Учқўрғон туман прокурори томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.01.2025 йилдаги "2025 йилда Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-1-сонли қарори ижроси юзасидан “Боғкўча”, “Узункўча”, “Навбаҳор”, “Норин”, ва “Истиқлол” маҳаллалари иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширувчи субъектлар яъни, маҳалла еттилиги томонидан йўл қўйилган камчиликлар муҳокама қилинди.
Туман прокурори томонидан муҳокама йиғилишида ижтимоий профилактикани амалга ошириш, ёшлар, аёллар ва ишсизлар томонидан, шунингдек оила-турмуш муносабатлари доирасида содир этиладиган жиноятларни олдини олишда маҳалла еттилиги ҳар бир вакилининг вазифалари ва уларнинг ижросига алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.
Масъулларга аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.