60) Инсон деб номланувчи биологик мавжудот кўпроқ ташқи оламга сезгир бўлади. Онг шундай яратилган, бир неча босқичларни ўз ичига олиб, энг остида, остининг ҳам тубида кўплаб ғоялар, айниқса дунёни ҳаракатга келтирадиган ғояларни ўз кенглигида яширади. Инсон ва инсонни ўраб турган ташқи муҳит ўзаро алоқада бўлади. Яъни, сиз ўзингиз рози бўлган ҳаётда яшаяпсиз. Бундан ташқари, инсондаги кичик дунё (борлиқдан ҳам каттароқ аслида) — унинг қалб кўзидир. Қалб кўзингизни дастлаб ўзингиз кўрасиз, яъни ўзингизни ақлан қандай кўрсангиз, атрофдаги бошқа биологик мавжудотлар ҳам шундай кўради. Ҳамма гап таъсирда. Таъсир эса — энергиядир. Биз ҳисларни, туйғуларни ёкида бошқа алоқаларни сезмаймиз, биз энергияни сезамиз. Ташқи олам ҳам энергиялар таъсирда ҳаракатланади.