Эй Эгамиз Парвардигор, муқаддасликни қалбим учун гўзаллик ва шараф деб билишни ўргат, бутун қалбим билан муқаддасликка интилишга имкон бер.
“Нега тўғри йўл тутишни ўрганиш керак?”
Оила масалалари билан шуғулланувчи Лесли Верник шундай ҳикоя қилади: “Довуд исмли мижозимнинг оиласида муаммолар пайдо бўлган. Довуд гавдали одам бўлгани учун креслога зўрға сиғди, у гўё мажбурлаб ўтирғизиб қўйилгандай кўринарди. Муаммолари ҳақида гапирар экан, унинг қаттиқ қийналаётгани сезилиб турарди. “Лесли, - дейди Довуд, - мен қўлимдан келган ҳамма нарсани қилдим. Охирги икки йил ичида яхши эр, намунали ота, яхши одам бўлиш ҳақида бир нечта китоб ўқиб чиқдим. Ушбу мавзуларда семинарларга бордим, жамоатимиз чўпони билан гаплашдим. Мен бор кучим билан ҳаракат қилсам-да, бу уринишларим ҳеч қандай наф бермади. Хотиним Джули ўзгаришни хоҳламаяпти, олдин қандай бўлса, ҳали ҳам шундай. Ортиқ кучим қолмади, ахир ҳеч қандай ўзгариш бўлмаяпти””.
Довуд жуда ҳам эзилган эди. Оиласи бузилиб кетиш арафасида турарди. У оилавий муҳитни яхшилашга бўлган уринишларидан яхши натижа чиқишига бўлган ишончини йўқотганди. Бундай вазият жуда кўп одамнинг бошидан ўтмоқда. Жуда кўп эрлар хотини билан, хотинлар эса эрлари билан муносабати оз бўлса ҳам яхшиланиб бораётганини кўришни истайдилар. Эр-хотинлик муносабатида ўзгаришлар бўлиши учун улар кўп ҳаракат қиладилар, аммо эр хотинидан, хотин эридан шунга яраша жавоб ҳаракатини кўрмайди. Бундай оилаларнинг аҳволи оғир бўлади, яқинлик бўлмайди, келишмочиликлар давом этади ёхуд эр-хотиннинг муносабати юзаки яхши бўлади-ю аслида эса оралари яқин бўлмайди.
Кўпчиликнинг фикрича, агар одам ўзи ўзгарса, шунда хотини ёки эри ўзгаради. Ахир неча йиллардан бери масиҳийликда шу нарса ўргатиб келинади. Агар ҳаммасини тўғри қилсангиз, оилангиз яхшиланади, дейишади. Комила ҳам шундай деб ҳисобларди. Комиланинг эри Сардор ҳамкасби билан зино қилди. Бу ҳақда Комилага айтганда, Комила тўғри йўл тутишга, яъни нима бўлса ҳам оиласини сақлаб қолишга ҳаракат қилди. Сардор аввалига Комила билан яшашда давом этди, аммо Сардор ҳамкасбининг ҳомиладор эканини билгач, Комила билан ажрашди ва ўша қизга уйланди. Комила оиласини сақлаб қолиш учун тўғри деб билганларининг ҳаммасини қилди, аммо нега сақлаб қололмади? Ахир, ҳаммасини тўғри қилсак, Худо биз айтгандек қилиши керак-ку. Комила ўзини алданган ҳис қиларди.
Оилавий муаммолар бўйича мутахассис Лесли Верник шундай дейди: “Йиллар мобайнида мана шундай воқеаларни эшитиб келаман, фақат ҳар сафар воқеа қаҳрамонлари ва баъзи бир нарсалар ўзгаради, холос. Эр-хотинлар муносабатини яхшилаш йўлида кўп ибодат қилишади, Муқаддас Китобни ҳамда бошқа фойдали китобларни ўқишади, эр хотини ўзгариши учун, хотин эса эри ўзгариши учун ҳаракат қилишади. Аммо ҳеч нима ўзгармаса, ғазабланишади, тушкунликка тушишади ва шу тариқа умидлари сўнади. Ана шу вақтлари эр-хотин ажрашишни хоҳлаб, Худо ва Унинг принциплари иш бермайди деган хулосага келиш васвасасига тушиб қоладилар”.
“Барибир ҳеч нима ўзгармайди”, дейишади улар. Балки шу сабабдан ҳам сиз бизни эшитаётган бўлишингиз мумкин. Аминманки, сиз ҳам турмуш ўртоғингиз билан муносабатингизни яхшилашга, оилангизни Худонинг талабларига тўғри келадиган қилиб ўзгартиришга ҳаракат қиляпсиз. Турмуш қурган ҳар бир одам бахтли оила қуришга интилади, шундай экан сизнинг ҳаракат қилишингиз ҳам табиий ҳол. Кўплаб вазиятларда, Исо Масиҳга ишонган одамлар Раббимиз айтгандай ўзларининг умр йўлдошларини севишга ҳаракат қилишганда, уларнинг бу ҳаракати кўринади ва эр ёки хотин турмуш ўртоғининг ҳаркатини кўриб, ўзлари ҳам яхшиликка ҳаракат қилишади, натижада эса оила бахтга томон яна қадам ташлайди. Лекин баъзан биз кутгандай бўлиб чиқмайди, яъни эр ҳаракат қилса хотини, хотин ҳаракат қилса эри шунга яраша яхшилик томон ҳаракат қилмайди.
Юқорида Довуд деган одам ҳақида айтиб ўтгандик. Унинг айтишича, у кўп ҳаракат қилса ҳам ҳеч қандай ўзгаришлар бўлмаган. Довуд бир неча йил олдин хотинига озор етказган экан, хотини эса юрагида изтироб билан яшаб келган. Шу сабабли у Довуд билан яқин муносабатда бўлишни истамас, ораларидаги муносабатни ҳам тўғрилашни хоҳламасди.