Наманган вилояти судлари | Расмий канал


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Huquq


Наманган вилояти судларининг расмий канали

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Huquq
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
"АДОЛАТ ҚЎРҒОНИ" КЎРСАТУВИНИНГ БУ ГАЛГИ СОНИДА...

⚖️ Қонун билан Тергов судьяларининг ваколатлари белгиланди.

⚖️ Маъмурий судлар фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган Президент Қарори қабул қилинди.

⚖️ Суд ходимларининг ота-оналари билан учрашув ўтказилди.

Сайт | Telegram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари Олимжон Исмоилов, Олий суд ва Наманган вилояти судлари масъуллари томонидан Мингбулоқ туманида ўтказилган оммавий сайёр қабул тафсилоти

Сайт | Telegram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Республика ишчи гуруҳининг Тўрақўрғон туманидаги сайёр қабули тафсилотлари

Сайт | Telegram


Наманган вилояти судида судьялар ва тизим ходимлари учун кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.

Вилоят суди раиси томонидан ўтказилган йиғилишда одил судловни амалга оширишда адолат ва қонунийликни таъминлаш, ишларни ўз вақтида кўриб чиқиш, меҳнат ва ижро интизоми масалалари хусусида сўз юритилди.

Йиғилишда Судьялар олий кенгашининг 2025 йил 13 февралдаги қарорига асосан жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг тергов судьяси сифатида иш бошлаган Эронқулов Отабек Мамаюсуфович таништирилиб, судьянинг янги фаолиятига муваффақият тиланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг буйруғи билан навбатдаги мансаб даражалари берилган суд аппарати ходимлари эълон қилиниб, муборакбод этилди.

Суд фахрийларига эътибор кўрсатиш Наманган вилояти судларида эзгу анъанага айланди. Тадбирда шу кунларда қутлуғ 70 ёшни қарши олган суд фахрийси Муслимхўжа Мухитдинов муборакбод этилди. Наманган вилояти суди раиси Алишер Усманов, судьялар ва шогирдлар Устозни қутлуғ ёш билан табриклаб, эзгу тилаклар билдирдилар.

Тадбирда шунингдек, вилоят судларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, оммавий сайёр қабулларни ташкил этишга қўшган муносиб ҳиссаси учун судья катта ёрдамчиси Исломжон Омонов Наманган вилояти судининг эсдалик қўл соати билан тақдирланди.

Сайт | Telegram




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Наманган вилояти маъмурий судида мамлакатимиз Президентининг 2025 йил 30 январдаги "Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилишнинг замонавий механизмларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори мазмун-моҳиятига бағишланган семинар ўтказилди

Сайт | Telegram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Наманган вилояти суди ташаббуси билан “Мустаҳкам оила – жамият таянчи” мавзусида семинар ташкил этилди

Сайт | Telegram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Жиноят ишлари бўйича Янгиқўрғон тумани судининг сайёр суд мажлисида жазо ўтаётган шахсларга нисбатан пробация хизмати томонидан киритилган тақдимномалар кўриб чиқилиб, уларнинг бир гуруҳи жазо ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди

Сайт | Telegram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Ҳуқуқий_қўлланма

Судланганлик қандай ҳолатларда олиб ташланади?


Сайт | Telegram


Олий суд | Расмий канал dan repost
Бугун Олий суд раиси Бахтиёр Исломов раислигида Ўзбекистон Республикаси маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича идоралараро комиссиясининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Қайд этилганидек, кейинги йилларда амалга оширилган ислоҳотлар туфайли одил судлов соҳасида катта ўзгаришлар юз берди.

Муҳим ислоҳотлардан бири бу оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларни кўриб чиқишга ваколатли бўлган янги суд тизимининг шакллантирилиши, яъни маъмурий судларни ташкил этиш бўлди.

Ушбу судларнинг асосий вазифалари сифатида давлат органларининг ноқонуний қарорлари ва мансабдор шахсларнинг ҳаракатидан (ҳаракатсизлик) шахсни ишончли ҳимоя қилиш белгиланди.

Натижада аҳоли манфаатларига зарар етказаётган минглаб ғайриқонуний ҳужжатлар бекор қилинди.

Давлат органлари ва мансабдор шахслар томонидан фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари ва эркинликлари маъмурий судларда тикланди.

Мисол учун, 2017-2024 йилларда маъмурий судлар томонидан 102 мингдан ортиқ ишлар кўрилган бўлса, шунда уларга киритилган аризаларнинг 61 мингга яқини ёки 60 фоизи қаноатлантирилган.

Ўтган йилнинг ўзида ушбу кўрсаткич 41 фоизни ташкил этиб, 15 мингдан ортиқ ишлардан 7 мингга яқин талаблар қаноатлантирилган.

Йиғилишда таъкидланганидек, кейинги 8 йилда маъмурий судлар фаолиятини такомиллаштириш бўйича бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниб, маъмурий судлар соҳасига фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини янада ишончли ҳимоя қилишга қаратилган янги институтлар киритилди.

Хусусан, маъмурий суд ишларини «суднинг фаол иштироки» тамойили асосида олиб борилиши белгиланди, шунингдек ҳуқуқи бузилган фуқаро ёки тадбиркорлик субъектига оммавий-ҳуқуқий муносабатдан келиб чиқадиган низо билан бирга унга сабабий боғланишда бўлган зарарни ундириш талаби билан маъмурий судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тақдим этилди.

Яна бир муҳим ислоҳотлардан бири – маъмурий судларнинг қарорлари давлат органлари ёки ташкилотлари томонидан ижро қилинмаган тақдирда, уларнинг мансабдор шахсларига нисбатан суд жарималарини қўллаш, такроран ижро қилинмаганлиги учун суд жаримасини оширилган миқдорда қўллаш қоидаси белгиланганлиги бўлди.

Шу билан бирга, оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар бўйича тарафлар ўртасида келишувга эришиш механизмлари жорий қилинди.

Ушбу ислоҳот туфайли тарафларга низони ортиқча вақт ва харажатларсиз тинч йўл билан ҳал этиш имконияти тақдим этилди.

Амалга оширилган салмоқли ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида жорий йилининг 30 январида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилишнинг замонавий механизмларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Унга кўра қарори, ҳаракати (ҳаракатсизлик) устидан шикоят қилинаётган давлат органи мансабдор шахси ёки унинг вакили суд мажлисида мажбурий иштирок этишини таъминлаш белгиланди.

Шунингдек, маъмурий суд иш юритувида дастлабки эшитув институтларини жорий этиш бўйича топшириқлар берилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш концепцияси тасдиқланиб, ушбу концепцияда белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича идоралараро комиссия таркиби белгиланди.

Ўтказилган йиғилишда Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича идоралараро комиссиянинг иш режаси ҳамда вазифалари тақсимоти муҳокама этилиб, тасдиқланди.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram





12 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.