Ziyolilar kanali | UYDA QOLING

@mutaxassislarga Yoqdi 6
Bu sizning kanalingizmi? Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun egalikni tasdiqlang

Xalq ta'limi xodimlari uchun maxsus kanal!
Maqola, ma'ruza va fotolavhalar uchun murojaat:
@kichkina_shahzoda1 yoki @obidjonnarjigitov_bot

📚 Yillik konspektlar;
📚 Dars ishlanmalar;
📚 Test toplami;
📚 Medialar va tarqatmalar, ko'rgazmalar.
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
Ta’lim


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Ta’lim
Indeksga qo‘shilgan
17.07.2017 20:55
reklama
TGAlertsBot
Каналингиз репостлари ва эсловлари ҳақида хабар беради.
Telegram Analytics
TGStat хизмати янгиликларидан бохабар бўлиш учун обуна бўл!
SearcheeBot
Telegram-каналлар оламидаги сизнинг йўлбошчингиз.
6 442
ta obunachilar
~1.1k
1 ta e’lon qamrovi
~27.9k
kunlik qamrov
~28
ta e’lon 1 kunda
17.2%
ERR %
73.58
iqtibos olish indeksi
Kanalning repost va eslovlari
2586 ta kanal eslovlari
4 ta e’lonlar eslovlari
216 ta repostlar
ALPHRAGANUS
ALPHRAGANUS
ALPHRAGANUS
ALPHRAGANUS
Andrology_uz 🔞
Online Kutubxona
ALPHRAGANUS
English is everywhere
Andrology_uz 🔞
START UP BIZNES
Andrology_uz 🔞
ALPHRAGANUS
ALPHRAGANUS
ALPHRAGANUS
English grammar tests
Andrology_uz 🔞
Sport Maktabi | Trenirovka
START UP BIZNES
ABITURIYENT | RASMIY
Sport Maktabi | Trenirovka
ALPHRAGANUS
PSIXOLOGIYA | OF MENTAL
English grammar tests
Andrology_uz 🔞
ABITURIYENT | RASMIY
START UP BIZNES
Sport Maktabi | Trenirovka
@mutaxassislarga iqtibos olgan kanallari
27 May, 17:31
Milliy markaz | Uyda qoling!
27 May, 12:35
27 May, 11:32
Online Kutubxona
Majburiy Fanlar DTM
?MANTIQIY SAVOLLAR ➢✯
ALPHRAGANUS
English is everywhere
Andrology_uz 🔞
BAXTIYORLIK SIRLARI
Math Olympiad.
START UP BIZNES
TURON MEGA
ALPHRAGANUS
English grammar tests
Andrology_uz 🔞
BAXTIYORLIK SIRLARI
Sport Maktabi | Trenirovka
Math Olympiad.
START UP BIZNES
TURON MEGA
PSIXOLOGIYA | OF MENTAL
Majburiy Fanlar DTM
ALPHRAGANUS
English grammar tests
Andrology_uz 🔞
ABITURIYENT | RASMIY
BAXTIYORLIK SIRLARI
Sport Maktabi | Trenirovka
Math Olympiad.
START UP BIZNES
TURON MEGA
TURON MEGA
So‘nggi e’lonlar
O‘chirilgan e’lonlar
Eslovlar bilan
Repostlar
Мен шаҳарда дўконда ишлайман. Бир куни ишдалик пайтимда онам телефон қилдилар.
- Ассалому алайкум Онажон!
- Ва алайкум ассалом, Иқболжон яхшимисан болам? Болаларим хам яхшими, келиним хам ишига бориб келяптими?
- Ҳа, раҳмат онажон. Дадам яхшимилар, укам, келин ҳаммалари яхши юришибдими?
- Тузук хаммаси яхши, ўзим ҳам яхшиман болам.
- Ҳа онажон, тинчликми, телефон қилибсиз?!
- Тинчлик болам, эртага шанба келасизларми, деб телефон қилгандим.
- Эртага бўлаверсин-чи ойижон, вазиятга қараб айтаман-да, ишим чиқиб қолмаса албатта борамиз.
- Ҳа ишқилиб, ишинг чиқиб қолмасинда болам, биласан-ку соғиниб қоламан.
- Ҳўп ойижон, Худо ҳоҳласа борарман. Майли ҳайр, ёнимда одам бор эди... Кейинроқ ўзим телефон қиламан...
Телефонни столга қўйишим билан, дўконимга ҳаридор бўлиб кирган, нотаниш киши кўзимга қаради.
Юзлари қандайдир маъюс, ҳиёл кулганча:
- Онангизмилар? - деб сўради.
- Ҳа онам...
- Улар бошқа жойда яшайдиларми? - яна саволга тутди бояги киши.
- Ҳа улар мендан анча олисда, масофа билан ҳисоблаганда 100 км дан ошиқроқ узоқликда яшайдилар..
- Ҳа-а, шунақами? Демак, 100 км денг... Бир гап айтсам ҳафа бўлмайсизми?
- Йўқ ҳафа бўлмайман, ака бемалол, - дедим ҳайрон бўлиб.
- Агар менда шундай имкон бўлганида ука, 100 км экан-ку, 1000 км бўлса ҳам, ҳар кун бориб қайтишга тайёр эдим...Қани мени ҳам Онам ҳаёт бўлсалар, қани энди улар ҳам сизни онангиз каби қўнғироқ қилиб, ёнларига чақириб, кел болам десалар, қани энди уларнинг тиззаларига бошимни қўйиб уҳлай ололсам, қани энди онам бошимни силаб дуолар қилсалар ука. Афсуски, буни иложи йўқ! Ҳеч қандай йўл билан уларни қайтара олмайман ука… Онам энди йўқ!
Сизда эса ҳаёт эканлар. Ука боринг олдиларига, кўнгилларини олинг, хизматларини қилинг, кейин мен каби афсус қилмайсиз..Ота- онангизни ҳаёт эканликлари сиз учун - Бахт!
Нотаниш киши онаси хақидаги армонларини гапирар экан ичимдан бир нарса узилгандек бўлди...
Боягина онамга бориш бормаслигим эҳтимол деганим ёдимга тушиб, уялиб кетдим. Беиҳтиёр яна телефонимни қўлимга олиб, онамни телефон рақамларини тердим...
- Ҳа болам, бирор гапинг эсингдан чиқиб қолибдими?! - дея, қайта қўнғироқ қилганимга ажабланиб сўрадилар онам.
- Ҳа онажон, эртага Худо ҳоҳласа албатта борарканмиз, шуни айтиб қўймоқчи эдим.
- Вой Худога шукр!
- Ҳа айтганча, яна хар сафаргидек болаларим келаркан деб, эрталабдан бир нарсаларга уннаб юрманг, хеч нарса керак эмас, бизга Сиз кераксиз!
Онам билан суҳбатлашарканман, бояги нотаниш кишининг кўзларида икки дона ёш томчилаганини кўрдим... 

@mutaxassislarga
👏 4
👍 22
👌
To‘liq o‘qish
Al_chiroq ilovasi

Avval shu dasturni yuklab olasiz.Keyin royhatdan otasiz birinchi marta royhatdan otganingizda sizga 1000 megabayt beriladi.Keyin har kuni ilovaga kirib sehrli chiroqni ishqalaysiz sizga Sms,daqiqa,megabayt beriladi.

Bonusni tekshirish *105#
@mutaxassislarga
Attached file
​​✍️ СИНФ РАҲБАРЛАРИНИ «ДИРЕКТОР ЖАМҒАРМАСИДАН» ҚЎШИМЧА РАҒБАТЛАНТИРИШ ЧОРАЛАРИ КЎРИЛМОҚДА

💳 Синф раҳбарларининг ойлик маошлари оширилиши мумкин.


Куни кеча бир гуруҳ журналист ҳамда блогерлар билан ўтган онлайн мулоқотда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов соҳада долзарб бўлиб турган қатор саволларга жавоб берди.

Ушбу мулоқотда «Синф раҳбарлиги» лавозимидаги айрим муаммоларга ҳам тўхталиб ўтилди.

Маълумки, мактабларда «синф раҳбари» деган лавозим бор. Бу лавозимдаги ўқитувчилар ойлигига қўшиладиган маблағ эвазига 30-40 ўқувчининг тарбияси, ўқишини назорат қилиши, уларнинг турли ҳужжат ишлари билан ҳам шуғулланиши керак.

Мулоқотда вазирга синф раҳбарлиги бир ўқитувчига ортиқчалик қилиши ва ўша ойликларга алоҳида тарбия билан шуғулланадиган ўқитувчилар бўлимини ташкил қилиш ҳақида савол берилди.

«Синф раҳбарлари мавзусига тўхталсак, албатта, уларнинг ўқувчилар билан ишлашда масъулияти катталигини тан оламиз. Шунинг учун уларни рағбатлантириш масаласини кўриб чиқяпмиз. Мактабларда мавжуд «Директор жамғармаси»дан синф раҳбарларини қўшимча рағбатлантириш имкониятини ошириш масаласи кўрилмоқда», – деди Шерматов.

Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳулоса қиладиган бўлсак яқин орада синф раҳбарларининг ҳам ойлик маошларига қўшимча ҳақ тўланиши мумкин.

@mutaxassislarga
To‘liq o‘qish
Namangan viloyati
Yangiqo'rg'on tumani
31-sonli umum o'rta talim maktabi fransuz tili fani o'qituvchisi Yarqinboyeva Mahliyoning "Fransiyaga sayohat"
mavzusida tayyorlagan videoroligi
@mutaxassislarga
👍 3
👏
👌 1
Namangan viloyati
Yangiqo'rg'on tumani
31-sonli umum o'rta talim maktabi fransuz tili fani o'qituvchisi Yarqinboyeva Mahliyoning "Fransiyaga sayohat"
mavzusida tayyorlagan videoroligi
@mutaxassislarga
​​ЖУМА КУНИ ТЎРТ НАРСА ЁДИНГИЗДА БЎЛСИН!

1⃣ - Аллоҳнинг энг суюкли бандаси, Пайғамбар алайҳиссаломга салавот айтишни унутманг:
(АЛЛОҲУММА СОЛЛИЙ ВА САЛЛИМ АЪЛА САЙЙИДИНА МУҲАММАД)🌱

2⃣ - Шундай сура борки, сизни нурга буркайди. У - Каҳф сураси. Ўқиб қўйишни унутманг 📖

3⃣ - Бу кунда бир вақт борки, дуо қилишингиз учун сизга мунтазир. Уни зое қилманг! Ўзингизга қўшиб, мусулмонларнинг ҳаққига ҳам дуо қилишни унутманг! 💭

4⃣ - Шунақа дўстларингиз борки, сизнинг унга билдирмасдан дуо қилишингизни кутади. Қалбдан қилинган дуоларингизда уларни унутманг! 🤲
👏 2
👍 5
👌 1
To‘liq o‘qish
Ўқитувчи ва ўқувчилар учун зўр имконият!

🔹Мақолаларни Республика бўйича оммалаштириш;

🔹Конференциялар;

🔹Илмий анжуманлар;

🔹Бепул мақола чоп этиш;

🔹Илмий журналларга мақола чиқариш;

🔹Хорижий журналларда мақола чоп этиш ва сертификатга эга бўлиш!

Ўзбекистон ва хорижий давлатларда ташкиллаштирилаётган илмий конференцияларда қатнашиш, мақола ёзиш тартиби ва мақолаларни чоп этиб оммалаштириш мумкин!

@mutaxassislarga
To‘liq o‘qish
Yaxshi habar — HUMO va UzCard kartalari oʻrtasidagi pul oʻtkazmalari endi CLICK tizimida ham mavjud!

Oʻtkazmalar har ikkala yoʻnalishda ham amalga oshiriladi. Humo-Uzcard, Uzcard-Humo.

Pul oʻtkazmasini amalga oshirishda standart komissiyasi - 1%.

Yangilanish barcha interfeyslarda mavjud:

— Telegram-bot,
— USSD-soʻrov orqali.
— Ilova orqali.

#click, #humo, #uzcard
@mutaxassislarga
Шундай яшанг, ким бўлсангиз ҳам...

Яхши инсон бўлиб яшанг,
ҳаммага керакли инсон бўлиб...

Дипломингиз бўлмасин... Фаррош бўлсангиз ҳам фаррошларнинг- энг зўри-сиз бўлинг, қўлингиз теккан бурчак- бурчакларда энг покиза фаришталар сизни алқаб ўтирсин!

Шундай яшанг- керакли инсон бўлинг:
Сиз ишга чиқмаган кун- ишхонангиз қовоғи солинган осмонга ўхшаб қолсин, сиз йўқ давраларда ўрнингиз билинсин...

Майлида, кимдир ухлашдан олдин сизни эслаганда ўзи сезмасада, бир жилмайиб қўйса...

Шундай яшанг-ки: Сизни кимдир ғойибона дуо қилиб, Аллоҳга мақтасин!
"Шу инсон хаётимда, оғир кунимда асқотган эди, эй Аллоҳим, сен ҳам унга қийин кунида кимнидир унга ёрдамга етказгин, ёки ўша қийин кунга мутлоқ уни туширма " деб сўрар даражада яхши Инсон бўлинг!

Шунақа яшанг-ки: ким билан қандай муносабат ўрнатманг, унинг хаётида яхши из қолдиринг...

Душман бўлсангиз-да, "мардлик" сифатингиз бўлсин, оғир кунда бошига келган- "биринчи қузғун"- сиз бўлманг!

Хатто оддий сафарда ҳам, яхши инсонлигингиз ёнингиздаги одамга хотиржамлик берар даражада сезилсин, орқангиздан икки оғиз" ғийбат"ни чувалар даражада - хунук сабаб қолдирманг...

Агар шу сифатлар сизда бўлса: хурсанд бўлинг...

Сиз танланганлардансиз, сараланганлардансиз,
ақли фойдасига ишлаганлардансиз,
энг ками- қачондир фаришталар саждасига лойиқ кўрилган Ўша Инсон сизсиз!

Шундай экан, чиройли яшанг, " чиройли", "ишончли", " вафоли", "сабрли", " мард"...

Сизни шундай тан олишсин!
Бир кун ортингиздан фақат хотиранинг ўзи ёки қолдириб кетганингиз яхши амаллар қолади...

@mutaxassislarga
👏 1
👍 4
👌
To‘liq o‘qish
"Onlayn-maktab"да таътилбоп эфирлар мавсуми давом этади!

Ёзги дастурларда таниқли фильмлар энди хорижий тилларда намойиш қилинади! Фарзандингизни анимациялар, суҳбатлар, кўрсатувлар орқали хорижий тилларни ўрганишга, дунёқарашини бойитишга рағбатлантиринг.
2️⃣0️⃣2️⃣0️⃣ йил 2️⃣9️⃣ Май куни "Onlayn-maktab" телеканалларида қуйидаги йўналишларда эфирларни томоша қилинг.

1-4-синфлар:
09:00 - 10:00 ✔️ Фойдали кун тартиби. Блогер болалар билан саёҳат.
10:00 - 11:00 ✔️ Инглиз тилини ўрганамиз.
11:00 - 12:00 ✔️ Уй шароитида яратувчанлик машғулотлари.
12:00 - 13:00 ✔️ Болалар учун фильм: “Frozen”.
14:00 - 18:00 Такрорий эфир
5-8-синфлар:
09:00 - 10:00 ✔️ Фойдали кун тартиби. Ўз-ўзини рағбатлантириш ва китобхонлик маданияти.
10:00 - 11:00 ✔️ Хорижий тилларни ўрганамиз. Инглиз тили сабоқлари.
11:00 - 12:00 ✔️ Уй шароитида фойдали машғулотлар, лайфҳек.
12:00 - 13:00 ✔️ Ўсмирлар учун фильм: “The Jungle Book”.
14:00 - 18:00 Такрорий эфир

9-11-синфлар:
09:00 - 10:00 ✔️ Хорижий тилларни ўрганамиз. “Инглиз тилида замонлар - 25 дақиқада”. Муваффақият сирлари.
10:00 - 11:00 ✔️ Дастурчилар ва дастурчилик. Инглиз тили сабоқлари: Gerund&Verb+to.
11:00 - 12:00 ✔️ “Фарзанднома”: таълим-тарбиявий ролик. “Adobe Photoshop”да ишлашни ўрганамиз.
12:00 - 13:00 ✔️ Фрилансерлик платформалари ва улардан рўйхатдан ўтиш йўллари. Масофадан пул ишлаш. Дастурлашнинг асосий тушунчалари.
14:00 - 18:00 Такрорий эфир

📡Қайси телеканалларда томоша қилиш мумкин?
📌1-4-синфлар - "National Geography Wild"
📌5-8-синфлар - "Eurosport"
📌9-11-синфлар - “Охота и рыбалка”.

📽Эфирга узатилиш санаси: 2020 йил 29 май
⏰Эфир вақтлари: 09:00 дан 18:00 гача
📣 Эфир тили: ўзбек, инглиз, рус.


@mutaxassislarga
👏
👍 4
👌
To‘liq o‘qish
"Аввал математика кейин бошқаси" туркумидан. Кўринг ва ёқангизни ушланг!
👏 1
👍 10
👌 1
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан янги тизим ишга туширилди.

Тизимдан осон рўйхатдан ўтиб, барча фанлардан 30 талик ДТМ тестларини онлайн ишлаб, ўзингизни билимингизни синаб кўришингиз мумкин.

Нафақат, абитуриентлар, балки тоифа олиш учун талабгор педагоглар учун тест синовларига тайёрланиш учун ҳам жуда фойдали тизим фикримча.

Тестга кириш ва рўйхатдан ўтиш манзили👉

https://onlinetest.dtm.uz/

@mutaxassislarga
To‘liq o‘qish
Attestat yozish uchun qo’llanma

Attestat yozishda ko'pchilik ingliz tili tomonida ba'zi tushunmovchiliklarga duch kelishmoqda. Passportlarning inglizcha tomoni ko'rib chiqish natijasida asosiy o'zgaradigan harflar aniqlab chiqildi.
O'zgaradigan harflar quyidagilar:
Q - K
X - Kh
O' - U
G' - G
Ye - E
Qolgan harflar esa o'zgarmaydi
Masalan: O'zbek tilida Qo'ziyev bo'lsa Ingliz tilida Kuziev yoziladi.
G'aniyev - Ganiev
Xayrulloyev - Khayrulloev
Husanov - Husanov
Otasining ismi yozilmaydi!

☝️Ushbu ma'lumot passportlardagi ism-familiyalarni o'rganish natijasidan keyin yozildi. Hech qanday huquqiy asosga ega emas! Yanayam aniqlashtirib olib keyin yozishni maslahat beramiz
@mutaxassislarga
To‘liq o‘qish
#ART_TERAPIYA
Мияни ўз ўрнига қўйишнинг энг зўр йўллари:

1. 🌺 Чарчасангиз - гуллар чизинг.
2. Дарғазаб бўлсангиз - чизиқлар чизинг.
3. 🏚 Оғрисангиз - ясанг, қуринг.
4. 🌻 Зериксангиз - вароқни хар хил гуллар билан тўлдиринг.
5. 🌈 Ғамга ботсангиз - камалак чизинг.
6. 🎁 Қўрқсангиз - газмолдан аппликация тайёрланг.
7. 👭 Ваҳимани ҳис этсангиз - қўғирчоқ чизинг.
8. 📑 Жаҳлингиз чиқса - қоғозни майда бўлакларга бўлинг!
9. 🔰 Безовталансангиз - оригами ясанг.
10. ⚜️ Зўриқсангиз - нақш чизинг.
11. 🌀 Эсга олиш керак бўлса - лабиринт чизинг.
12. 🏞 Умидингиз пучга чиқса - картинканинг нусхасини чизинг.
13. 🛣 Рухингиз тушса - йўллар чизинг.
14. 🏝 Кучни қайта тиклаш керак бўлса - табиат манзараларини чизинг.
15. 🎨 Ёдда сақлаш учун - рангли доғлар чизинг.

@ mutaxassislarga
To‘liq o‘qish
​​🌺Дунёда энг кучли нарса нима деб савол берсангиз “меҳр” деб жавоб берардим. Чунки қуёш қанчалик катта бўлмасин ердаги тошни фақат қиздириши мумкин, лекин эрита олмайди.
Меҳр эса ҳар кандай қалбдаги тошни эритишга қодир ,
Дунёдаги ҳамма қулфларни, кўнгил қулфини ҳам, дўстик қулфни ҳам, оқибат қулфини ҳам хамма - ҳаммасини калити бу - меҳр!!!

Дунёда энг қиммат ва энг арзон нарса бу - меҳр!!!
Дунёда энг кам учрайдиган ва аслида жуда кўп булган нарса - меҳр!!!
Дунёдаги ҳаммага беришинг мумкин бўлган аммо саноқлигина инсонларга хоҳлаб – хоҳламай улашадиган нарса бу меҳр!!!

Дунёдаги ҳамма инсон кимдир беришини хоҳлаган, аммо ўзи ҳатто энг яқинларидан ҳам
дариғ тутадиган нарса - бу меҳр!!!
Биласизми, инсон онасини нима учун ҳаммадан кўпрок яхши кўради?!
Бойлиги, пули учун эмаску, камбағал онани болалари ҳам онасини жонидан ортиқ яхши кўради!!! Бола онасини ҳаммадан ортиқ яхши кўришига асосий сабаб: Онасини беқиёс меҳри!!!

Меҳр нима, пул, бойлик, қимматбаҳо совға, ёрдам, кўмак...???
Йўқ, азизларим, меҳр озгина эътибор ва икки оғиз ширин сўз!!! Меҳрингизни ҳеч кимдан дариғ тутманг!
@mutaxassislarga
To‘liq o‘qish
❗️Ўзбекистонда 1-синфга чиқадиган болаларни мактабга жойлаштириш учун қабул 1 июлдан бошланади

Халқ таълими вазирлиги хабарига кўра, республикада карантин чекловлари босқичма-босқич юмшатилиб борилаётганлигини инобатга олиб ҳамда пандемия таъсири тўлиқ бартараф этилгунига қадар 1-синфга қабул жараёнларини июнь ойидан июль ва август ойига кўчириш белгиланган. Бунинг натижасида:

👉 Ота-оналарнинг мактабларга ташрифини чеклаш орқали карантин қоидаларига тўлиқ риоя этилиши таъминланади.

👉 Июнь ойида умумтаълим мактаблари битирувчиларининг ҳужжатларини расмийлаштириш билан олий ўқув юртига ҳужжатларни топширишга тайёрлайди.

Шунингдек, 1-синфга қабул жараёнлари бошланганидан сўнг мактаб маъмурияти орқали қўшимча маълумот олиш мумкинлиги билдирилди.
@mutaxassislarga
To‘liq o‘qish
Namangan tuman
23- sonli maktab
BT yetakchisi
Inamova Maftunaning
1-iyun Bolalarni himoya qilish kuniga bag'ishlangan video roligi
@mutaxassislarga
👍 3
👏 1
👌 3
Namangan tuman
23- sonli maktab
BT yetakchisi
Inamova Maftuna
Vatan do'stlik va baxtlik bolalik uchun tanloviga tayyorlafan video roligi
@mutaxassislarga
👍 3
👏
👌 2
Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги Республика таълим марказининг таклиф этилаётган янги тузилмаси лойиҳасида нима учун Бошланғич таълим бўлими қисқартирилган? Бу билан бошланғич синфларга методик хизмат кўрсатишга эҳтиёж йўқми?


❗️Республика таълим марказининг янги тузилмасини шакллантириш жараёнида умумтаълим фанлари бўйича давлат таълим стандарти, ўқув дастурлари ва дарсликларни замон талаблари асосида такомиллаштиришда узлуксизлик ва узвийлик тамойилларини таъминлаш асосий мақсад сифатида белгиланган.
Бугунги кунда Республика таълим марказида амалдаги тузилма бўйича фаолият олиб бораётган Бошланғич таълим бўлими методистлари бошланғич синфларда ўқитиладиган жами 10 та (2-4 синфларда 12 та) фандан, фақатгина 3 та, яъни она тили, ўқиш ва математика фанлари бўйича шуғулланиб келишмоқда. Қолган фанларга 1-синфдан бошлаб, бошқа тегишли бўлимлар масъул ҳисобланади.

Марказ томонидан умумий ўрта таълимнинг Миллий ўқув дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш жараёнида хорижий экспертлар билан ҳамкорликда амалга оширилган таҳлиллар, айнан Бошланғич таълим бўлими масъул бўлган ва юқорида қайд этилган 3 та (она тили, ўқиш ва математика) фаннинг ўқув дастурларида бошланғич ва юқори синфлар ўртасида аксарият ҳолларда узвийликнинг таъминланмаганлигини ва дарсликларда ҳам турлича ёндашувларнинг мавжудлигини кўрсатди.

Таълим сифатини яхшилашнинг самарали воситаси узвийликни таъминлаш эканлигини инобатга олсак, ҳар бир фан бўйича ўқув дастурлари, ўқитиш методикасини ишлаб чиқувчи бошланғич ва юқори синф методистлари биргаликда ва ягона Илмий-методик кенгашда ҳамкорликда фаолият олиб бориши мақсадга мувофиқ.

Республика таълим марказининг такомиллаштирилган янги тузилмаси лойиҳасида бошланғич таълим методистларининг юқори синфларда ҳам давом этадиган фанлар бўйича тегишли методистлар билан битта бўлимда ва яқин ҳамкорликда ишлашини, ДТС ва ўқув дастурларининг узвийлигини ҳамда дарсликлардаги мавзуларнинг мантиқий кетма-кетлигини таъминлаш, методик хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш кўзда тутилган.

Шу мақсадда, Республика таълим марказининг янги тузилмасида “Таълим мазмуни ва методикаси”, “STEAM таълимини ривожлантириш”, “Филология фанларини ривожлантириш” бўлимларида қўшимча равишда бошланғич таълим методисти лавозимларини жорий этиш белгиланган.

Бундан ташқари, бошланғич синф ўқитувчилари дарс соатларининг миқдори Республика таълим марказининг ташкилий тузилмаси билан эмас, Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланадиган таянч ўқув режа асосида белгиланади.

@mutaxassislarga
To‘liq o‘qish
Namagan Viloyat Chortoq Tuman 33-sonli maktabning 3-"A" sinf o'quvchisi Nasriddinova E'zozaxon 5 TASHABBUS MUSIQA yo'nalishida.Sinf rahbari Olimova Muhayyo.
@mutaxassislarga
👍 3
👏 1
👌