Айни вазиятдан ҳар бир фуқаро, аввало, карантин қоидаларига қатъий риоя этишлари лозим. Зарурат юзасидан кўчага чиқиб, уйга келганингизда ҳам қўлингизни совунлаб, қайта-қайта ювинг. Қўл бериб саломлашиш, қучоқ очиб кўришишдан тийилиш лозим. Энг муҳими, ижтимоий масофани сақланг, жамоат ва одамлар тўпланган жойлардан узоқроқ юринг, доимо тиббий ниқоб тақиб юришни унутманг. Акс ҳолда нафақат ўзингиз, балки оила аъзоларингиз, яқинларингиз соғлигини ҳам жиддий хавф остида қолдиришингиз мумкин», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.