклар. Ҳеч қанақа касал эмасдилар. Ҳаммадан шунақа қилиб пул йиққан эканлар. Роса тўполонлар бўлди. Ҳозир мошиналар оваганлар, ҳайдаб юрибдилар, фирма очваганлар, ўшатни юрғизваттилар", деди. Ҳайрон қолдим. Қарен роса алдабдиде а. Опа, энди уларни шунча олган илми қаёққа кетди?"
Билмадим, қаёққа кетди... Замон эҳтиёт замони бўлиб қолди... Яна баъзи қўшимчалар қилмоқчи эдим, ўзимни тўхтатдим... "Мусулмонларни ёмонотлиқ қилманг!", деб бостириб келиб қоладиганлар борде...
Зулфия Махмуд