Эшитиш ва тинглаш – иккиси икки хил маънони англатади
Суҳбатдошингизни тинглаб ўтирсангизу, аммо сўзларига эътибор бермасангиз, нима деётганини тушунмасангиз, уни гўё писанд қилмаётгандек бўласиз. Хотинимнинг сўзларига эътибор бермаганим учун, у ўзини аҳамиятсиз, камситилган инсондек ҳис қилди. Суҳбатдошингизни иштиёқ билан, диққат билан тинглаб ўрганинг. Ўшанда суҳбатдошингиз ўзини камситилгандек ҳис қилмайди ва ўзини сиз учун муҳим инсон эканлигини тушунади.
❣️ Иззат-ҳурмат – тинглай олишдан бошланади.
Тинглаш – сиз бефарқ эмаслигингизни, тингловчининг фикрларини қадрлашингизни кўрсатишнинг энг яхши усулларидан биридир. Катта кафедраларда устозлик қилиб келган бир биродаримиз “Тингланг ва сизни ҳам тингласинлар!” номли китоб ёзган. Китоб 30 йил олдин ёзилган бўлса ҳам, китобдаги кўплаб мавзулар бугунги кунда ҳам долзарбдир. Китобдаги асосий мавзу: “Сиз қандай тинглайсиз? Сизни қандай тинглашади?” деб аталади. Устоз одамлардаги “Мени тингласин” деган истакни одамнинг шахсий аҳлоқи билан боғлиқ, - деб тушунтиради:
*Агар сиз мени эшита олсангиз, мен ҳам сизни эшитишга тайёрман.
*Агар мени диққат билан тингламасангиз, демак ҳикоям сиз учун қизиқ эмас.
*Агар дунёқарашим ва фикрларим сиз учун қизиқ бўлса, демак ўзингиз учун фойдали нарса ола оласиз.
*Агар фикримга қўшилмасангиз ёки тўғри баҳоламасангиз, унда сизга айтадиган гапим йўқ.
*“Ундай десам ёки бундай десам, мен ҳақда ёмон фикрга борармикан?” деб хавотирга тушсам, мен сиздан кўп сўзларни яшираман, айтмайман.
❕ Шунинг учун, шунчаки эшитишдан – диққат билан тинглашга ўтинг! “Йўқ, йўқ, мен сизни тинглаяпман” деган жавобни олиш учун “Сиз мени тингламаяпсиз” деб айтганмисиз? Ҳақиқатан, эшитиш – бошқа, тинглаш- бошқа. Дейлик, сиз бирор нарсани эшитишни хоҳлаяпсиз, бирор маълумот олишни хоҳлаяпсиз. Масалан, футбол ўйинининг ярмиси ўтиб кетгач, телевизорни ёқиб, болаларга: “Тинчланинг, болалар. Мен ўйинда ким ютганини билмоқчиман”, дегандай...Сиз маълумот излаяпсиз. Кўряпсизми? Тинглаш – умуман бошқа ҳаракатдир. Тинглаш – бу сизга бирон бир нарсани айтаётган одамга эътибор беришни англатади. Тинглаш – бу суҳтабдошингизнинг сўзларига беэътибор бўлмасликдир. Эшитиш – бошқа одамнинг ҳиссиётларини тушунишга ҳаракат қилишдир. “Тинглаш” кўпроқ сизга қаратилган, “Эшитиш” эса бошқа нарсаларга йўналтирилган бўлади.
Тинглаш ҳам ҳар хил даражали бўлади. Устоз, воиз ўз фикрини давом эттириб, тинглашнинг ҳар хил даражасини одамга эътибор қаратиш билан қиёслайди, боғлайди. Масалан, сиз қўшимча маълумот олиш учун, яъни ўз манфаатингиз учун суҳбатдошингизни диққат билан тинглашингиз мумкин. Ёки суҳбатдошингиз ўз кечинмалари, қийинчиликлари ҳақида айтаётган бўлса, ҳамдардлик билан, унга раҳмингиз келиб тинглашингиз мумкин.
Ёки суҳбатдошингиз иккингизга яхши таниш бўлган бирор бир одамни ғийбат қилсаю, сиз эса индамасдан унинг ғийбатини тинглаб ўтираверсангиз, суҳбатдошингиз қилаётган ишини тўғри деб ўйлашига туртки берган бўласиз. Бу ерда эса ҳеч қандай ҳамдардлик йўқ.
Ёки сиз ўша одамдан қарз бўлганингиз учун индамасдан унинг ташвишлари ҳақидаги суҳбатини тинглашингиз мумкин. Аслида эса у инсон ҳақида қайғурмайсиз.
‼️ Беэътибор, бефарқ бўлмаслик – бу тинглашга тайёр эканимизни билдиради. Тўлиқ тингламаслик ҳам бефарқлик ҳисобланади. Бефарқ бўлмаслик, яъни эътиборли бўлиш – бу шунчаки қулоқ солиб ўтириш ҳам эмас.
Ёки биринчи ёрдам кўрсатиш воситаси тайёр турган ҳамшира каби иш тутишингиз мумкин. Суҳбатдошингизга саволлар бериб, жавобини тинглаб, қайта-қайта такрорлаб, уни тушунаётганингизни, қўллаб-қувватлашингизни айтишингиз мумкин. Ҳақиқий тингловчи ғамхўр бўла олади.
❤️Ҳақиқий тингловчи – айтилган сўзларга эътибор беради, самимий ният билдиради, суҳбатдоши тушкун кайфиятдалигини айтса, унга ғамхўр бўла олади. Ҳақиқий тингловчи – ўзгаларни ўзи каби севиб, қабул қилади, қўлидан келганча ёрдам қилади. Суҳбатдошининг ҳолатига нисбатан эътиборсиз, бефарқ бўлмайди. Доимо вақтини ажратиб, тинглашга тайёр туради.