Namangan tumani hokimligi | rasmiy kanali


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Telegram


Namangan tumani hokimligining telegramdagi rasmiy kanali
Murojaat yuborish uchun: @Nammurojaatbot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


📊 2025 йил 1 апрелдан аҳоли истеъмолчилари учун белгиланган электр энергияси тарифлар ҳисоби ҳақида маълумот.

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ ахборот хизмати.


🌦 🌨 Наманганда 4 март куни кундузи 7 даражагача илиқ бўлади.  

Ўзгидромет” Ўзбекистон бўйлаб 4 март, сешанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

▫️Наманган вилоятида ҳаво ўзгариб туради, вақти-ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.  

▫️Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси баъзи жойларда қор ёғади, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 8-13, кундузи 2-7даража совуқ бўлади.


#Bilasizmi

❗️Isteʼmolchilar ichimlik suvi taʼminoti va suv chiqarish xizmati uchun har oyning 10-sanasiga qadar 100 foiz oldindan haq to‘lashni amalga oshirishlari lozim.

💰To‘lovning shartnomada belgilangandan kechiktirilgan har bir kuni uchun — yuridik shaxslar 0,4 foiz, jismoniy shaxslar esa 0,1 foiz penya to‘laydilar. Ammo bu ko‘rsatkich jami kechiktirilgan summaning 50 foizidan oshmasligi lozim.


🔰 Собиқ Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов президент маслаҳатчисига ўринбосар бўлди

▫️Ички ишлар вазири лавозимини эгаллаб келган генерал-лейтенант Пўлат Раззоқович Бобожонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимига тайинланди.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
👨 Сизнинг овозингиз муҳим, сўровномада иштирок этинг!

🔝 Ҳар бир кўча кесимида ичимлик суви, канализация ва йўллар қопламаси ҳолати бўйича аниқ маълумотларни тўплаш мақсадида онлайн хатловга старт берилди.

Мазкур хатлов 10 мингта мактаб, 7 мингта болалар боғчалари, 3 800 та тиббиёт муассасалари, 880 та спорт иншоотлари ва бошқа ижтимоий объектлар инфратузилмасига оид геопорталини яратишда муҳим аҳамият касб этади. Геопортал келгусида давлат инвестиция дастурларини ишлаб чиқиш учун асос бўлиб хизмат қилади.

Нима учун хатлов муҳим?

🎤Ҳар бир маҳалла бўйича аҳолининг ичимлик суви, канализация ва аҳоли пунктларидаги йўллар қопламасининг сифати бўйича бирламчи маълумотлар тўпланди.

🎤Сўровнома орқали аҳоли иштирокида техник хатоларни бартараф этиш ҳамда тўпланган маълумотлар қайта текширилади.

🎤Ижтимоий объектлар геопортали Стратегик ислоҳотлар агентлигининг “Деливерй Унит” гуруҳи ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан “Ўзбекистон — 2030” стратегияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПҚ-454-сонли қарори билан тасдиқланган "йўл харитаси"нинг 6-бандига асосан шакллантирилмоқда.

Қай тарзда иштирок этиш мумкин?

🎤Сўровнома @real_holat_bot Телеграм-боти орқали онлайн тарзда ўтказилади. Ушбу платформага Телеграм иловасида @real_holat_bot ҳавола орқали тўғридан-тўғри ўтиш мумкин. Сўровномада иштирок этиш учун шахсий маълумотлар киритиш ва шахсни тасдиқлаш талаб қилинмайди.

Сўровнома қачон ўтказилади?

🎤Сўровнома 2025 йил 3–15 март кунлари ўтказилади. Сўровномада иштирок этиш вақтида маҳалла жойлашуви, кўча номи, сув таъминоти, канализация ва йўллар қопламаси ҳолатини кўрсатиб ўтиш лозим. Агар кўчангизда мактаб бўлса, унда ичимлик суви бор ёки йўқлигини белгиланг. Маълумотларни тўғри ва аниқ киритишни ҳамда сўровномани охиригача ўтишни унутманг.

🎤Оммавий ахборот воситалари қўшимча маълумот учун Телеграм орқали @DeliveryUnitTashkent билан боғланишлари мумкин.

https://t.me/hudud_inform


#Хотин_қизлар_ҳуқуқи

❗️"Хотин-қизларга ҳуқуқий кўмак" акцияси ўтказилади


🔰 Акция доирасида қуйидагилар режалаштирилган:

▪️Бирламчи бепул юридик ёрдам кўрсатиш;

▪️ Ҳуқуқий муаммоларни бартараф қилиш;

▪️ "Адлия куни", "Ҳуқуқий тарғибот куни" лойиҳалари;

▪️ Хотин-қизлар ҳуқуқлари бўйича маълумотларни ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали кенг ёритиш;

▪️ kurslar.huquqiyportal.uz электрон тизимида аёллар ҳуқуқига оид бепул онлайн ўқув курсларини ташкил этиш;

▪️ “Ҳуқуқий ахборот минбари” рукни остида аудио подкастлар ташкил қилиш;

▪️ Сайёр қабуллар ва бошқа тадбирлар ташкил этиш.


Namangan viloyati bo'yicha 2 533 ta tadbirkorlik uchun yer uchastkalari mulk va ijara huquqi bilan savdoga chiqarildi:

▪️Mingbuloq tumanidan 129 ta (koʼrish)
▪️Kosonsoy tumanidan 126 ta (ko'rish)
▪️Namangan tumanidan 12 ta (koʼrish)
▪️Norin tumandan 33 ta (koʼrish)
▪️Pop tumandan 647 ta (koʼrish)
▪️To'raqo'rg'on tumanidan 466 ta (ko'rish)
▪️Uychi tumanidan 61 ta (ko'rish)
▪️Uchqo'rg'on tumanidan 41 ta (ko'rish)
▪️Chortoq tumanidan 142 ta (ko'rish)
▪️Chust tumanidan 429 ta (ko'rish)
▪️Yangiqo'rg'on tumanidan 282 ta (ko'rish)
▪️Namangan shahridan 15 ta (ko'rish)
▪️Davlatobod tumanidan 25 ta (ko'rish)
▪️Yangi Namangan tumanidan 125 ta (ko'rish)

Barcha hududlardan yer maydonlari savdoga chiqarildi, endilikda yerlar soni ko'payishda davom etadi.


☎️: 71-202-21-11,
📞: 99 207-36-12, 99 207-26-12

⬇️ Bizning ijtimoiy sahifalarimiz: 👇👇👇
🔝
Telegram| 🔝Facebook|📧Instagram |


🔰 Педагогларни аттестациядан ўтказиш, касбий сертификатлаш ва рағбатлантириш тизими такомиллаштирилади

▫️Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, 2025 йил 1 сентябргача:

Навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмаган, шунингдек, аттестациядан ўтганлик муддати тугаган ва амалдаги малака тоифаси сақланиб қолган қуйидаги педагоглар мажбурий аттестацияга жалб этилмайди ҳамда уларга амалдаги малака тоифаси (лавозими) бўйича ҳақ тўланади:

олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга бўлганидан сўнг ушбу тоифани (лавозимни) 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлган;
педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга бўлган;
ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган вақт қолган;
педагогик фаолият билан шуғулланаётган пенсия ёшига тўлган педагоглар;

Қуйидаги талаблардан бирига жавоб берадиган педагогларга тўғридан-тўғри малака тоифаси (лавозими) берилади:

педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга бўлган педагогларга – уларнинг амалдаги малака тоифаси (лавозими);
ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган вақт қолган педагогларга – уларнинг амалдаги малака тоифаси (лавозими);
олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга бўлганидан сўнг ушбу тоифани (лавозимни) 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлган педагогларга – олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими).

Шунингдек, қуйидагилар назарда тутилмоқда:

таълим ташкилотларида фаолият юритаётган мусиқа маданияти ва жисмоний тарбия фани педагоглари, пенсия ёшидаги педагоглар ҳамда олий маълумотга эга бўлмаган педагогларни аттестациядан ўтказиш;
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимида фаолият юритаётган малакали педагог кадрлар ва илғор ходимларни рағбатлантириш;
Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси фаолиятини такомиллаштириш.


Ona yurtimiz bo‘ylab milliy qadriyatlarimizni asrab-avaylash va targ‘ib qilish maqsadida o‘tkazilayotgan bayram tadbirlari Namangan tumanidagi 19-sonli maktabimizda ham davom etdi. "Bahor sogʻinchi" deb nomlangan badiiiy-musiqali tadbir hamda o‘zbek milliy liboslarining namoyishi barchaga juda yoqdi. Tadbirda tuman hokimining xotin-qizlar masalalari boʻyicha oʻrinbosari M. Toʻychiyeva, Tuman madaniyat boʻlimi bosh mutaxassisi B. Ahmedov va tuman maktabgacha va maktab ta'limi boʻlimi mutaxassisi D.Ikramov va boshqa mehmonlar ishtirok etdilar. Yosh iqtidorli oʻquvchilar ijrosidagi she'r, kuy-qoʻshiq va raqslar barchaga unutilmas bahoriy kayfiyat ulashdi.


#ИСТЕЪМОЛЧИЛАР  ДИҚҚАТИГА!!!

Жорий   йилнинг 4-март куни куни Наманган туманидаги 110/35/10 кВ Тошбулоқ подстанцияси Л- 35 кВ Шўрқишлоқда таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли "Шўрқишлоқ", "Ўлмас", "Чағир",   "Гулдиров", "Бўстон", "Тўсар" МФЙ худудидларида соат 09:00 дан 18:00 га кадар истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб берилишида вақтинчалик узилишлар содир бўлади.

Ишонч тел: 69-472-14-97.

Юқоридагилардан келиб чиқиб истеъмолчилардан келтириладиган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!

Наманган туман электр таъминоти.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимини эгаллаб келган Азиз Анварович Тошпўлатов Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири лавозимига тайинланди.

Бундан илгарироқ А.Тошпўлатов номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди.

Указом Президента Республики Узбекистан Ташпулатов Азиз Анварочич, занимавший должность начальника главного управления внутренних дел города Ташкента, назначен на должность министра внутренних дел Республики Узбекистан.

Ранее кандидатура А.Ташпулатова была одобрена депутатами Законодательной палаты Олий Мажлиса.

Facebook|Instagram|X


🔰 2025 йил 1 апрелдан бошлаб кам таъминланган оилалар учун нафақалар тўланади

▫️2025 йил 1 апрелдан бошлаб «Ёшлар дафтари» жамғармалари орқали, 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб эса «Аёллар дафтари» жамғармалари орқали тўланадиган бир марталик моддий ёрдамлар ўрнига Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан кам таъминланган оилалар учун назарда тутилган нафақалар тўланади.


🔰 Ипотека кредитлари учун субсидия олишга аризалар қабули бугундан бошланди

▫️Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлашнинг тасдиқланган мақсадли кўрсаткичлари доирасида аризалар қабул қилиш 2025 йилнинг 3 март куни соат 09:00 да бошланиши маълум қилинди.

Хабарга кўра, президент фармони билан жорий йилда ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлашнинг мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланган бўлиб, субсидиялар сони ўтган йилгига нисбатан 1,5 бараварга оширилди ҳамда дастур доирасида 30 000 нафар талабгорларга ипотека кредитлари бўйича субсидиялар ажратиш белгиланмоқда.

Шунингдек, ариза берувчи ва/ёки унинг яқин қариндошларининг (бунда, яқин қариндошлар аризада кўрсатилган ҳолларда) ўртача даромад миқдори:

—Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,7 бараваридан (3 млн 118 минг 500 сўм) 8 бараваригача (9 млн 240 минг сўм);

—Тошкент шаҳрида — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,7 бараваридан (3 млн 118 минг 500 сўм) 9,2 бараваригача (10 млн 626 минг сўмгача) бўлиши зарур.


#Мотивация

✍️ Лаҳзалардан завқланинг

📌 Ҳаёт биз ўйлагандан тезроқ ўтиб кетади, шунинг учун ҳар бир куннинг қадрига етиш муҳим.

📌 Кичик нарсалардан хурсанд бўлишни, оддий вазиятларда ҳам ижобий томонни топишни ва ҳаётингизни ёқимли онлар билан тўлдиришни ўрганинг.

📌 Бахт учун идеал шароитларни, махсус воқеаларни ёки “тўғри вақт”ни кутманг. У ҳозир ва шу ерда — табассумларда, учрашувларда, янги таассуротларда. Хаётни тўлиқ ҳис қилиб яшанг, қувончни кейинга қолдирманг!


#ТАҚВИМ

🔰 8 март муносабати билан ўзбекистонликлар неча кун дам олади?


▫️Меҳнат кодексида дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилиши белгиланган.

Шундай қилиб, 8 март — Халқаро хотин-қизлар кунида шанба, дам олиш кунига тўғри келгани сабабли дам олиш куни 10 март, душанба кунига кўчирилади.

Бунда:

— 8 март, шанба — байрам куни, дам олиш куни;
— 9 март, якшанба — дам олиш куни;
— 10 март, душанба — қўшимча дам олиш куни бўлади.


#ОБ_ҲАВО

"Ўзгидромет" Наманган вилояти бўйлаб 3 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

УНГА КЎРА:
Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан қор ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 2° совуқ-3° илиқ бўлади.

ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қор ёғади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин.
Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
Ҳарорат кечаси ва кундузи 3-8° совуқ бўлади.


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Диний ташкилотлар ва давлат органлари ўзаро бир-бирининг фаолиятига аралашмайди


🔰 Концепцияга кўра, диннинг давлатдан ажратилганлиги принципи диний ташкилотлар ва давлат органлари ўзаро бир-бирининг фаолиятига аралашмаслиги, давлат диний ташкилотлар зиммасига давлатнинг бирор-бир вазифаларини юкламаслиги, диний ташкилотларнинг давлат функцияларини амалга оширишига йўл қўймаслигига оид қоидаларни назарда тутади.

📢 Ушбу принцип диний қарашлардан қатъи назар, конституциявий ҳуқуқий тизим (ҳуқуқ нормалари ва уларни қўллаш), демократия, дунёвийлик, эркинлик, тенглик, инсонпарварлик, ижтимоий адолат ва бирдамлик, инсон ҳуқуқлари ғояларига таянади.



18 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.