☠️ Лилит жамиятда қўрқинчли шахс бўлса-да, биз у 19-аср рассомлари учун илҳом манбаи ва жозибали шахсга айланганини кўрамиз. Зигмунднинг фикрича, Лилит ва Одам Ато ўртасидаги кураш жамият онгида эркак ва аёл ўртасидаги азалий курашнинг акси бўлган. Францияда Виктор Гюго ўзининг тугалланмаган "La fin de Satan" китобида Лилит дунёни қутқариш учун ерга тушишини ёзган. Шунингдек, Лилит кўплаб феминистларнинг эркинлик рамзи ҳисобланиб, жуда кучли ва мустақил ҳамда Одам Ато билан тенг бўлишни хоҳлаган. У мустақил қарорлар қабул қилишга қодир аёлнинг ўзига хос тимсолига айланган.
☠️ Унинг икки томонлама табиати бўлган – ҳам ҳимоячи, ҳам вайронкор.
☠️ Астрологияда Лилит – бу "Қора ой" деб аталиб, инсоннинг туғма васвасалари, яширин қудратлари ва ички қарама-қаршиликларини ифодалайди.
☠️ Маданият ва санъатда Лилит - аёл озодлиги ва жасурлиги тимсоли сифатида замонавий феминистик ҳаракатларда алоҳида эътиборга олинган.
☠️ Лилитнинг образи инсон иродаси, мустақиллик ва озодлик йўлидаги курашини ифодалайди. Унинг дахшатли томонлари – жамиятнинг "ўзгача" аёлларга нисбатан муносабатининг кўринишидир. Лилит ҳақидаги баҳс ва афсоналар инсон руҳиятининг чуқур зиддиятлари ва қудратли аёл қиёфаси билан боғлиқ тушунчаларни ўрганиш учун қизиқарли манба ҳисобланади.
@myredflag