Девиднинг бундай ҳатти-ҳаракатлари яхши эр бўлишга уринаётганидан далолат бериб турарди, лекин аслида бу билан у хотинини ўзгартиришга интиларди. Бошқалар бундай ҳатти-ҳаракатларга ишонадилар, бироқ турмуш ўртоғингиз аслида гап нимада эканини билади. Албатта, бу вазиятда Девиднинг худбин истаги чиройли қилиб безалган ва аввалгидай очиқ эмасди. Лекин барибир Девид ўзига нисбатан Джулининг муносабитини ўзгартириш учунгина унга кўпроқ эътибор қарата бошлади. Девид Джулининг севгисини, севикли бўлишни истарди.
Девид Джулига уйланганда, уни ўз тасаввуридаги хотинга айлантиришга интилган. Оилавий ҳаётнинг бошида бу эр-хотин дуч келган муаммоларнинг илдизини айнан ана шу худбин истаклардан излаш лозим. Девид хотинининг севишини, ғамхўр бўлишини, эҳтиёжларини қондиришини истаган. Аммо Джули бу талабларга жавоб бера олмагач, Девид унга танбеҳ бера бошлади. Девид Джулидан узоқлашиб, кайфиятсиз юрарди. Охир-оқибат, Джули бундан ғазаблана бошлади, Девид эса хотинининг ўзгариб қолганидан ҳайрон бўларди. Чунки ҳали учрашиб юрган вақтлари Джули учун Девиднинг хоҳиш-истаклари, унинг бахти биринчи ўринда турарди-ку, энди эса Джули бефарқ бўлиб қолган.
Аввалига Девид Джули ўзини босиб олишини кутиб юрди, аммо натижа бўлмади. Шунда Девид эр сифатида эҳтиёжларини қондиришини Джулидан талаб қила бошлади, бироқ Джули эрининг бу ҳаракатларидан хафа бўлиб, эътирозлари янада кучайиб кетди. Охири, чорасиз қолган Девид, тактикасини ўзгартирди. У Джулини севги ва эътибор билан ўраб, унинг қалбини яна забт этмоқчи бўлди. Аммо яна ниятига эриша олмади. Девиднинг уринишларидан ўрталарида муносабат бироз яхшироқ бўлиб, келишмовчиликлар камайган бўлса-да, турмуш ҳаётида кескин ўзгаришлар бўлмади. Вазият оғирлигини ҳисобга олган ҳолда қандайдир ўзгаришлар бўлди, бироқ бу ўзгаришлар оилада эмас, Девиднинг қалбида юз берди.
Лесли Верник шундай ҳикоя қилади: “Келинг, “Худо эр-хотинликни нима мақсадда яратган?” деган савол устида фикр юритиб кўрайлик.
Бир танишим “Мартин” фирмасида ишлаб чиқарадиган гитараларни коллекция қилади. Бу гитаралар қўлда ишланган бўлиб, дунёда энг яхшилардан ҳисобланади. Бу гитаралар ишлаб чиқариладиган фабрика уйимга яқин ерда жойлашган. Ушбу гитараларни уларнинг ажойиб акустик ва резонанс хусусиятлари ажратиб туради, моҳир мусиқачининг қўлида улар жозибали оҳанглар таратади. Бироқ бу гитараларни коллекция қиладиган танишим мусиқачи эмас, гитара чалишни ҳам билмайди, шунинг учун гитаралар махсус қолипларга солинган ҳолда, уйида деворда осилиб туради.
Айтиш керакки, танишимнинг уйидаги бу гитаралар деворда жуда чиройли кўринади, бироқ гитаралар деворга безак бериб туриш учун яратилмаган. Афсуски, бу гитаралар мутлақо бошқа мақсадда қўлланмоқда. Бундай олиб қараганда, агар бошқа томондан қарайдиган бўлсак, улардан стол сифатида ёки бировга зарба бериш мақсадида фойдаланса ҳам бўлади. Умуман, турли мақсадларда фойдаланиш мумкин, бироқ гитараларни яратишдан мақсад бутунлай бошқа”.
Жуда кўп одамлар “Ўзимга мос одам топдим” ёки “Бу одам менга тўғри келади” дея турмуш қурадилар. Биз севги, муносабат ва жинсий томондан эҳтиёжларимизни қондирадиган одамни танлаймиз. Ҳа, бу нарсалар оилавий ҳаётнинг муҳим жиҳатлари, бироқ Худо айнан шу мақсадда эр-хотинликни яратганми? Бир ўйлаб кўринг, Худо яратган никоҳ аталмиш ришталарда энг асосийси одамнинг бахтли бўлиши эмас, балки унинг муқаддасликка эришишни ўрганиш имконияти бўлса-чи? Ёдингизда бўлса, айтиб ўтгандик, бизнинг руҳан ўсишимиз қандайдир маънода бошқалар билан бўлган муносабатимизга боғлиқ. Шундай экан, биз етук ва Исо Масиҳга кўпроқ ўхшаш бўлишимиз учун наҳотки Худо оилавий муносабатларимизни ишлатмаса?
Балки Худо Девидни художўйликда ўстириш учун унинг оилавий муаммоларини, айниқса, хотинининг нотўғри муносабатини ишлатгандир? Ахир, шундай фикр қилишимизга асос бор-ку. Биринчидан, Девиднинг шунча уринишлари ўз худбинлигига, ўзини ўйлаб қилинганлигига асосланган эканини Худо унга очиб бериши керак эди.