Postlar filtri


Bosh prokuratura dan repost
Қадрли оналаримиз, опа-сингилларимиз, эзгулик ва гўзаллик байрами "8 март - Халқаро хотин-қизлар куни" барчангизга муборак бўлсин!

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook


Азиз ва муҳтарама аёлларимиз, опа-сингилларимиз!

Сизларни 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни билан чин қалбдан самимий муборакбод этамиз.

Сизларга сиҳат-саломатлик, оилангизга тинчлик-хотиржамлик тилаймиз. Доимо эътибор ва эътирофда, азиз ва мукаррам бўлиб юринг.

Байрамингиз муборак бўлсин!

Ҳурмат билан Наманган вилояти прокуратураси жамоаси


Чортоқ туман прокурори З.Бойзоқов томонидан туманда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, хорижий инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш борасидаги ишларни жадаллаштириш юзасидан муайян ишлар амалга оширилмоқда .

Жумладан, тумандаги “Chartak mineral water” қўшма корхонаси томонидан Россия Федерациясининг "Optimtrade plyus" МЧЖ билан ҳамкорликда йиллик қуввати 30 млн. литр маъданли сув ишлаб чиқариш лойиҳаси ўрганилди.

Аниқланишича, ушбу қиймати 16,5 млн. АҚШ доллари бўлган лойиҳани ишга тушириш орқали 25 та янги иш ўринлари яратиш ҳамда йиллик 300 минг АҚШ доллари миқдорида экспорт амалга оширилиши кутилмоқда.

Ўрганиш якунида, масъулларга лойиҳа эгалари, шунингдек, хорижий инвесторлар билан мунтазам алоқада бўлиш ва уларнинг фаолиятида юзага келадиган муаммоларни "Тез ёрдам" усулида ҳал этиб бориш юзасидан топшириқ ва кўрсатмалар берилди.


Косонсой туманида Боғишамол МФЙда содир этилган жиноят Косонсой туман прокурори  К.Асқаров ҳамда туман ИИБ бошлиғи Р.Каримовлар томонидан кенг жамоатчилик ўртасида муҳокама қилинди.

"Боғишамол" маҳалласи ҳудудида содир бўлган жиноят муҳокамаси туман прокурори ҳамда ИИБ бошлиғи бошчилигида кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилиниб, муҳокама йиғилишида маҳалла еттилиги аъзолари, маҳалла фаоллари, ИИБ масъул ходимлари ҳамда ҳамкор ташкилот аъзолари иштирок этди.

Маҳалла ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган ишларни кучайтириш, жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари, содир бўлишига сабабчи бўлган омиллар таҳлил қилиниб чора-тадбирларнинг белгиланиши, хусусан бу каби жиноятларни  олдини олиш бўйича маҳалла ҳамкорлигини кучайтириш бўйича зарур тавсиялар берилди.


Чортоқ туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.01.2025 йилдаги “2025 йилда Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1-сон Қарори ижросини таъминланмоқда.

Туман прокурори З.Ф.Бойзоқов “Мустақиллик” маҳалласида маҳалла фаоллари, еттилик аьзолари билан учрашиб, маҳалладаги 13 та кўчага видеокузатув воситалари,
9 та кўп қаватли уйларга дамофон мосламалари, ташвиш тугмалари ўрнатиш ишлари билан танишиб, ИИБ ҳодимлари томонидан қўриқлов остига олишни афзалликлари тушунтирилди.

Тадбир давомида 33-мактабга ПТЗ камераси ўрнатилиб, профилактика инспектори хизмат хонасига интеграция қилинди.

Масъулларга туманда хавфсиз муҳитни яратиш,  қонунбузарликларнинг асл омилларини ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш орқали жиноятчиликни барвақт олдини олиш юзасидан қатъий  кўрсатма берилди.


Учқўрғон туман прокурори М.Сиддиқжонов тегишли ташкилот раҳбарлари билан бирга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.01.2025 йилдаги "2025 йилда Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-1 сонли қарори ижроси бўйича ўрганишлар ўтказиб келинмоқда.

Ҳусусан, Узункўча, Навбаҳор, Норин ҳамда Истиқлол маҳаллаларида "Хавфсиз кўча" ва "Хавфсиз йўлак"ларни ташкил қилиш, маҳалла еттилиги томонидан ижтимоий профилактикани амалга ошириш, ёшлар, аёллар ва ишсизлар томонидан, шунингдек оила-турмуш муносабатлари доирасида содир этиладиган жиноятларни олдини олишда маҳалла ҳар бир вакилининг вазифалари ва уларнинг ижросини бажарилиши ўрганилди.

Юқоридаги қарор ижросини таъминлаш энг асосий устувор вазифа эканлиги алоҳида таъкидланиб, барча раҳбарларга аниқ топшириқ ва вазифалар берилди.



7 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.