Биз, ўзимиз пайқамаган ҳолда, ғазаб ва ҳафагарчиликнинг қули бўлиб қоламиз. Ғазаб ва хафагарлик қувончимизни ва эркинлигимизни ўғирлайди. Албатта, кечириш доим қийин, айниқса бизга кучли оғриқ келтирганларида. Бироқ шу билан бирга, ҳафагарлик худди қурт каби бизни ичимиздан кемиради ва агар тўхтаса ҳам фақат вақтинча тўхтайди.
Эҳтимол, ҳаётингиз Акромнинг ҳикоясига ўхшар. Сиз отангиз, онангиз, опангиз ёки акангиз билан ярашишни истарсиз, бироқ улар оламдан ўтган. Аммо агар яқинларингиз тирик ва соғлом бўлса, эҳтимол, Мухаббат каби иш тутишингиз керакдир? Эҳтимол сизни ҳафа қилган киши ҳам қийналар ва сизга азоб берганини тушунар ва у, сиз уни кечирмайсиз деб ўйлаб, биринчи қадам қўйишдан қўрқаётгандир?!
Сизни хафа қилган киши оламдан ўтган бўлсачи? Наҳотки ҳеч иложи бўлмаса? Сиз бутун умр ички келишмовчилик билан яшашингизга тўғри келадими? Йўқ, албатта! Ўтган дастуримизда бир аёл отаси билан ярашишга ҳаракат қилганини, отаси эса бунга жавоб қилмаганини мисол қилиб келтирган эдик. Мана, бир куни, онаси иккаласи уйга келганда, у ўлиб қолганини кўришди. “Афсуски, у мени кечирдими, йўқми, номаълум. Лекин мен уни кечиришим кераклигини билардим. Худонинг ёрдами билан отамни кечира олдим. Кечирим бериш ҳаётимни ўзгартирди... Мени бутун умр қийнаган руҳий касаллигим йўқолди”, дея хурсанд бўлди у.
Шу тариқа, агар сизни хафа қилган киши оламдан ўтган бўлса, сиз қолган умрингизни ички келишмовчилик билан ўтказишингиз керак эмас. Кечирим –иродангизга асосланган ҳаракат, у сизнинг юрагингизда содир бўлади ва сизга ким оғриқ келтирганига, ким хафа қилганига боғлиқ эмас. Уни кечиринг ва озод бўлинг!
Албатта, кечириш қийин, айниқса, агар сизни жуда қаттиқ ҳафа қилишган бўлса. Аммо кечирим ўтмишдаги оғриқни буза оладиган катта кучдир.
Сиз дейишингиз мумкин: “Мен бу одамни кечира олмайман. Сиз ҳеч нарса билмайсиз. Бу одамнинг қандайлигини билмайсиз. Агар сиз менинг ўрнимда бўлганингизда эди, кечирим ҳақида гапирмаган бўлардингиз”. Бундай вазиятда ғазабланишингиз табиий. Юрагингизда қаҳрғазаб бор, шунинг учун кечиришингиз қийин. Аммо бу ғазаб билан яшаш ундан ҳам қийинроқ.
Бир кинода қандайдир катта шаҳарнинг қайта қурилиши жараёни тасвирланган. Шаҳарга катта йўл зарур эди, у шаҳарнинг икки чеккасини ўртадан бирлаштириб туриши керак. Аммо йўл қуришга шаҳар марказидаги эски уй ҳалақит беради. Уни бузишга қарор қилишади. Махсус машинани келтиришади. Бу машина биноларни бузишга мўлжалланган бўлиб, узун дастаги, дастагида троси бор, тросга эса катта темир шар осиб қўйилган. Машина шарни тебратиб, бинога уриш орқали бузади.
Уйни бузишни бошлашди. Бироздан кейин чанг тарқади, эски уй бир уюм чиқиндига айланди. Хуллас, вақт ўтиб, у ерга тушган йўлни кўрсатишди. Янги кенг йўл – бир неча қаторли. Бу йўл бўйлаб машиналар, автобуслар ва бошқа транспорт юрмоқда.
Энди тасаввур қилинг, кечирим – ўша шарли машина, ўтмишдаги оғриқ эса – ўша эски уй. Бу эски уй юрагингиз марказида турибди, тўлақонли ҳаёт учун эркин йўл қуришга халақит бермоқда. Уни бузинг! Ўтмишдаги оғриқни кечирим билан бузинг. Шу орқали ҳаёт учун юрагингизда йўл очасиз.
Сизга бир маслаҳат берамиз. Битта оқ варақ олинг, унга отангиздаги сизда ғазаб келтирадиган ҳаммасини ёзинг. Масалан, шундай сўзлар бўлиши мумкин: “Отам доимо ёмон кайфиятда бўларди”, ёки “Отам доимо уйга маст бўлиб келарди”, ёки “Отам онамни кўп урарди” ва шу кабилар. Кейин рўйхатингизга қараб, фикран шундай денг: “Мен отамни доимо ёмон кайфиятда бўлгани учун, доимо уйга маст бўлиб келгани учун кечираман”. Рўйхатдаги ҳар бир ёзганингиз бўйича кечирим беринг. Кечирим сўзларини отангиз билан шахсан учрашганингизда айтиш шарт эмас. Эҳтимол, у оламдан ўтгандир. Ёки умуман ҳаётингизда бўлмагандир. Энг муҳими, кечирим сўзларини айтишдир. Эҳтимол, буни бир неча марта қилишга тўғри келар. Айтиб қўймоқчиманки, сизга оғриқ келтирган отангизга нисбатан севги, кечирим тезда пайдо бўлмайди. Бироқ астасекин салбий ҳис-туйғуларингиз ўрнини ижобийлари эгаллайди.