Muslimaat.uz


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Ўзбекзабон муслималар саҳифаси.
Сайт: www.muslimaat.uz
Cаволлар учун: www.savollar.muslimaat.uz
Мурожаат учун: @muslimaatuzbot
Ҳамкорлик учун: @hamkormuslimaat_bot
"MUSLIMAAT" онлайн радиоси : http://185.74.6.16:8000/muslimaat

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


🌹 Рамазон ойи нега 30 кун?

Бунинг ҳикмати, мўъжизаси бир биолог сифатида нафақат мени, балки бутун олимларни ҳайратлантирмоқда. Яқин кунларда иккита мавзу бўйича кўпроқ ўқияпман. Сабаб – қизиқишларим. Биринчиси Aпоптоз, иккинчиси Aльцгеймер синдроми ҳақида.

Aпоптоз жараёни хусусида тўхталар эканман, аввало “апоптоз” ўзи нима, деган саволга жавоб бериб ўтсам. Aпоптоз юнонча “apoptosis” сўзидан олинган бўлиб, “баргнинг узилиб тушиши” деган маънони англатади. Aпоптоз бу – ҳужайранинг генетик дастурлаштирилган ўлими. Соддароқ тушунтирсам, қари ҳужайралар ўз вазифасини ўтагандан кейин у “эски” ҳужайра нобуд бўла бошлайди ва унинг ўрнига “ёш”, ўз вазифаларини тўла адо эта оладиган ҳужайралар ҳосил бўла бошлайди. Бу жараён “апоптоз” дейилади. Демак, бу маълум механизм ва тартиб асосида кечади. Шу сабабли “ҳужайранинг дастурлаштирилган ўлими” ҳам дейилади. Вояга етган организмда апоптоз жараёни воситасида жароҳатланган ва ўз вазифасини бажариб бўлган қари ҳужайралар йўқотилади. Лекин меъёридан ортиқ апоптоз организмда ўлган ҳужайраларни кўпайиб кетишига сабаб бўлади. Демак, апоптоз нормал ҳолатда бўлгандагина инсон организми учун фойдали бўлади.

Aпоптоз механизми ўрганилиши жараёнида америкалик олимлар мусулмонлар рўзасини нақадар фойдали эканлигини тасдиқладилар. Улар инсон ва бошқа сут эмизувчилар умрининг давомийлиги ва очлик ўртасидаги боғлиқликни ҳужайра механизми орқали тушунтириб беришга муваффақ бўлдилар. Ислом дини Рамазон ойида кундуз куни ейиш ва ичишдан тийилишни буюради. Олим Давид Синклернинг аниқлашича, очлик вақтида ҳужайра ҳаётини узайтирувчи SIRT3 ва SIRT4 генлари активлашади. Бу маълумотдан ҳозирги кунда ҳужайра умрини, инсон умрини узайтириш бўйича дорилар яратса бўлади, деган назариялар мавжуд. Маълумки, ҳужайранинг энергетик алмашинуви учун митохондриялар жавоб беради. Шу боис митохондрия “ҳужайра аккумлятори” деб аталади. Митохондриялар камайганида ҳужайра заифлашиб қолади.

Лабораторияда 48 кун давомида оч қолдирилган ҳайвонлар устида ўтказилган тажриба давомида шу нарса аниқландики, кемирувчилар организмида бу вақт давомида ситоплазма (ҳужайра суюқлиги)да НAД+ синтезини ишга туширувчи Nampt оқсили активлашади, бу эса ўз навбатида SIRT3 ва SIRT4 генлари билан кодланадиган ферментлар синтезини ошишига олиб келади. Бу ферментлар эса митохондриялар ишига ва ҳужайра энергетик алмашинувига ижобий таъсир қилади. Яъни, улар ҳужайра қаришини ва меъёридан ортиқ апоптоз юзага келишини олдини олади. Доктор Кристиан Лювенбург бошчилигидаги Флорида Университети олимларининг таъкидлашича, озиқ моддаларнинг организмга етарлича тушиб турмаслиги ва давомий ҳолда ҳужайраларга чекланган миқдорда озуқа билан таъминланиши ўз навбатида организмнинг ёшаришига ва эрта қариликдан сақланишига ёрдам беради. Бу ҳолат ҳужайранинг аутофагияси фаоллашиши, яъни жароҳатланган митохондриялар ва бошқа ҳужайра структураларининг таркиби бузилиши ва қайта ишланиши орқали юз беради. Ёш ҳужайралар ўз навбатида эски ҳужайралардан қолган жароҳатланган структураларни тезда қайта ишлаш, организмнинг энергетик захирасини қайта тиклаш қобилиятига эга.

Aпоптоз жараёни туфайли организмда ёш, янги ҳужайралар фаолият юритади ва албатта эрта қариликнинг олдини олади ҳамда организмнинг ёшаришига сабаб бўлади.

Мени энг ҳайратлантирган нарса, йил давомида тинимсиз овқатланмаслик лаборатор ҳайвонлар организмида акс таъсир этгани, яъни апоптоз жараёнига эмас, қариликнинг тезлашишига, тўқималарнинг емирилишига олиб келганидир. Бир йилда 30 кун оч қолдирилган ҳайвонларда эса бу жараён нормал кечганлигини, керакли ферментлар фаоллашганлигини гувоҳи бўлинган.


Мана қаранг, Рамазон ойи нега айнан 30 кун?!

Марҳабо, эй умидим йўлчиси шаҳрул Рамазон…


Дилнавоз Бердиева, биохимик

@Muslimaatuz


Рўзанинг ҳикматларидан

@Muslimaatuz


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ.

Бугун якшанба
—2 март 2025
— 2 рамазон 1446.


@Muslimaatuz

19k 0 323 20 228

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
♥️♥️😚

"Рамазон завқи"

@Muslimaatuz

20.1k 1 503 47 644

🌙2025 ЙИЛ УЧУН ЗАКОТ, ФИТР ВА ФИДЯ МИҚДОРИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво марказининг милодий 2025 / ҳижрий 1446 йилги Рамазон ойи учун закот нисоби, фитр садақаси ва фидя миқдори бўйича қарори қабул қилинди, унга кўра:

💥Закот нисоби
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бу йилги Рамазон ойи учун закот нисобини ≈ 85 грамм 585 пробали тилланинг қийматидан келиб чиқиб  61 200 000  (олтмиш бир миллион икки юз минг) сўм деб белгилади.

Шунга кўра, кимда зарурий эҳтиёжидан ташқари камида 61 200 000 (олтмиш бир миллион икки юз минг) сўм қийматидаги пул маблағи ёки ушбу қийматдаги савдо-тижорат моли бўлса, жами маблағининг қирқдан бири (2,5%)ни закот ниятида ҳақдорларга беради.

💥Фитр садақаси миқдори
Фитр садақасининг миқдори қуйидагича белгиланди:
2 кг буғдой унидан – 10 000 (ўн минг) сўм;
4 кг арпадан16 000 (ўн олти минг) сўм;
2 кг майиздан 110 000 (бир юз ўн минг) сўм;
4 кг хурмодан – 180 000 (бир юз саксон минг) сўм деб белгиланди.

Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотдан хоҳлаган бири ёки  унинг қийматини фитр садақаси ниятида берса кифоя қилади.

💥Фидя миқдори
Бир кунлик фидя миқдори фитр садақанинг миқдори билан бир хил бўлади.

Шундай экан, ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотдан хоҳлаган бири ёки  унинг қийматини фидя ниятида берса кифоя қилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

@Muslimaatuz

33.3k 1 1.1k 5 220

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
"Пешқадамлар карвони" муассасаси ходимларидан

Рамазон табриги 🌙

@Muslimaatuz

16.8k 4 29 13 202

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бу кун ўзгачадир олам чиройи,
Дунё таровати ажиб, анвойи,
Ободланиб кетмиш кўнгил саройи
Хуш келдинг, Рамазон! Сен раҳмат ойи,
Дўзахдан омонлик – мағфират ойи.


🥰 Рамазоннинг биринчи куни барчамизга муборак бўлсин!

🫴 Аллоҳим баҳорни ва ундаги  фазилатли, барокатли, мағфират ва дўзахдан нажот ойи  – Рамазонни гўзал тарзда ўтказишимизни насиб қилсин!

🫴 Аллоҳим рўзаларимизни, таровеҳларимизни, закотларимизни, Қуръон хатмларимизни, дуоларимизни қабул қилсин! Рамазондан Ўзинг рози бўладиган ҳолда, гуноҳлардан покланиб, салим қалб ила чиқишимизни насиб этсин! Юртимизга, халқимизга ва хонадонларимизга  хайр ва баракотлар олиб келсин!

@Muslimaatuz

34.9k 1 1.6k 27 293

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ.

Бугун ШАНБА
—1 март 2025
— 1 рамазон 1446.

🌙Марҳабо, хуш келибсан, эй муборак Рамазон! Хуш келдинг, эй муаззаз, эй муборак Рамазон!

Аввали раҳмат, ўртаси мағфират ва охири дўзахдан озод бўлиш фурсати бўлган бу ойни Ўзи рози бўладиган тарзда кутиб олиб, яхши ўтказишимизда Ўзи мададкор бўлишни сўраймиз.

@Muslimaatuz

36.6k 0 1.1k 33 448

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Барчангизни бошимизга соябон бўлиб кириб келаётган Рамазони шариф билан муборакбод этишга ижозат бергайсиз!

@Muslimaatuz

41k 1 1.4k 18 464

❓Рамазон кечаларини ибодат билан ўтказиш қандай амал?

❓Рўзадор одам нечта хурсандчилик билан суюниши айтилган?

❓Рўза дастлаб фарз бўлганда ифтор қайси вақтда бўлган?

❓Рамазон кечалари жамоат бўлиб таровиҳ намози ўқиш қайси халифа даврида жорий қилинган?

❓Рўзадорлигини унутиб, еб-ичиб қўйган одам нима қилиши керак?

📚Саволларимиз "Ҳадис ва ҳаёт" туркум китобининг "Рўза" китобидан олинди.

@Muslimaatuz


📖Китоб мутолаа қилишга ошиққан, вақтини бекор ўтказмай, китоб ўқишни одатга айлантирган азиз мухлислар!!!

"Муслимаат" онлайн радиосида

⏱️12:30

🎁"Китоб — энг яхши совға" жонли мусобақа бўлиб ўтади.

Китобни севувчи, унга ошно бўлган яқинларимизга жўнатиб қўямиз!

@Muslimaatuz


Шак куни рўза тутса бўладими?

Шак куни рўза тутса бўладими?


💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шак куни – Шаъбоннинг охирги куними ёки Рамазоннинг биринчи куними, деб шак қилинган кундир. Шак куни нафл рўза тутиш одатда тутиладиган рўзасига тўғри келиб қолганлар учун афзалдир. Масалан, бир киши ҳар пайшанба куни рўза тутар эди, шак куни ҳам пайшанба кунига тўғри келиб қолса, мана шу кишини шак кунида рўза тутиши афзалдир. Бу ҳақда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: "لا تَقَدَّمُوا رَمَضَانَ بِصَوْمِ يَوْمٍ وَلا يَوْمَيْنِ إِلا رَجُلٌ كَانَ يَصُومُ صَوْمًا فَلْيَصُمْهُ" (روى الإمام البخاري والإمام مسلم).

👉“Рамазондан бир-икки кун олдин рўза тутманг. Кишининг одатда рўза тутиб юрадиган кунига тўғри келиб қолиши бундан мустасно бўлиб, у тутсин” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).

👉Шак куни фақат нафл рўзани ният қилиб, ниятда иккиланмасдан (масалан, агар Рамазон ойи кирган бўлса, Рамазон рўзасини тутишни ният қилдим, кирмаган бўлса, нафл рўзани тутишни ният қилдим, демасдан) нафл рўза тутиш мустаҳабдир. Мазкур ҳадисдаги “Рамазондан бир-икки кун олдин рўза тутманг” жумласидан мурод Рамазон рўзасидир. Яъни вақти келмасдан олдин Рамазон рўзасини ният қилишдан қайтарилган.

Демак, шак кунида бошқа рўзани ният қилмасдан, фақат нафл рўза тутишни ният қилиб рўза тутиш жоиздир (“Фатҳу бабил иная”). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

@Muslimaatuz

20.2k 0 160 5 167

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🆎🆎🆎🆎

🆎🆎🆎🆎🆎🆎🆎

🌹🌹🌹

@Muslimaatuz

35.1k 0 1.4k 5 207

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ.

Бугун ЖУМА
— 28 февраль 2025
— 29 шаъбон 1446.


🤲 Аллоҳим, бизни ва бизнинг суйганларимиз, яқинларимизни муборак Рамазон ойига етказишингни ва у ойдаги хайр ва саодат ила ризқлантиришингни ва биздан намозларимизни, рўзаларимизни қабул этмоғингни ва бизга дўзахдан нажот бермоғингни сўраймиз!

@Muslimaatuz

28.5k 0 581 21 217

РАМАЗОН ОЙИ 1 МАРТДАН БОШЛАНАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти "Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида"ги қарорини имзолади.

Мазкур қарорга кўра, 2025 йилги муборак Рамазон ойининг бошланиши 1 март кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинди.

Аллоҳ таоло Рамазон ойида қиладиган ибодат, дуо ва барча солиҳ амалларимизни қабул этсин, ажр-мукофотларини кўпайтирсин. 

Яратган халқимизга тинчлик, барқарорлик ва офиятни насиб қилсин. Рамазон муборак!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@Muslimaatuz

24.2k 1 309 16 375

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
"Пешқадамлар карвони" муассасасида Рамазон шукуҳи

Хаётимизга хотиржамлик, қалбимизга сокинлик, иймонимизга мустаҳкамлик олиб кел, Қуръон ойи – муборак Рамазоним!

@Muslimaatuz

22k 3 182 12 219

Рўзанинг ҳикматларидан.

@Muslimaatuz

21.9k 1 169 8 365

Пайшанба кунлик дастурлар

🌞 08:00 – Хайрли тонг.
📌 Саҳифа: "Радиосаёҳат Самарканд"
📌 Фойдали нонушта.

🎊 08:30 – Маърифат чироқлари
📖 "Ҳайратул-аброр", 28-қисм.

📖 09:00 – Тоҳир Малик. "Одамийлик мулки", 16-17-қисмлар.

📚 10:00 – Китобхонлик дастури.

👩‍👩‍👧‍👦 11:00 –"Асмои Набий".

📖12:00 - "Асмои Набий".

📖 13:00 – Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. "Иймон" аудиокитоби.

🎊 14:00 – Маърифат чироқлари.
📖 "Ҳайратул-аброр", 28-қисм.

👩‍🏫 15:00 – Мутахассис маслаҳати.
📌"Ўсмир ёшдаги фарзандлари бор оналарга тавсиялар".

📖 16:00 – Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. "Бахтиёр оила" аудиокитоби.

@muslimaatuz


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ.

Бугун пайшанба
— 27 февраль 2025
— 28 шаъбон 1446.


🤲 Аллоҳим, бизни Китобинг хатмига, таровеҳ намозларига етказишингни сўраймиз!  Биз учун шўнғиб кетганимиз гуноҳ-маъсиятларнинг якун топиши қилгин ва Ўзинг биздан рози бўладиган ва бизни ҳам рози қиладиган ибодатларни адо этишимизда ёрдам бергин!

@Muslimaatuz

25.9k 0 422 45 280

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
"Устозимнинг дуоси хотиржам қиларди... "

🎙Германияда бўлиб ўтган Бутунжаҳон немис тили олимпиадаси олтин медал собиҳаси 16 ёшли Раййона Иброҳимованинг таассуротлари

↪️ Тўлиқ

@Muslimaatuz

19.3k 0 125 18 223
20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.