#Пресс_тур
"Бешкапа" тажрибаси ОАВ нигоҳида
Наманган туманидаги"Бешкапа" маҳалласида қиш фаслида ҳам баҳор нафасини сезиш мумкин. Боиси, ҳудуддаги деярли ҳар бир хонадон томорқасида мўъжазгина иссиқхона бор. Маҳалла драйвери ҳам иссиқхоначилик этиб танлангани бежиз эмас. Бешкапаликлар бу йўналишда ўзига хос тажриба тўплаганлар.
Бугун Наманган вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси вилоят бошқармаси ҳамкорлигида "Маҳаллаларда аҳоли томорқаларидан фойдаланиш: Наманган туманидаги "Бешкапа" МФЙ мисолида" мавзусида пресс-тур ташкил этилди. Тадбирда вилоятдаги ОАВ вакиллари ва блогерлар қатнашдилар.
Пресс-тур доирасида "Бешкапа" маҳалла фуқаролар йиғинидаги бир қатор хонадонларда бўлиб, иссиқхона фаолияти кўздан кечирилди.
Иссиқхоналарда лимон ва бодринг етиштириш йўлга қўйилган бўлиб, иштирокчилар мазкур жараён билан танишишди. Бодринг кўчатлари ҳосилдорликни ошириш учун замонавий агротехнологиялар асосида парвариш қилинмоқда, лимон эса маҳаллий бозор ва экспорт учун тайёрланяпти.
Иссиқхона фаолияти нафақат маҳаллий аҳоли даромадларини оширишга, балки қишлоқ хўжалигида самарали усулларни татбиқ этиш орқали янги имкониятлар яратишга қаратилган. Тадбир иштирокчилари иссиқхонадаги шароитлар ва маҳсулот етиштириш жараёни ҳақида атрофлича маълумот олишди.
Пресс-тур якунида ОАВ вакиллари маҳалланинг тажрибасини юқори баҳолаб, бундай лойиҳаларни бошқа ҳудудларда ҳам жорий этиш зарурлигини таъкидлашди.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube