Янги Наманган туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-1-сонли қарори ижросини таъминлаш ва “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди. Унда туман секторлари раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, корхона ва ташкилот раҳбарлари, маҳалла еттилиги иштирок этди. Тадбирда маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда аҳоли фаровонлигини таъминлаш йўлидаги устувор вазифалар муҳокама қилинди.
Йиғилишда “маҳалла-раҳбар-кенгаш” тамойили асосида иш ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, жамоат хавфсизлигини кучайтириш мақсадида маҳаллалар ва туман ҳудудидаги автобус бетакларига кузатув камералари ўрнатиш, бозор ҳамда йирик савдо ҳудудларини техник қўриқловга олиш, шунингдек, аҳоли учун тезкор хабар бериш тизими – “ташвиш тугмалари”ни жорий этиш таклифлари илгари сурилди.
Шунингдек, "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастурининг ижроси доирасида аҳоли турмуш даражасини ошириш, янги иш ўринлари яратиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича амалий чора-тадбирлар муҳокама қилинди. Молиявий ёрдам, касб-ҳунарга ўқитиш, янги иш ўринлари яратиш ва инфратузилмани яхшилаш каби йўналишларда аниқ вазифалар белгилаб олинди.
Ушбу чора-тадбирлар маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, фуқароларнинг осойишталигини таъминлаш ҳамда ижтимоий-иқтисодий тараққиётни жадаллаштиришга хизмат қилади.