#Мулоҳаза:
Сантехник ва санъаткорга ишим тушди...
Қишлоқдан бир қўшнимиз телефон қилиб, "Яқинда тўйим бор, шунга бирор хонандани гаплашиб беринг", деди. Жуда машҳур бўлмасаям ҳамма танийдиган бир артистнинг номини ҳам айтди. Ўша яллачини топдим ва қўшнимнинг илтимосини етказдим. Тўй кунини белгилаб беришини (шунинг учун бу тоифа ўзини авлиё санайди-да), хизмат ҳақини айтинг, дедим. SMS ёзди. Бир абзацда 18 та хато. #АнаБўлмаса, дедим...
Уйимизнинг раковиналаридан сув кетмай қолди. Сантехник топиб келдим. У тузатиш керак бўлган жойларни кўздан кечирди-ю, 8 та нарса кераклигини айтди ва қоғозчага ёзиб берди. Ҳуснихатининг-ку чиройлилигини қўя туринг, лотин алифбосида шунақаям аниқ ва тўғри ёзган эдики, беихтиёр "Яшавор Василий!" девордим.
Ҳамма танийдиган артистга бўлган ҳурматимни "вырезать" қилиб, сантехникка "вставить" қилдим. 😉
© Мақсуд Жонихонов
https://t.me/jonixonov
🤣