"Effect.uz" ахборот агентлиги томонидан берилган видеомурожаат ҳамда "Advokat Komilova" телеграм каналида эълон қилинган чиқиш юзасидан
Дарҳақиқат, EFFECT.UZ ахборот агентлиги ва судланган
Б. Ғ.нинг адвокати суд жараёнини видеотасвирга тушириш ҳақида илтимоснома билан судга оғзаки мурожаат қилган. Ушбу илтимоснома юзасидан тарафлар фикри тингланиб, қаноатлантирилмасдан қолдирилган. Суд фақатгина прокурорнинг фикри эмас (прокурорнинг махсус кийимда эмаслиги), балки ишнинг ҳақиқий ҳолатидан келиб чиқиб, шундай тўхтамга келган.
Албатта, бу суднинг ваколатига киради ва бу борада Олий суд Пленумининг 2020 йил 21 февралдаги “Суд муҳокамаси ошкоралигини ва судлар фаолиятига доир ахборот олиш ҳуқуқини таъминлаш тўғрисида”ги Қарорининг 14-бандида очиқ суд мажлисини фототасвирга тушириш, видеоёзувни амалга ошириш, шунингдек, оммавий ахборот воситаларида трансляция қилишга жиноят, маъмурий, иқтисодий ишни ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриш пайтида – суд мажлисида раислик қилувчининг тарафлар фикрини эшитгандан кейин берган рухсати билан амалга оширилиши белгилаб қўйилган.
Бундан ташқари, видеомурожаатда гўёки суд жараёнлари видеотасвирга туширилган тақдирда адолат таъминланиши таъкидланган. Ваҳоланки, судья суд жараёнларининг видеотасвирга олинишига эмас, балки қонун талабига асосан қарор қабул қилади.
Ўз навбатида ушбу жиноят ишининг қисқа баёни: Жиноят ишлари бўйича Уйчи тумани судининг 2024 йил 24 июлдаги ажримига кўра, маҳкум Б. Ғ.га нисбатан Уйчи туман ИИБнинг тақдимномаси қаноатлантирилган. Унга нисбатан жиноят ишлари бўйича Уйчи тумани судининг 2023 йил 10 октябрдаги ҳукми билан тайинланиб, ўталмаган 3 йил 4 ой 11 кун озодликни чеклаш жазоси шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилган. Жазони умумий тартибли колонияларда ўташи белгиланиб, Б. Ғ. суд залидан қамоққа олинган.
Б. Ғ.га нисбатан чиқарилган суд ажрими юзасидан маҳкумнинг ҳимоячиси томонидан кассация тартибидаги хусусий шикоят берилган бўлиб, 2025 йилнинг 29 январь куни Наманган вилояти суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясида иштирокида кўриб чиқилди.
Суд мажлисида Уйчи туман ИИБ Пробация гуруҳи катта инспектори У. Солиев гувоҳ сифатида сўроқ қилиниб, ҳимоячи З. Комилованинг важлари тўлиқ текширилган ва суд ажрими ўзгаришсиз, келтирилган кассация тартибидаги хусусий шикоят қаноатлантирилмасдан қолдирилган.
Шу ўринда адвокат З. Комилованинг ижтимоий тармоқлар орқали қилган нохолис чиқишларини суд қарорини ҳимояси остидаги шахснинг фойдасига ҳал қилдириш мақсадида судга босим ўтказишга уринишдан бошқа нарса эмаслигини таъкидлаш лозим. Бундай хатти-ҳаракат эса қонуний жавобгарликка сабаб бўлишини унутмаслик лозим.
Сайт | Telegram