❓ "Дурдона" деб исм қўйса жоизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шариатда фарзандга уни қайси кунда туғилишидан қатъи назар гўзал исм қўйишга буюрилган. Жума куни туғилган қизларга Одина каби исмни қўйишга келсак, бу халқимиз орасида тарқалган шариатга хилоф бўлмаган одат. Модомики, динимиз томонидан қатъий кўрсатма бўлмаган экан, ундан бошқа исмларни қўйиш ҳам жоиз бўлади.
Исломда ёмон маъноли, хунук ва совуқ хабарларга далолат қилувчи исмларни ўзгартиришга тавсия қилинади. Дурдона исми ўзгартириш шарт бўлмаган исмлар сирасига кирганлиги ва қизингизнинг ёши аллақачон 18 га кириб қолганлиги эътиборидан унинг исмини алмаштиришга ҳеч қандай эҳтиёж йўқ. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
@Muslimaatuz
Жума куни туғилган қизга Дурдона исмини қўйиш жоизми? Ёки исмни ўзгартириш керакми? Ҳозир у қиз 18 ёшда.