Postlar filtri


Ҳаётнинг яхши томони шундаки, биз ҳар доим бошидан бошлаш имкониятига эгамиз. Душ қабул қилинг, ўзингизга кофе тайёрланг, янги режалар тузинг, хатоларингиз учун ўзингизни кечиринг, ибодат қилинг ва эртадан (ёки бугун) бошидан бошланг.

Ҳайрли тонг! 🤍


Агар эркак киши "менга оддий қизлар ёқади" деса, билингки, у ширинликлар ва гулларни ёмон кўрадиган, умуман ҳаражат қилмайдиган ва пул сўрамайдиган қизни назарда тутяпти.


Ҳурматли Карма, менда сенинг эътиборингдан четда қолган инсонлар рўйхати бор.






Елкамдаги фаришта ва шайтон менга йўл кўрсатишнинг ўрнига бир-бирлари билан ноз-карашмалар қилиш билан банд, шунинг учун ҳаётим чигал.


dan repost
маълумот тарқатишнинг 3 та энг яхши усули :

1) тв
2) интернет
3) "қизлар, фақат орамизда қолсин!"


— у мени севади. У "история"мни биринчи бўлиб кўради.
— азизам, у шунчаки бекорчи.


Ўз кучсизлигимга ғарқ бўлиб қолмаслигим учун ўзимни кучли эканлигимга ишонтиришга мажбур қилдим.


Айни пайтда миямдаги фикрлар чиқиш йўлини излаяпти..


Аёллар ҳеч қачон кечиришмайди. Улар кутишади: ўз хатойингизни тан олиб, улардан кечирим сўрашингизни, ёки камаз келиб сизни босиб кетишини!


Тарвузга бўкким келяпти...


Эслатма.

Қадрингизни ва қийматингизни бошқалар эмас, Ўзингиз белгиланг. Ҳеч ким сизга йўл кўрсата олмайди, ҳеч ким орзуларингизни оёқости қила олмайди. Битта гапида 14 та хатоси билан ёзадиган бошланғич таълимдаги чала дунёқараши билан сизнинг йиллар мобайнида эгаллаган билимингиз ва келажак мақсадларингизни англай олмасдан, қадрламасдан, шунчаки "манга тегинг, уйда ўтирасиз, ишламайсиз, болаларга қарайсиз, уларни мактаб-боғчасига олиб борасиз" деб сизни ерга уришларига йўл қўйманг! Сиз кўпроғига лойиқсиз, одамлар сизга яқинлашишга журъатлари етмасин, узоқдан кузатишсин.. Ҳеч қандай тўсиқ йўқ, сиз онангизнинг қорнидан дунёга қул бўлиш учун туғилмагансиз. Бошингизни мағрур тутинг, улар истаганларича гапиради, лекин улар шунчаки, ПОДАдан тарқаган қўйлардир. Қуёш каби порланг! Ўз билганингиздан қолманг. Муҳими - СИЗ. Сиз ва сизнинг истакларингиз.


Бошқалар: қизиқ, нима ҳақида ўйлаётган экан???
Ман: 💄🪞🫖✈️🛏️🌟🌟💄👜🌟👜👜🖤👗👠💎💍


Сен билан Душанба ҳам бахтли кун ❤️


Яхши ҳаво бўляпти. Капучино ва битта яхши суҳбатдош керак


Аввалига ҳол-аҳвол сўрайди, кейин барча тушларингизнинг бош қаҳрамонига айланади.


Шанба ва якшанба кунлари бора-бора афсонага айланиб боряпти..


Муваффақиятнинг янги турлари:

— мустаҳкам соғлиқ
— хавфсизлик
— кўнгил тинчлиги
— ҳузур-ҳаловат
— янги ғоялар
— мароқли ҳордиқ
— руҳий барқарорлик
— ишончли дўстлар
— ички ҳотиржамлик


Ва мен кимни соғинаётганимни шу лаҳзада англаб етдим. Мен ҳаётимда айнан кимни соғинаётганимни тушундим. Мен кимни узоқ вақтдан бери ақлбовар қилмайдиган даражада соғинаётганимни ниҳоят англадим! Бу шахснинг кимлиги энди менга аниқ. Мен унга муҳтожман ва уни жуда соғиндим.

Мен ўзимни соғиндим.

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.