Шарҳ:
@Muslimaatuz
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) бу ҳадиси шарифда дин ва дунёларида, оила ва молларида Аллоҳдан иффат ва офият тиламоқдалар. Чунки дунёда ва охиратда ҳар буюк неъматлар, даражалар иффат туфайли қозонилади. Иффат инсонларни ёмонликдан узоқлаштирадиган маънавий хислатдир. Шунингдек, инсонларнинг турли фаолиятлари офият ва саломатлик туфайли амалга ошгани учун Пайғамбар (алайҳиссалом) иффат талабидан сўнг офият тиламоқдалар.
@Muslimaatuz