Наманган патронаж ҳамширалари


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Наманган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг расмий канали

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН |Расмий канал dan repost
⚡️ ЖССТ ниқоб тақиш бўйича кўрсатмаларни кучайтирди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакили Маргарет Харрис тиббий ниқобни нафақат бино ичида, балки очиқ жойларда ҳам тақишга чақирди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Батафсил 👉 https://bit.ly/3lAhZLl

Обуна бўлинг 👉 t.me/yuz_official


Эргашев Сардорбек dan repost
Ўрта тиббиёт ходимларидан иборат “Тиббий бригада”лар тузилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» фармони қабул қилинди.

Президент фармонига кўра, оилавий шифокорга ёрдам берадиган терапия, педиатрия, акушерлик, патронаж бўйича ўрта тиббиёт ходимларидан иборат бўлган “тиббиёт бригадалари” ташкил қилинади. Улар:

“Тиббиёт бригадалари” ўзларига бириктирилган ҳудудларда оилалар ва фуқаролар кесимида “тиббий харита”ни шакллантиради;

“Тиббиёт бригадалари” махсус компьютер-планшетлари, мобил тиббиёт-диагностика воситалари билан таъминланади. Улар маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган ягона техник талаблар асосида таъминланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
ахборот хизмати


@Rasmiy_xabarlar_Official


ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН |Расмий канал dan repost
⚡️ Аҳолининг ҳаёт сифатини ошириш — бирламчи вазифа

Инсон саломатлиги, энг аввало, унинг туғилган чоғидаги соғлиғи ҳолати билан чамбарчас боғлиқ. Айни пайтда бу боланинг ота-онаси қай даражада соғломлигига ҳам дахлдор.

Батафсил 👉 https://bit.ly/3ppPOSd

Обуна бўлинг 👉 t.me/yuz_official


Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора! dan repost
​​МАРКАЗИЙ ПОЛИКЛИНИКАЛАРДА “ТЎҒРИ ОВҚАТЛАНИШ ВА СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ” ХОНАЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

«Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарорига кўра, 2021 йил 1 январдан бошлаб синов тариқасида Сирдарё вилоятининг туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларида “Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи” хоналари ташкил этилади.

“Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи” хоналари:
❗️ аҳолига тўғри овқатланиш, соғлом турмуш тарзи ва жисмоний фаоллик масалаларида якка тартибда профилактик тадбирларни олиб боради;
❗️ республика бюджетидан Соғлиқни сақлаш вазирлигига ажратилган маблағлар ҳисобидан зарур моддий-техник воситалар билан жиҳозланади;
❗️Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш марказининг туман (шаҳар) бўлинмалари штатларини қайта кўриб чиқиш ҳисобига шакллантирилади.

ЭСЛАТМА: 2022 йил 1 июлга қадар эксперимент натижаларини танқидий таҳлил қилиб, уни республиканинг барча ҳудудларида босқичма-босқич татбиқ этилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали: @ssvuz


Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора! dan repost
​​АЛОҲИДА ПАТРОНAЖ ҲАМШИРАСИ
ШТАТИ ЖОРИЙ ЭТИЛАДИ

«Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарорида қайд этилишича, 2022 йил 1 январга қадар босқичма-босқич патронажнинг универсал-прогрессив модели жорий этилади. Ҳомиладор ва туғруқдан кейинги даврдаги аёллар ҳамда 5 ёшгача болалари мавжуд оилаларга алоҳида патронаж ҳамширасини бириктирилади.

Патронаж ҳамшираларига қуйидаги вазифалар юклатилади:

👩🏻‍⚕️Умумий ҳолати қониқарли ва хавф гуруҳидаги аҳолини аниқлаш ҳамда улар соғлиғининг умумий ҳолатини дифференциаллашган ёндашув асосида кузатиб бориш;

👩🏻‍⚕️Умумий ҳолати қониқарли бўлган барча ҳомиладор ва туғруқдан кейинги даврдаги аёллар ҳамда 5 ёшгача болалари мавжуд оилаларни ягона меъёр асосида бевосита кузатиш;

👩🏻‍⚕️Руҳий тушкунлик ҳолати, боланинг тўғри овқатланиши ва ривожланиши учун соғлом муҳитни таъминлашда қийинчиликлари мавжуд бўлган ҳомиладор ва туғруқдан кейинги даврдаги аёллар ҳамда 5 ёшгача болалари бўлган оилаларнинг ҳар бирига индивидуал режа асосида кенгайтирилган ёрдам кўрсатиш.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали: @ssvuz


Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора! dan repost
​​Рахит касаллиги нега куз ва қишда туғилган болаларда кўп учрайди?

Куз-қиш мавсумида туғилган болалар кўп ҳолатларда "Витамин Д" етишмовчилиги (Рахит) билан оғрийди. Ушбу касалликнинг белгилари, даволаш усуллари ҳақида Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий амалий тиббиёт маркази директори, тиббиёт фанлари доктори Муроджон Ирисметов сўзлаб берди.

— Д витамини етишмовчилиги қандай касаллик?

— Д витамини етишмовчилиги яъни Рахит хасталиги бир умрлик асоратларни қолдирувчи факат кичик ёшдаги болаларда учрайдиган касалликдир. У бола организмида Д витамини етишмаслиги натижасида келиб чикади. Боланинг ривожланиши, хусусан, суякнинг усиши, ва мустаҳкам бўлиши учун организмга кальций ва фосфор элементлари зарур булади. Д витамини эса, кальций ва фосфорнинг ичакдан сўрилиши, уларнинг суяк, мушак ва бошқа аъзо туқималарига етиб боришини бошқаради.

Агар организмда Д витамини етишмовчилиги кузатилса, боланинг кальций ва фосфор элементларига булган эҳтиёжи қондирилмайди. Бу эса, ўз навбатида рахит ҳасталигини келтириб чиқаради. Кўпинча ушбу касаллик кеч куз ва қиш ойларида туғилган болаларда учрайди. Сабаби бу фаслларда туғилган бола учун куёш нури етарли булмайди.

— Рахит касаллигидан сақланиш учун нима қилиш керак?

— Албатта, қуёшли кунларда ва эрталаб очиқ хавода сайр қилиш бола учун жуда фойдали. Сайрга кунинг энг қулай вақти эрталаб соат 8:00 дан 11:00 гачадир. Ёз кунлари кечки 18:00 дан кейин ҳисобланади. Очиқ ҳаводаги сайр болани чиниктириш билан бирга организмда Д витамини ишлаб чикарилишини кучайтиради. Ҳаттоки, ҳомиладор аёлнинг қуёш нуридан баҳраманд бўлиши ҳам фарзандида Д витамини етишмовчилиги бўлмаслигида муҳимдир.

Шунингдек, болага Д витаминига бой озиқ-овқатлар: мол гушти, айникса, балиқ, тухум ҳамда жигар маҳсулотларини бериш ҳам унинг рахит касаллигига чалинмаслигини таъминлайди. Гўдакка қўшимча маҳсулотлар берилмайдиган даврда она Д витаминига бой маҳсулотлар кальцийга тўйинган озиқ-овқат: сут ва сут махсулотлари, туршак, ловия, хурмо, кук пиёзларни мунтазам истеъмол қилса, ушбу моддалар она сути билан бирга фарзандига ўтади ва унинг соғлом бўлишига замин яратади.

— Қандай белгилар намоён бўлади?

— Рахитга чалинган болалар кўп безовта бўлади. Бот-бот қайсарлик ва инжиқлик қилади. Чироқ ёқилиши, қулоққа чалинган кутилмаган товушдан доим чўчиб тушадиган бўлиб қолади.

Бундай ҳолатларда тезда шифокорга мурожат қилиш зарур. Касалликни боланинг гавда тузилишидаги номутаносибликлардан ҳам аниқлаш мумкин.

— Касалликни даволаш усуллари қандай?

— Агар болада Рахит касаллиги белгиларини сезилса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак . Чунки ушбу ҳасталикни даволаш алоҳида муолажаларни талаб этади. Агар бошланғич ҳолати бўлса Д витамини дорилари ва бошқа калцийни кўпайтирувчи воситаларни истеъмол қилишнинг ўзи етарли бўлади. Аммо касалликнинг зўрайишининг олдини олиш учун бир неча чораларни ҳам кўриш мумкин. Ҳусусан, зарур бўлган ҳолларда шифокорнинг тавсиясига мувофиқ даво гимнастикаси, массаж, кварц лампаси билан нурлантриш амалиётлари ўтказилади. Даво чоралари ва маҳсус дори-дармонлар фақатгина мутахассис тавсияси билан истеъмол қилиш мумкин.

— Вақтида даво чоралари кўрилмаса қандай оғир оқибатларга олиб келади?

— Бу касалликка чалинган болаларнинг иммунитети тушиб кетади оқибатда юқумли касалликларга таъсирчан бўлиб қолади. Шунингдек, Рахит кам қонлик, суяклар юмшаши бўғимлар, мушаклар бўшаши, тишлар кеч ва бир текис чиқмаслигига олиб келади. Унинг оғир асоратлари боланинг анча вақтгача боши ва гавдасини тута олмаслиги кузатилади.

Бундан ташқари вақтида даво чоралари курилмаса бола вазнининг ортиб бориши натижасида суяклари қийшаяди. Бошининг пешона қисми олдинга, энса қисми эса, орқага туртиб чикади, умуртка поғонаси букчайиб қолади, кукрак қафаси пастга қараб кенгайиб кетади, оёқ “Х” ёки “О” шаклида қийшаяди, болаларда ясси оёклик ривожланиши мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали: @ssvuz


Times.uz dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
ℹ️ 2020 йил 9 ноябрь ҳолатига COVID-19 статистикаси

Касалланганлар сонини камайтириш учун карантин қоидаларига риоя қилишингизни тавсия этамиз: масофани сақланг, ниқоб тақинг ва шахсий гигиенага риоя қилинг 📉

__

ℹ️ Статистика по COVID-19 на 9 ноября 2020 года

Чтобы уменьшить число заразившихся, рекомендуем продолжать выполнять карантинные правила: держать дистанцию, носить маски, соблюдать личную гигиену 📉

@koronavirusinfouz


ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН |Расмий канал dan repost
⚡️ Аҳолини маска тақмаслиги ҳар қандай мамлакатда иккинчи тўлқинни бошланишига сабаб бўлиши мумкин

Ҳозирда юртимизда бўлиб турган Германиянинг Роберт Кох институти тажрибали мутахассисларидан иборат тиббий гуруҳ раҳбари Гералд Рипбергер ўз фикрлари билан бўлишди.

Батафсил 👉 https://bit.ly/3pjAqXR

Обуна бўлинг 👉 t.me/yuz_official


Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора! dan repost
⚡️Бирламчи бўғиннинг камида 50 фоиз иши аҳолини тўғри овқатланиш ва жисмоний тарбияга ўргатиш бўлиши лозим, деб таъкидланди Президент раислигида ўтаётган йиғилишда.

🌐Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти таҳлилига кўра, тиббий даволаш инсон саломатлигини таъминлашнинг 10 фоиз омили, холос. Ирсий омиллар 15 фоиз, атроф-муҳит 20 фоиз ва, энг асосийси, турмуш тарзи 55 фоизни ташкил этади.

📈Паст жисмоний фаоллик, меъёрдан кўп, айниқса, кечки пайт овқатланиш оқибатида аҳолининг қарийб 30 фоизида юқори қон босими ва 46 фоизида холестерин миқдори нормадан ортиқ.

🦠60 фоиз ҳолатда коронавируснинг оғир кечиши нотўғри турмуш тарзидан келиб чиққан йўлдош касалликларга боғлиқлигини кўрсатди.

Яъни, соғлом турмуш тарзи – тўғри овқатланиш ва жисмоний фаоллик орқали қанчадан-қанча касалликларни олдини олиш ва инсонлар ҳаётини сақлаб қолиш мумкинлигини барча бирдек тушуниши кераклиги қайд этилди.

📊Шу билан бирга, фолий кислотаси ва темир моддаси етишмаслиги 40 фоиз аёлларда кузатилади, 5 ёшгача бўлган болаларнинг 55 фоизида темир моддаси етишмаслиги сабабли камқонлик келиб чиқмоқда. 70 фоиз боғча ва мактаб ёшидаги болаларда ичак паразитар касалликлар мавжуд.

Келгуси йил 1 июндан бошлаб:
📌5 ёшгача бўлган болалар витаминлар ва микро-нутриентлар билан;
📌10 ёшгача болалар паразитларга қарши дорилар билан;
ҳомиладорлар, эмизикли аёллар ва 15 ёшгача бўлган болалар йод препаратлари билан;
📌35 ёшгача аёллар фолий кислотаси ва феррум билан бепул таъминланади.

❗️Ушбу дори воситалари ва витаминлар оилавий шифокорлар томонидан бепул тарқатилади.

➖Нотўғри овқатланиш ва носоғлом турмуш тарзи қандай оғир оқибатларни келтириб чиқариши ёшларимизга болаликданоқ ўргатилиши керак.

▶️@ssvuz


ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН |Расмий канал dan repost
⚡️ Жамоат транспортида тиббий қўлқопда юриш шарт этиб белгиланди

19 октябрь санасидан Тошкент шаҳар жамоат транспорти (автобус, метро, йўналишли такси) хизматидан фойдаланганда йўловчиларнинг тиббий ниқоб билан биргаликда тиббий қўлқопда бўлиши шарт. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги маълум қилди.

Хабарга кўра, махсус ишчи гуруҳи томонидан транспорт инфратузилма объектлари ва жамоат транспортида кучайтирилган тартибда назорат тадбирлари ўтказилади.

Обуна бўлинг 👉 t.me/yuz_official


Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора! dan repost
Рух (цинк) қандай минерал?

🔺Рух микроэлементи организмдаги металл ҳисобланади. Демак, организмгаям металл керак экан.

🔺Организмни бақувват қилиб ушлаб турадиган нарса бизнинг гормонал ҳолатимиздир. Бунда рухнинг ўрни ниҳоятда муҳим. Масалан, организмда тестостерон гормони ишлаб чиқарилишида рух фаол иштирок этади.

🔺Сперматозоидлар ишлаб чиқарилишида рухнинг аҳамияти катта. Гормонларнинг етишмаслиги жиддий салбий ўзгаришларга сабаб бўлади.

🔺Масалан, аёлларда гормонал бузилишларни кайфият тез-тез ўзгаришида кўриш мумкин. Эркакларда эса дисгормонал простатапия касаллиги юзага келишида рух етишмовчилиги юзага келади.

🔺Рух инсулин ишлаб чиқарилишида қатнашади. Бугунги кунда қандли диабет билан касалланганларда ушбу микроэлемент етишмайди.

🔺Соматотропин гормони бу ўсиш гормони бўлиб, рух микроэлементи организмда ушбу гормон ишлаб чиқарилишига ёрдам беради.

🔺Рух танани ташқи тарафдан келадиган салбий радиал нурлардан ҳам ҳимоялайди.

Бахтинисо Азимбоева, шифокор-валеолог

Манба: "Ойдин ҳаёт LIVE" дастури. Ўзбекистон телеканали.

Вазирлик расмий канали: @ssvuz


Davo.uz dan repost
🌡Ҳаммада касаллик турлича кечяпти. Коронавируснинг энг кўп тарқалган симптомлари қайсилар?

Барно Абдусаматова, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси:

❗️- Энг кўп тарқалган симптомлардан бири иситма - 88 фоиз беморда; қуруқ йўтал – 68 фоиз; лоҳаслик – 38 фоиз; йўталда балғам ажралиши - 33 фоиз; нафас қисиши – 18 фоиз; томоқ оғриши – 14 фоиз; бош оғриғи – 14 фоиз; мушакларда оғриқ – 14 фоиз; қалтираш – 11 фоиз.

Камдан-кам ҳолатларда кўнгил айниши ва қусиш (5 фоиз), бурун битиши (5 фоиз) ва диарея (4 фоиз) кузатилади. Тумов COVID-19 аломати ҳисобланмайди.

АОКАда ўтказилган брифингдан
Manbaa Sog'lom hayot


ости соҳаларида пайдо бўлади. Муаммоли жойлар одатда яллиғланади ва қичишади, тери юзасида турли тошма ва эт кўчиши кузатилади.

Қандли диабетни даволамаслик бутун вужудга катта таъсир кўрсатади, бу эса соғлиқ ва ҳаёт учун хавфли бўлиши мумкин. Касаллик билан оғриган одамларда кўпинча бошқа заифликлар ҳам бирга хуруж қилади:

юрак билан боғлиқ муаммолар;

инсульт;

асаб шикастланиши;

оёқ оғриғи;

буйрак касаллиги;

кўриш қобилиятининг сусайиши;

эркак ва аёлларда жинсий касаллик






 

+20°C

Тошкент

Саломатлик

 

18:55 Бугун 21016

Қандли диабетнинг ҳамма билиши керак бўлган 9 та белгиси

Қандли диабетнинг иккинчи тоифаси ҳақида нималарни биласиз? Оддий қилиб айтганда, бу қон қабул қилмайдиган даражада глюкоза миқдорининг кўтарилишидир. Танадаги «эркин» шакар миқдори салбий ҳолатларни пайдо қилмаслиги учун қандли диабетнинг дастлабки белгиларини кузатиб бориш жуда муҳим. Ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатиш ва турмуш тарзини ўзгартириш қандли диабетнинг жиддий ва нохуш оқибатларининг олдини олади.

Қандли диабетнинг иккинчи тоифаси кенг тарқалган касаллик бўлиб, биргина Америкада қандли диабетдан 30 миллион киши азият чекса, 84 миллион киши касалликнинг иккинчи тоифасига чалинган.

Иккинчи тоифадаги беморларда қонда шакар миқдори доимий равишда кўтарилиб туради. Аммо турмуш тарзи ўзгартирилмаса, даволанилмаса, касалликнинг аломатлари ўз-ўзидан қандли диабетга айланади – дастлабки белгилар кузатилгандан сўнг тахминан беш йил ўтиб, касаллик тўлиқ шакллана бошлайди.

Қандли диабетнинг илк аломати яширин бўлади ва шу ҳолатда ривожланади, айниқса, дастлабки босқичлари енгил ўтади. Қандли диабетнинг дастлабки белгилари қандайлиги ва унинг хавфли омиллари ҳақида иложи борича кўпроқ маълумотга эга бўлиш зарур.

Қандли диабетдан олдинги ва иккинчи тоифасида кузатиладиган аломатлар:

Тез-тез пешоб чиқариш

Қонда қанд миқдори юқори бўлса, буйраклар ортиқча глюкозани пешоб орқали чиқаришга ҳаракат қилади. Шунинг учун қандли диабет олди одамлар тез-тез, айниқса, кечаси кўпроқ ҳожатхонага чиқади.

Қаттиқ чанқоқ

Биринчи белги ўз-ўзидан иккинчи белгини келтириб чиқаради. Тез-тез пешоб, табиийки, тананинг сувсизланишга олиб келади ва одам доимо чанқайди. Ушбу ҳолатдаги одамлар қанчалар кўп суюқлик ичмасин, танада унинг миқдори етмайди. Шунингдек, танада пешоб билан бирга чиқиб кетадиган электролитлар – калий, магний ва бошқа минераллар ҳам камаяди.

Доимий очлик

Нафақат чанқоқ, балки очлик ҳиси ҳам қандли диабетнинг иккинчи тоифаси хабарчиси бўлиши мумкин. Ҳазм қилиш тизими озиқ-овқатларни оддий шакарга айлантиради, кейинчалик организм ундан фойдаланади. Қандли диабет билан оғриган одамларда қон оқимидаги глюкоза ҳужайра деворларига кира олмайди. Натижада қанчалик кўп овқат тановул қилинмасин, диабет олди ва иккинчи тоифадаги беморлар очликни ҳис қилади, сабаби тана чиндан ҳам оч қолган бўлади.

Доимий чарчоқ

Қанднинг самарасиз парчаланиши ва сўрилиши, айтиб ўтилганидек, тана тўқималарининг очлигига олиб келади. Бу эса доимий чарчоқ ва сустликни келтириб чиқаради.

Кўришда муаммо

Қондаги ортиқча миқдордаги шакар қон томирлари ва капиллярларига зарар етказади – уларнинг деворлари янада мўртлашади. Бу орқали кўзнинг кўриш қобилияти пасаяди, тасвир хиралашади. Айтиш керакки, муаммо бир кўзда ёки иккаласида бирдан ўзини намоён қилиши мумкин.

Бундай вақтда қандли диабетни даволаш ишлари бошланмаса, вақт ўтиши билан кўриш қобилияти йўқолиши мумкин. Бундан иложи борича эҳтиёт бўлиш зарур.

Соғлиқни қайта тиклаш тезлигининг пасайиши

Ҳеч ким ўз-ўзидан танага жароҳат етказмайди. Оддийгина уй ҳайвони, масалан, мушук тирнаб олган яранинг тузалиши ва битиши учун ҳам ҳафта, балки ойлар керак бўлади. Бу ҳам қандли диабет белгиларининг аломатидир.

Сабаби қон томирлари ва капиллярларнинг деворлари қондаги қанд миқдоридан азият чекади, организм энди янгиланиш учун етарли ресурсларга эга эмас. Яраларнинг секин битиши инфекция юқиш даражасини орттиради.

Оёқ ва қўл учларининг увишиши ва оғриқ

Шакар қон айланишига таъсир ўтказади, бу эса асаб толаларини шикастлайди. Касалликнинг иккинчи тоифасидаги одамларда бу оғриқ, карахтлик ва бармоқлар ёки оёқ учларида увишиш пайдо қилади. Айниқса, у оёқ учида кўпроқ кузатилади. Ушбу ҳолат нейропатия деб аталади ва бошқа аломатлар сингари вақт ўтиши билан ёмонлашиши мумкин.

Терининг қорайиши

Баъзи жойларда тери қалинлашиши ва рангда ўзгариш кузатилади. Одатда бўйин, қўлтиқ ости, бўғим териси ва тирсакларда бу каби ҳолатлар бўлиши мумкин.

Қичишиш ва тошма

Қон ва пешоб таркибидаги ортиқча глюкоза замбуруғлар ва бактерияларни кўпайтиради. Албатта, бактериялар ўз навбатида оғиз, қўлтиқ


ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати! dan repost
​​Ҳозирги пандемия шароитида аҳоли ўз саломатлиги ҳолатини билиш учун қандай қон ва бошқа таҳлилларни топшириши керак?

Ушбу саволга Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази директори, тиббиёт фанлари доктори Абдураҳмон Қаюмов жавоб беради (1-қисм).

— Коронавирусга гумон қилинганлар касаллик аломатлари сезилган биринчи кундан оилавий шифокорга мурожаат қилиши керак. Шифокор беморнинг шикояти, умумий ҳолати, эпидемиологик анамнезидан келиб чиққан ҳолда, касалликни тасдиқлаш учун қўшимча текширувлар буюради.

Коронавируслар, бошқа кўплаб вируслар сингари – РНК-сақловчи вируслардир. Уларнинг 40 га яқин тури мавжуд. Бугунги кунга келиб одамларга юқишга қодир бўлган коронавируснинг еттита штамми маълум бўлиб, SARS CoV-2 – коронавируснинг айнан охирги еттинчи туридир.

Дунёда COVID-19 нинг лаборатория диагностикаси бўйича бир нечта усуллар мавжуд.

💡1. ПЗР усули – ушбу диагнозни тасдиқлаш учун асосий лаборатория текшируви. Бунда вирус РНКси аниқланади. Бу полимеразали занжирли реакция (ПЗР) молекуляр усули билан амалга оширилади. Бу усул организмда вирус бор-йўқлигини кўрсатади. У вируснинг тузилмаси, хусусиятлари ва функцияларини аниқлаш имконини беради.

💡2. Серологик тадқиқотлар жараёнида антитаначалар ёки антигенлар аниқланади. Маълумотларга кўра, антитаначалар инфекцияга чалинган пайтдан бошлаб организмда камида 10-14 кундан сўнг ишлаб чиқила бошланади. Биринчи бўлиб М синфига мансуб иммуноглобулинлар - IgM (ўртача 10-кунда) пайдо бўлади, кейин - IgG (14-кундан бошлаб). Серологик тестлар, улар вируснинг қонда бор-йўқлигини аниқламайди, у фақат вирус ушбу организмда бўлганидан далолат беради.

💡3. Секвенирлаш ва тирик вирусни ажратиб олиш. Тўлиқ геномли секвенирлаш – молекуляр-генетик тадқиқотларнинг яна бир тури ҳисобланади, у одатда илмий мақсадларда ўтказилади. Бунда ПЗРнинг ижобий натижаси – мажбурий шарт ҳисобланади. Секвенирлаш натижасида геномни ташкил қилувчи нуклеотидларнинг кетма-кетлиги аниқланади ва шу тарзда вирус идентификацияланади.

ПЗР-тестини топшириш учун, бурун-ҳалқум ва/ёки томоқ-ҳалқумдан мазоклар топширилади. Бу ҳолда махсус чекловлар бўлмайди.
Агар антитаначалар бор-йўқлигини текшириш керак бўлса, унда қон топширилади, бу ҳолда таҳлил топширишдан бир кун олдин ёғли, қовурилган овқатларни истеъмол қилмаслик зарур.

💡4. Мультиспирал компьютер томограммаси. Коронавирус биринчи 5-7 кун шамоллаш аломатини олади, шу даврда унчалик кучли белгиларни юзага чиқармайди:
📌тана ҳарорати бир ёки икки марта 38 даражадан юқори бўлади;
бир ёки 2-3 кун диарея кузатилади;
📌4, 5, 6 кунлар инсонда касаллик аломатлари гўё тузалаётгандек бўлади.
Айнан 7-10 кунларда яширин аутоиммун жараён бошланади. Унда йўтал пайдо бўлади ва у кун сайин кучайиб боради, ҳансираш қўшилади, баъзиларда бирданига тана ҳарорати 39 ва 40 даражагача кўтарилмоқда, ҳолсизлик ва мушаклар, бўғимлардаги оғриқлар кучайиб боради.
Шундай ҳолатда МСКТ текшируви жуда муҳим, касалликнинг айнан 7-10 кунларида ўпкада фиброз жароҳатланишлар кўринади. Интерстициал тўқима шишади, аммо альвеолаларнинг ўзида ҳавонинг бир қисми қолади, шу боис рентгенограммада ўзига хос “хиралик” пайдо бўлади.
Айнан шу даврда ҚОН ҚУЮЛИШ ҳолатини ўрганиш жуда муҳим. Яъни умумий таҳлилларни ўтказиш керак.

💡5. Қоннинг умумий таҳлили – ундаги қон ҳужайраларининг ўзгаришини кўрсатади, эритроцитлар, ЭЧТ кўрилади, оқ қон ҳужайралари ва лимфоцитларнинг умумий сони нормал ёки камаяди.

💡6. Биокимёвий таҳлил – жигар ва буйракда кечаётган ўзгаришларни кўрсатади, трансаминазалар – АЛТ ва АСТ, креатин киназа ва миоглобин концентрацияси ортади.

💡7. Гемостаз – қон қуюқлашган ёки йўқлигини кўрсатади, C-реактив оқсил ва прокалцитонин нормал ёки ортади. Баъзи ҳолларда Д-dimer миқдори ортади.

💡8. Пешоб ва ахлат. Ушбу текширувлар қонда, жигарда ва буйракда кечаётган ўзгаришларни аниқлаш ва беморга зарур даволаш муолажаларини буюриш имконини беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали: @ssvuz


Times.uz dan repost
Коронавирус тарқалишини тўхтатиш учун

🔰 7 ҚАДАМ

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг


Salomatlik saboqlari dan repost
Наманган вилоят СЭОМ ахборот хизмати
МАМЛАКАТИМИЗДА “ҚИЗАМИҚ” КАСАЛЛИГИГА ҚАРШИ ОММАВИЙ ЭМЛАШ БОШЛАНДИ

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ)нинг маълумотига кўра дунёнинг қатор давлатларида қизамиқ касаллиги бўйича нохуш эпидемик вазиятлар кузатилаётир. Жумладан, Европанинг 28 та мамлакатида, улар орасида Украинада бу касалликни юқтириш холатлари нисбатан кўпроқ қайд этилган. Фактларга мурожаат этадиган бўлсак, кейинги 2,5 йил ичида ушбу давлатда 53218 та холатда касалга чалиниш кузатилиб, 15 нафар фуқарони вафот этганлиги маълум бўлган.
Шу ўринда кўпчиликни ташвишга солаётган бу касаллик ҳақида қисқача маълумот бериб ўтсак. Қизамиқ –ҳаво-томчи орқали юқадиган ўткир вирусли касаллик бўлиб баҳор ва куз фаслида кўпроқ учрайди. Унинг вируси одам организимида 9-14 кун мобайнида яширин даврида бўлади. Сўнгра юзага чиқади. Тана ҳарорати 38-39 даражага кўтарилади. Дастлабки кунларда беморнинг оғиз бўшлиғи, танглай, лунжи ва милкининг шиллиқ пардаларида доғсимон майда тошмалар пайдо бўлади. Бу қизамиқнинг биринчи белгиси ҳисобланади.
Икки-уч кун ўтгач дастлаб қулоқ орқаси, юз, бўйин, танада пастга қараб тошиши натижасида иккинчи тошмалар юзага келади. 4-6 кунлик муддатда шу зайлда қайтади. 39-40 даражадаги иситмалаш 5-7 кун ичида пасая бошлайди. Қизамиқ билан оғриган бола инжиқланиб қолади, иштаҳаси пасаяди, уйқусида бузилиш, кўзида ёшланиш кузатилади, йўтал кучайиб боради.
Беморни даволашда қуйидагиларга амал қилиш керак. Врач маслаҳатига биноан агар касаллик болада енгил ўтаётган бўлса уйга, оғирроқ кечаётган бўлса касалхонага ётқизиш керак. У ётган кўрпа-тўшак, фойдаланаётган нарсалар покиза холда бўлиши, хона тез-тез шамоллатиб турилиши зарур. Касалликнинг олдини олишнинг энг самарали усули- эмлаш ҳисобланади.
Қизамиқ касаллигининг четдан кириб келиши ва уни аҳоли ўртасида кенг тарқалишини олдини олиш борасида оммавий миллий эмлаш кунларини ўтказиш мақсадида Республика СЭОАнинг 2020 йил 14 сентябрдаги 04-8\4264-сонли кўрсатма хати чиқарилиб, барча маъмурий ҳудудларда 5-25 октябрь кунлари 6 ойликдан 5 ёшгача бўлган болаларда қизамиққа қарши оммавий эмлаш кунларини ўтказилиши белгиланди.
Фидойи шифокорлар, унутманг! Оммавий эмлаш кунларини сифатли ва самарали ўтказишда қуйидаги тавсияларга амал қилишингиз лозим.
-ҳар бир эмлаш пункитида ҳар куни эмланадиган болалар сонини 10 нафардан 30 нафаргача бўлишини таъминлашни;
-эмланадиган болаларни тўлиқ педиатр кўригидан ўтказиб кейин эмлашга рухсат беришни;
-эмлашга келганларни бир жойда кўплаб навбат кутишларига чек қўйишни;
-эмлаш ва эмлашга олиб келиш жараёнида тиббиёт ходимлари ва ота-оналар томонидан барча карантин қоидаларига амал қилинишини;
-барча эмланганларни рўйҳати, олган вакцина серия, дозаларини вақтида белгилаб боришни;
-узоқ ҳудудлардаги аҳолига қулай бўлиши учун ҚОП филиалларида ҳам вақтинчалик эмлаш пунктларини ташкил қилиб, ҳаракатдаги бригада-врач, вакцинатор ва дублёрдан иборат гуруҳни тузиб, автотранспорт билан таъминлашни;
-эмлаш пунктларини эмлаш воситалари (шприцлар ва б.қ) ва шокка қарши дори-дармонлар билан олдиндан таъминлаб қўйишни;
-ҳар кун якунида олиб борилган эмлашлар тадбирлари тўғрисидаги маълумотни ёзма равишда юқори турувчи ташкилотларга тақдим этиб боришни;
Ҳурматли ота-оналар! Ёдда тутинг! Эмлаш юқорида қайд этилган муддатларда ҳудудий поликлиника, қишлоқ оила поликлиника ва қишлоқ врачлик пунктларида малакали, махсус тайёргарликдан ўтган тиббиёт ходимлари томонидан амалга оширилади.
Умида Эшонхўжаева Наманган вилояти СЭОМ имммунопрофилактика бўлими мудири.




Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора! dan repost
❓Короновирус аломатларини энди сезаётган бемор қайси лаборатор диагностика усулидан ўтиши керак? Қайси усул ишончли? ПЗР ёки экспресс?

👩🏻‍⚕️ Коронавирус инфекциясига текширувдан ўтиш учун аввало шифокор кўригидан ўтиш керак. Шифокор кўригидан ўтган кишида касаллик аломатлари бўлса ва эпидемиологик кўрсатма берилса, уни коронавирусда гумон қилиб текшириш мумкин.

🧪 ПЗР — Полимераза занжир реакция. Бунда юқори нафас йўллари шиллиқ қаватидан олинган намунада коронавируснинг генетик материали (РНК) бор ёки йўқлиги аниқланади. Намуна олиш нисбатан тез ва оғриқсиз кечади.

❗️Бу анализ касалликнинг инкубацион (яширин) даврида ҳам ижобий натижа олиш ва барвақт ташхис қўйиш имконини беради. Вирус организмга кирганига 5-7 кун бўлгандан бошлаб мусбат натижа олиш мумкин. ЖССТ бу усулни COVID-19 диагностикасининг асосий усули сифатида тавсия қилган.

🩸Антитела экспресс тест — бу усул COVID-19 касаллигининг кечиш даражасини аниқлаб берувчи қўшимча текширув усули ҳисобланади. Бунда бемордан олинган қон намунасида коронавирусга қарши организмда ишлаб чиқарилган антитаначалар, яъни IgM ёки IgG иммуноглобулинлари мавжуд ёки мавжуд эмаслигини аниқлаш мумкин.

🔸Иммуноглобулинлар — оқсил табиатли моддалар бўлиб, гуморал иммунитетнинг вирусларга жавоб реакцияси натижасида ҳосил бўлади: IgM миқдори қонда касалликнинг эрта даврида ортади.

🔸IgG миқдори эса қонда бироз кечроқ намоён бўлади. IgG мавжудлиги бизга COVID-19га қарши иммунитет бор ёки йўқлигини ҳам аниқлаб беради.

‼️ Хулоса қиладиган бўлсак, экспресс тестлар орқали касалликнинг инкубацион даврини аниқлаб бўлмайди. ПЗР усулида эса вирусга нисбатан организмда иммунитет бор ёки йўқлигини аниқлаб бўлмайди. Касаллик белгилари мавжуд бўлган беморлар учун ҳар икки усул ҳам самарали.

〰️〰️〰️〰️〰️
❓Короновирус юқтириб, шифокор тавсияси билан уйда даволаняпман. Кеча бошим айланиб ҳушимдан кетдим. Короновирус касаллигида бош айланиб ҳушдан кетиш ҳолатлари кузатиладими?

🚫 Ушбу ҳолатлар короновирус касалигига хос эмас. Лекин ушбу касалликда мавжуд бўлиши мумкун бўлган асоратлари бу ҳолатга сабаб бўлиши мумкун.

📉 Бош айланиш ва ҳушдан кетиш ҳолатлари асосан бемор қон босими тушиб кетиши, камқонлик ёки юрак ритмининг бузилиши натижасида юзага келиши мумкин. Бундай ҳолатларда зудлик билан шифокорга мурожат қилишингиз лозим.

Барно Абдусаматова,
ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси

Вазирлик расмий канали: @ssvuz


Times.uz dan repost
Нафас машқлари фақат короновирус пайтида тавсия этиладими? Бу машқлар қайси касалликларда мумкин ва қандай ҳолларда уларни бажариш мумкин эмас?

Барно Абдусаматова, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси:

🗣 Нафас гимнастикаси нафас тизимининг (бронх, ўпка) барча касалликларида тавсия этилади.

✅ Фақат машқлар мажмуаси ва давомийлиги ташхисга қараб ўзгаради. Шунингдек ушбу машқлар бемор кўп вақтини тўшакда даволаниб ўтказадиган барча касалликларида ҳам ишлатилиши керак. У миастения (мушаклар кучсизлиги), доимо ётоқда бўлиш сабабли мушак кучининг камайиши билан оғриган барча беморлар учун фойдалидир.

❌ Ушбу гимнастика тури беморнинг тана ҳарорати 38° даражадан юқори бўлганда, юқори қон босимида ва юрак тез уриши даврида ҳамда организм оч ҳолатида ва дарҳол овқатдан сўнг ҳам ўтказилиши тавсия этилмайди.

✋ Ушбу машғулотлар даврида нафас қисилиши, бош айланиши, кучли ҳолсизлик, кўнгил айниши, сатурациянинг пасайиши ҳолатлари кузатилса, у ҳолда машқларни дарҳол тўхтатиш зарур.

📎 Машғулотларни организмга зўриқиш бериб бажариш мумкин эмас. Агар бу ҳолат ҳар сафар такрорланса, машқлар мажмуаси юкламасини енгиллаштириш тавсия этилади.

⏳ Гимнастика билан кунига 3-4 марта шуғулланиш керак. Давомийлиги беморнинг машқларни кўтара олиш холатига боғлиқ. Секин-секин давомийлик ва машқлар юкламаси ортиб бораверади.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

158

obunachilar
Kanal statistikasi