❇️ 2025 йил 1 январдан бошлаб тўғридан-тўғри шартномалар асосида давлат харидларини амалга оширишга рухсат берилади:
●оригинал дори воситаларини (уларнинг ишлаб чиқарувчилари ёки расмий дистрибьюторларидан);
●ёпиқ турдаги лаборатория жиҳозлари учун махсус реагентлар, реактивлар ва сарфлаш материалларини;
●шошилинч ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур бўлган дори воситалари ва тиббий буюмларни.
❇️ Умумий яроқлилик муддати қуйидагича бўлган дори воситаларини марказлаштирилган тартибда харид қилиш тақиқланади:
●икки йилгача – етказиб бериш кунига келиб яроқлилик муддати 30 фоиздан кўпроққа қисқарган;
●уч йилгача – етказиб бериш кунига келиб яроқлилик муддати 40 фоиздан кўпроққа қисқарган;
●уч йилдан ортиқ – етказиб бериш кунига келиб яроқлилик муддати 50 фоиздан кўпроққа қисқарган.
❇️ Ҳужжат билан тиббиёт муассасаларини дори воситалари, тиббий буюмлар, тиббий техника ва жиҳозлар билан таъминлаш бўйича «Йўл харитаси» тасдиқланди.
❇️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклида Харид маркази, шунингдек «Ўзмедимпекс» давлат муассасалари базасида Марказнинг 13 та ҳудудий филиали ҳамда Тиббий техникага хизмат кўрсатиш ўқув-ишлаб чиқариш маркази ташкил этилади.
❇️ Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 05.12.2024 йилдан кучга кирди.