Руҳан камбағал бўлганлар бахтлидир,
Чунки Осмон Шоҳлиги уларникидир.
“Нега тўғри йўл тутишни ўрганиш керак?” (давоми)
Оилада муаммолар бўлганда, баъзан шу орқали Худога кўпроқ яқинлашамиз, Эгамизни яхшироқ англаймиз. Одатда, “Нима учун?” деган саволга жавоб излаган пайтларимизда хаёлан Худога мурожаат қиламиз. Ана шундай пайтлари Худо диққат-эътиборимизни бироз ўзгартиради, шунда биз “Бундан мақсад нима?” деб сўрай бошлаймиз. Бошқача қилиб айтганда, юзага келган вазият, қийинчилик орқали нимани ўрганишмиз мумкинлигини ёхуд Худо тўғрисида ва ўзимиз ҳақимизда нимани била олишимизни тушунишни истаймиз. Бундай вазиятларда Худодан имонимизни мустаҳкамлашни, нега тўғри бўлган нарсаларни қилишимиз кераклигини тушунмаганимизда ҳам Унга, яъни Худога ишонишни ва бўйсунишни сўраймиз. Шунингдек, ҳаётимиз учун оилавий бахтдан ва тинчликдан юқорироқ мақсад бормикин, дея ўйланиб қоламиз. Турмушимизда юзага келган қийинчиликлар орқали Худо феъл-атворимизда, юриш-туришимизда, ҳатти-ҳаракатларимизда нималарни ўзгартиришини тушунишни истаймиз.
Энди эса болалигимизда ота-онамиздан бирон нарсани сўраганимизда, бизга руҳсат бермай, “руҳсат бермаганим ўзинг учун фойдали” деган сўзлари ҳақида фикр юритиб кўрайлик. “Бу ўзинг учун фойдали” деган сўзлар болаларни баъзан бироз саросимага солиб қўяди. Баъзида болалар шифокор кўригига боришни ҳеч истамайдилар, чунки шифокор баъзида шунчаки кўрикдан ўтказади, баъзида эса укол қилади. Тиш докторига бориш ҳам болаларни ваҳимга солади. Аммо, тасаввур қилинг, агар фарзандларимизнинг қўрқувига ёки инжиқлигига қараб, уларни шифокор кўригига олиб бормасак, биз қандай ота-она бўламиз? Бир томондан уларни мажбурлаб олиб боргингиз келмайди, бироқ бошқа томондан мажбурлаб олиб борасиз. Нима учун? Чунки бу улар учун фойдали.
Худо бирон нарсани биз учун фойдали, яхши деб айтса, Эгамиз нимани назарда тутади? Одатда, бунда инсон хаёлига бахт Худо бизга ҳузур-ҳаловат бермоқчи деган фикрлар келади. Бироқ ўзлари учун фойдали бўлган шифокор кўриги болаларимизга ёқмагани сингари, биз, катталар ҳам Худо биз учун фойдали деб айтганларини баъзан ёқтирмаймиз. Биз яхши эмас деб ҳисоблаган баъзи нарсалар аслида эзгуликка хизмат қилади. Муқаддас Китобда шундай дейилади: “Одам тарбия олаётганда хурсанд бўлмайди, аксинча, қайғуради. Аммо бундай тарбияни олган одам кейинчалик тинч–тотув ва солиҳ ҳаёт кечиради”.
Демак, Худо қийин вазиятларни бизнинг фойдамизга ишлатиши ҳақида гапирганда, нимани назарда тутади? Сиз шундай дейишингиз мумкин: “Тўхтанг-тўхтанг, агар турмуш ўртоғим нотўғри ҳатти-ҳаракат қилса, Худо буни яхшиликка ишлатади, демоқчимисиз? Ишончим комилки, Худо эрнинг ёки хотиннинг ўз турмуш ўртоғига нисбатан бундай тутишини хоҳламайди”. Сиз бутунлай ҳақсиз. Эридан хафа бўлган аёл бошиданоқ тўғри ҳаракатлар қилиши мумкин. Одамлар хафа бўлганларида, уларнинг ичида хафа қилган одамга нисбатан хафагарчилик, жаҳл, ғазаб уйғонади. Яъни, биз кечириш ўрнига жаҳл ва ғазабга ўрин берамиз, севги йўли билан ҳаракат қилмаймиз. Шундай экан, Худо бу вазиятни қандай қилиб одамга яхши бўлсин деб ишлатади?
Биз гуноҳкор одамлармиз, шунинг учун турмуш ўртоғимиз биз ўйлагандек ҳаракат қилмаса, айбни биринчи навбатда унга юклаймиз. Девид ҳам бизга ўхшаган одам. Биз у ҳақда ўтган дастурда айтгандик. Девид хотини билан ажрашиб, ўзининг ҳамкасбига уйланган эди. Девид собиқ хотини Джули билан ҳали бирга яшаган вақтда, Джулининг қалбига оғриқлар кўплигини, кечириши кераклигини айтган. Девид Джулидан ички кечинмалари, нималар оғриқ еткизаётгани ҳақида сўрар, бефарқ бўлиб юрмагин деб айтарди, лекин Девиднинг сўровлари натижасиз эди, Джули совуқ бўлиб қолаверарди. Шунда Девид ўзи ўзгаришга, яхши эр бўлишга ҳаракат қила бошлади. Джулига гуллар совға қилар, идиш-товоқларни ювиб қўярди, романтик кечки овқатлар уюштирар, у хоҳлаган безак буюмларини олиб берарди. Ҳа, Девид Джулига нисбатан бундай томондан яқинлаша бошлади, бироқ Девиднинг Джулини ўзгартириш ҳақидаги ички нияти ўзгармаган эди.